Савол 119: Тасаввур қилинг сиз ЦРУ га ишга кириб олган шипионсиз. 1 та эшитиш мосламаси сизда бор. Савол: Сиз уни қаерга ўрнатган бўлар эдингиз?
Жавоб: Лифтга.
Савол 120: Канаданинг НОВА-СКОТИЙА штатида ғалати қонун бор, айрим пайтларда сиз майсазорни суғорсангиз сизга жазо қўлланилади, қайси пайтда?
Жавоб: Ёмғир ёғаётган пайтда
Савол 121: Бу компания дастлаб болаларни қўрқитиб, кейинроқ кулдириб энергия ишлаб чиқарган? Қайси компания?
Жавоб: - Монстрлар ширкати
Савол 122: Айрим рус фамилиялари жонзотларни бизга эслатади. Папанов ва Румянова фамилиялари қайси жонзотларни эслатади.
Жавоб: Бўри қуён
Савол 123: Блиц-савол
1. Булгаков комедиясида у касб эгасининг малакасизлиги туфайли қайнаб турган қозонга ташланганлиги айтиб ўтилади?
Жавоб: -Таржимон
2 Ушбу темирчининг ҳайкали Флоренцияда жойлашган?
Жавоб: -Довуд
3. Юморист ҳазилидан: “Муҳаббатнинг кўзи кўр, лекин никоҳ энг зўр...”, жумлани тўлдиринг.
Жавоб: Окулист
Савол 124: Қуйидаги рўйхатни ёзиб олинг: Англия пойтахти, Хорватия пойтахти, Белоруссия пойтахти, Тонга пойтахти, Х, Словения пойтахти, Гондурас пойтахти. Диққат савол: Х ўрнига Зимбабвени эски пойтахтини номини (административ марказини) топиб – гап нима хақида кетаётганлигини аниқ ёзиб беринг?
Жавоб: Гап ўз номини ёзувида ноталарни акс этиб турадиган пойтахтлар хақида кетмоқда эди. Х – Солсбери, бу шахар Харарени эски номи – пойтахт мақомига эга бўлган. ЛонДОн, ЗагРЕб, МИнск, НукулоаФА, СОЛсбери, ЛюнЛЙАна, ТегуСИпалпа!!
Савол 125: 1926-йил Тошкентда унинг 274 таси рўйхатга олинган, ҳозирда уларнинг сони ҳам тури ҳам кўп.Улуғ Ватан уруш йилларида ўзбек шоирларидан бирига ажал келтирган, сиз менга гап нима ҳақида кетаётганлигини ёки қайси шоир эканлигини ёзиб беринг?
Жавоб: Автомобиллар сони ёки Ҳамид Олимжон
Савол 126: Кичиги Адолф Адидасга, акаси Рудолф эса айнан шу фирмага асос солади. Қайси фирмага?
Do'stlaringiz bilan baham: |