Жавоб: Сувайш канали аксиялари
Савол 114: Планеталарнинг соядаги ва ёритилган қисмини ажратиб турувчи чегара айнан шундай аталади. Қандай?
Жавоб: Терминатор
Савол 115: Ванденберг (АҚШ), Куру (Франция), Кагосима (Япония), Вумера (Австралия), Оверберг (ЖАР), Сан-марко (Италия), Харикота (Ҳиндистон)... ушбу қаторни бизга энг яқини ва энг машҳури билан давом эттиринг?
Жавоб: -Байконур, булар дунёдаги космодромлар.
Савол 116: Блиц-савол
1. . Суғурта агенти бўлган бу инсон фақат шундай автомобилларни ўғирлар эди?
Жавоб: -Волга
2 “Ламборжини” фирмасининг ҳмблемасида қайси ҳайвон тасвирланган?
Жавоб: - Буқа
3 1919 йилги Версал шартномасига мувофиқ Бавариядаги айнан шу мотор заводи фаолияти тўхтатиб қўйилган?
Жавоб: БМW
Савол 117: Бу инсон Бутун Россия Жамоат Фикрини Ўрганувчи Марказнинг 2010 йилида утказилган сўровида “ХХ Аср Кумирлари” номинациясида Юрий Гагариндан сўнг 2 чи ўринни эгаллаганди. Жамоат Фикрини Ўрганувчи Фонднинг 2011 йилги сўровномасида хам бу инсонни кўпчилик яхши танишлиги қайд этилганди. Бу инсон театрда Гамлет, Лопахин, Галилей ролларини ижро этганди. Шунингдек бу инсон куплаб фильмларда рол ижро этиб, “Зумрад Мамлакатидаги Сехргар” мультфильмида хам овоз берганди. “Сеними шошмай тур!” мультфильмида эса унга Бўрига овоз берилиши тасдиқланганди, лекин кейинчалик бу иш амалга ошмай қолганди. Бу инсон шарафига Москва, Одесса, Барнаул, Самара, Калининград, Подгорица шахарларида ёдгорлик ўрнатилган. Диқққат савол: Гап ким хақида кетаётганлигини аниқ ёзиб беринг?
Жавоб: Гап машхур актёр, ижрочи-артист, бард, шоир Владимир Семёнович Висотский хақида кетаётганди. Бугун бу инсонни таваллуд топган куни.
Савол 118: Замонавий ЭКО (электр токи ёки қуёш нурида ҳаракат қиладиган) автомобиллари – экологияга кам зарар етказиб, атроф-мухитга шовқини билинмайди. Энг катта ютуғи эса ёқилғи муаммосидан холос этади. Шунга қарамай, яқинда Германия йўл харакати Миллий Хавфсизлиги хизматига бир гурух инсонлардан ЭКО автомобилларга қарши шикоят аризалари тушди ва бу аризалар қонун юзасида ўрганилиб чиқилмоқда. Диққат савол: ЭКО автомобилларига қарши кимлар томонидан шикоят тушганди?
Жавоб: Кўрлар ва Кўзи ожизларни химоя қилувчи ташкилотлардан. ЭКО автомобиллари деярли шовқин чиқармаслиги туфайли, асосан эштиш орқали йўлларда ориентир оладиган кўзи ожиз инсонлар фикрича бу улар учун хавф-хатар туғдирар экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |