Жавоб: Чол отларингни алмаштириб чопинглар деган. Чунки малика охирги келган от эгасига турмушга чиқаман деганди.
Савол 160: Бу тадбир деярли барча мамлакатларда ҳар йили бир ёки икки марта амалга оширилади. Лекин давомийлиги ҳар хил. Масалан, Швецияда 8 ой, Данияда 9 ой, Норвегияда 12 ой, Туркияда 15 ой. Хўш, ҳурматли билимдонлар Ўзбекистонда у қанча давом этади.
Жавоб: Ўзбекистонда у 18 ой давом этади. Бу ҳарбий мажбурият эди.
Савол 161: У сўзнинг асл маъноси «дарвоза олди» деган маънони англатади. Қадимда карвонлар катта шаҳарлар ёнидан ўтар экан, у нарса ушбу шаҳар аҳолиси томонидан амалга оширилган. «Дарвоза олди» деган номнинг бугунги атамаси қандай номланади:
Жавоб: карвонлар ўтаётган шаҳар аҳолиси, шаҳар дарвозаси олдига ҳар хил мевалар кийим-кечаклар олиб чиҳиб сотишган. Демак, бозор сўзининг маъноси «дарвоза олди» деганидир.
Савол 162: Ҳар тўрт йилда Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Бу жуда катта спорт байрамидир. Байрам байрамдек ўтиши керак. Шу мақсадда Олимпиаданинг очилиши куни иштирок этувчи жамоаларнинг катта паради бўлиб ўтади. Парадни қайси давлат бошлаб беради? Олдинги ўйинларнинг мутлақ ғолибими? Ёки майдон эгаларими? Ёки бошқа бир давлатми?
Жавоб: Олимпиада парадини, Олимпиада ўйини асосчилари Греция жамоасини бошлаб беради.
Савол 163: Л.Н.Толстой Гомернинг «Иллиада» достонини жуда кўп айта-айта ўқиган. Бу ҳам камлик қилганидек қариган чоғида «Иллиада»ни яна бир бор ўқишга чоғланади. Аммо бу галги мутолаа аввалгилардан кескин фарқ қилади. Хўш мутолаа аввалгилардан нимаси билан фарқ қилади?
Жавоб: Л.Н.Толстой эринмасдан қариган чоғида юнон тилини ўрганадики, «Иллиада»ни асл нусхасида ўқиш учун. Ва у «Иллиада»ни асл нусхасини ўқийди.
Савол 164: Ҳиндистон кўчаларида кўз ўнгингизда тирик мевалардан шарбат тайёрлаб берадиган кўчма дўконларни учратишингиз мумкин. Масалан, апелсин шарбати 25-30 рупий, мандарин шарбати 20-25 рупий, банан шарбати 30-40 рупий атрофида туради. Лекин яна бир махаллий шарбат тури борки, унинг нархи 15-20 рупий атрофида, Ҳинд диёрини об-ҳавоси учун жуда айнан мос келади. Диққат савол: Бу шарбат нимадан таёрланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |