Жарқўрғон Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида


Download 470.5 Kb.
bet17/44
Sana20.01.2023
Hajmi470.5 Kb.
#1104334
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44
Bog'liq
баённомалар

Иштирок этди: Мактабгача таълим бўлимининг раҳбар ва мутахассислари, (32 нафар) ходим.

К У Н Т А Р Т И Б И:


Мактабгача таълим бўлимида оммавий тадбирларни ташкиллаштириш, бўлим тозалиги ва ободонлаштириш ишларига бўлим ходимларини жалб этиш тўғрисида




Э Ш И Т И Л Д И:

Йиғилишни бўлим мудири Р.Қораева кириш сўзи билан очиб йиғилганларни кун тартибидаги масала яъни Мактабгача таълим бўлимида оммавий тадбирларни ташкиллаштириш, бўлим тозалиги ва ободонлаштириш ишларига бўлим ходимларини кенг жалб этиб бориш, бўлимнинг доимий жамғармасини шакллантириб бориш борасида гапирди.


Ш каби масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиш ҳамда ижросини таъминлаш мақсадида бўлимнинг касаба уюшмаси кенгаши раиси Ж.Худойқулов ва кенгаш аъзолари шакллантирилган бўлиб, ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланган: Фарғона вилоятида 1026 та мактабгача таълим муассасалари, шундан 775 та давлат ҳамда 251 та нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилган. Вилоятда мактабгача таълим ёшидаги 269 минг нафар боланинг 117,2 минг нафари 43, 5 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган. Вилоятда 1753 нафар номутахассис кадрларни қайта тайёрлаш бўйича йиллик режа ишлаб чиқилиб, шундан 1-босқичда 903 нафар касбий қайта тайёрлаш курсларидан ўтган. 2018 йил давомида давлат мактабгача таълим муассасаларидаги 341 нафар хамшираларнинг малакасини ошириш курсини ўтиш учун буюртма берилган бўлиб, бугунги кунга қадар 188 нафар хамшира ўз йўналиши бўйича малакасини оширган.
Вилоятда нодалат, жумладан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сонини кўпайтириш чораларини кўриш, айрим мактабгача таълим муассасаларида уларнинг қувватидан ошиқ болалар қабул қилинган, бўлиб тарбияланувчиларнинг мактабгача таълим муассасаларига қатнашини тартибга солишни кучайтириш чораларини кўриш лозимлиги ҳамда МТМ ларни сифатли ва етарли озиқ-овқатлар билан таъминлашда, чойшаблар, мебеллар ва ўйинчоқларга, дори-дармонга зарурат мавжудлиги маълум бўлган. Қолаверса ота-оналардан бадал тўловларини белгиланган тартиб ва муддатда ундиришда муаммоларга учрамоқда. Биргина 2018 йилнинг 1 ноябр ҳолатида вилоятнинг 2 та шаҳар-туман тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларида молиявий ва ҳуқуқий назорат ишлари амалга оширилган бўлиб, жами 27930,7 минг сўмлик молиявий хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган.
Юқорида йўл қўйилган хато ва камчиликлардан хулоса чиқорган ҳолда тумандаги мактабгача таълим муассасаларида бундай ҳолат учрамаслиги ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан қилиниши лозим бўлган ишларни самарали ташкил этиш борасида тушунчалар берди.
Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазаларга асосланиб йиғилиш

Download 470.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling