Жарқўрғон Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида


Йиғилиш котиби: Н Камолова


Download 470.5 Kb.
bet25/44
Sana20.01.2023
Hajmi470.5 Kb.
#1104334
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44
Bog'liq
баённомалар

Йиғилиш котиби: Н Камолова

Сариосиё туманидаги 4-сонли мактабгача таълим муассасасида ўтказилган анаънавий август кенгашининг йиғилиш


Б А Ё Н Н О М А С И

____” ________ 2018 йил ____-сонли М.Улуғбек маҳалласи




Кенгаш раиси: С.Саидов - Сариосиё туман мактабгача таълим
бўлими мудири ўринбосари
Иштирок этди: Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари хамширалари

К У Н Т А Р Т И Б И:




Мактабгача таълим муассасалари ҳамшираларининг 2018 – 2019 ўқув йили учун
иш-режаси тузишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар тўғрисида


Э Ш И Т И Л Д И:

Йиғилишни мактабгача таълим бўлими мудир ўринбосари С.Саидов кириш сўзи билан очиб, сўзни маънавий ахлоқий тарбия, реабилитация ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассис Н.Камоловага берди. Кун тартибидаги масала юзасидан яъни, мактабгача таълим муассасаси хамшиларининг 2018-2019 ўқув йили учун иш-режаси тузишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳамда меъёрий хужжатларнинг юритилиш бўйича тушунчалар берди. Жумладан, мактабгача таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган хамширалар учун Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йилнинг 18 августдаги “Давлат мактабгача таълим муассасаларининг иш хужжатлари тўғрисида”ги 183-сонли буйруғига мувофиқ иш хужжатлари қуйидагилардан иборотлиги, боланинг тиббий харитаси, профилактик эмлаш харитаси, юқумли касалликларни қайд этиш журнали, юқумли касалланиш, ўткир захарланиш, эмлашга бўлган реакция хақида тезкор маълумотлар журнали, диспансер кузатувининг назорат харитаси, санитария-маърифий ишларни ҳисобга олиш дафтари, МТМ санитария ҳолатини кузатиш дафтари, озиқ-овқат сифатини назорат қилиш дафтари (брокираж), базалардан ошхонага келган тез бузулувчан маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш дафтари, гуруҳларнинг кундалик дафтари; филътр, патронаж, саломатлик журнали, чуқур-тиббий кўрикларнинг натижалари дафтарларининг юритилиш тартиби ҳамда белгиланган режалар асосида юритилиши борасида тушунчалар бериб ўтди. Мактабгача таълим муассасаларининг давлат ўқув дастури бу: Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланиши борасидаги давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий хуқуқий хужжат бўлиб дастурда педаогог жамоанинг мақсад ва вазифалари ҳамда таълим-тарбия жараёнининг асосий ғояси ўз аксини топади. Давлат ўқув дастури мактабгача таълим муассасаси ота-оналар, мактаб ва маҳалла жамоатчилиги билан ҳамкорлик ишларини назарда тутади. Илк қадам дастури асосида ўқув тарбия тамойилини ташкил этиш яъни хавфсизлик – болаларни жисмоний ва психологик хавфсизлигини таъминлаш, дўстона ва қулай мухит билан таъминлаш, кетма кетлик – оддийдан мураккабга, эгалланган билимлардан янги билимларга аста –секинлик билан ўтиш, мослашувчанлик – мухитга караб фаолиятни алмаштириш, яхлитлик–болаларни хар томонлама баркамол ривожланишларини таъминлаш, ҳамкорлик – таълимнинг кейинги босқичига қулай ўтишни таъминлаш орқали таълим-тарбия жараёнини ташкил этаиши лозимлиги ҳақида гапирди. Бундан ташқари мактабгача таълим муассасалари хамшираси хонасида бўлиши лозим бўлган дори – дармон воситалари ҳамда жиҳозларнинг қай тартибда бўлиши лозимлиги тўғрисида айтиб ўтди.


Мактабгача таълим муассасалари хамшираларининг йиллик иш-режаларида ташкилий тадбирлар, даволаш профилактика ишлар, эпидемияга қарши ишлар, ОРВИ ва ГРИПП профилактикаси, ўткир ичак касалликлар профилактикаси, вирусли гепатит профилактикаси, СПИД профилактикаси, чиниқтириш, энтербиоз профилактикаси, педикулёз профилактикаси, санитар ишлар каби пунктларни ўз ичига олганлиги ҳамда санаб ўтилган пункларнинг хар бири юзасидан бажарилиши лозим бўлган бандлар ҳусусида бир қатор маълумотларни айтиб ўтди.
Мактабгача таълим муассасалари хамширалари учун ўтказилган ўқувда кун тартибидаги масала юзасидан 2, 3, 4, 6, 7, 12, 18, 20, 23-сонли мактабгача таълим муассасалари хамшираларининг 2018-2019 ўқув йили давомида амалга ошириладиган ишлари, режалари, қилиниши лозим бўлган ишлари кунлик, хафталик вазифалари хусусида билдирган фикр – мулоҳазалари тингланиб кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш

Download 470.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling