Жавоб: улар расман бола ҳисобланган.
Савол 152: Бу мамлакатда муқаддас тимсоҳлар, муқаддас ўйлар ва муқаддас мушуклар қабристонлари мавжуд. Бу қайси мамлакат?
Жавоб: Миср.
Савол 153: Алишер акани саволлари ҳозир мавжуд бўлган бир денгиз ҳақида. Илгари бу денгизни номлари жуда кўп бўлган. Масалан - Сарой, Хвалин, Ғарбий, Албан, Боб, Қузғун ва ҳоказо. Алишер ака сизлардан бу денгизнинг бугунги номи нима - деб сўрамоқдалар. Вақт кетди.
Жавоб: Бу денгизнинг 27 та номи мавжуд бўлган. Ҳалиги саналган номларга қўшимча Хоразм, Оқ, Хуросон, Ширвон, Журжон, Мозандарон, Баку номлари билан аталган денгиз номи Каспий.
Асос: Ўзбек энциклопедияси, 1974 йил 5-сон, 372 бет.
Савол 154: Диққат билан эшитинг: Сиз биласиз жуда кўп ихтиролар, янгиликлар шарқда яратилган. У нарса ҳам илк бор Хитойда ташкил этилган. Хитой императорининг буйруғига биноан 1150 йилда барпо қилинган. У нарсани қуриш учун катта майдон ажратилган. У ерда турли хил ҳовузлар, сунъий ғорлар ташкил қилинган. Манбаларда ёзилишича у жой фақат император оиласига хизмат қилган.
Савол: Ушбу император оиласи эрмакхонасининг дунёга машҳур бўлган номи нима?
Жавоб: Бу ажойибхона 1793 йилда Парижда оммалашган. яъни ҳар бир одам чипта олиб томоша қилиш имкониятига эга бўлишган. Ўзбекистонда ҳам бугун 2 та ажойибхона мавжуд. Тошкентда ва Термизда. Бу жой бугунга келиб ЗооПарк, ҳайвонот боғи деб аталади.
Савол 155: Ўтган ўйинимизда жарролик ҳақида савол берган эдик. Ўша савол кўпчиликка маъқул келиб, жарроҳликка оид бир нечта саволлар келди. Бизга Тошкентлик муҳандис Гуллола Раҳматуллаевадан келган мактуб ва савол қизиқ туюлди. Мана шу синглимиз сизларни яна бир бор жарроҳлик тарихидан синаб кўрмоқдалар. Диққат. Маълумки қадим-қадимдан жарроҳлик операциялари қилиб келинган. Ҳар хил давлатларда турлича йўллар мавжуд бўлган. Биласиз жарроҳлик операциясини амалга оширишда бемор хушсиз бўлиши керак. Қадимда анестезолог бўлмаган, наркоз тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Қадимги Сурияда кишиларни қатл қиладиган бир анжом орқали беморни операцияга тайёрлашган. Қандай қилиб? Ўша анжомнинг номи нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |