Javoblar савол. Психиатрия нима?


  савол. Онг бузилишининг психотик формалари ѐки онгнинг хиралашувига


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/108
Sana13.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1355442
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   108
11 
савол. Онг бузилишининг психотик формалари ѐки онгнинг хиралашувига 
нималар киради? 
Бунда: делирий 


15 

Аменция 

Онейроид 

Эснинг қирарли-чиқарли ѐки қовоғи солинган холат транс, амбулатор 
автоматизмлар, сомнабулизм киради. 
Онг бузилишининг психотик формалари. 
12 савол.Делирий нима? 
Делирий ѐки делириоз синдроми. 
Онгнинг бузилишлари фонида идрок этишнинг ѐрқин бузилишлари (галлюцинациядлар 
ва иллюзиялар) пайдо бўлганда, шунингдек, вахима ва қўрқиш сифатида хиссий 
(эмоционал) бузилишлар юзага келганда онгнинг делириоз бузилиши хакида сўз 
боради. Беморларда ўз шахсининг мўлжалини сақланган холда жойда-маконда, вақтда 
ва атроф-шароитдаги мўлжалнинг бузилиши кўзатилади. Бунда кўриш ва эшитишга 
доир жуда кўп галлюцинацияларнинг пайдо бўлиши типик ходиса бўлиб, улар одатда 
қўрқитиш характерига эга булади. Парейдолик иллюзиялар ва сахнасимон кўриш 
галлюцинациялари характерлидир. Атрофда содир бўлаѐтган воқеалар узуқ-юлук, 
ноаник идрок этилади, кучли психомотор харакат қўзғалишлари вужудга келади. Кўп 
холларда иккиламчи хиссий-образли, галлюцинацияларга мос равишда васваса ғоялар 
пайдо бўлади. Натижада бемор хавотирланиб ўзини химоя қилишга, чопиб,қутилиб 
қолишга интилади, баъзи холларда атрофдагиларга хавф туғдиради. Делирийда онгнинг 
«мен»и сақланиб қолади, шунинг учун бемор ўз онгида содир бўлаѐтган драматик 
воқеаларнинг марказида булади ва бу воқеалар беморга каратилган булади. Делирий 
холатида биз «люцид туйнукларни» яъни беморларда қисқа муддатли ѐки енгил 
холларда кундузи, онгнинг равшанлашувини кузатамиз. Бунда бемор атрофдагиларни 
танийди, саволларга тўғри жавоб беради, танқидий мулохаза юритади. Кечқурун ва 
кечаси эса онгнинг хиралашуви кучаяди.Беморлар касаллик холатидан чиққанларидан 
кейин бошдан кечирганларини қисман, узук-юлук холда эслаб юрадилар. Алкоголизмда 
учрайдиган делирийни ва алкоголь делирийси ѐки алахлаш касали деймиз. Бундан 
ташкари, делирий холати баъзи юқумли касаллликларди хароратнинг баланд бўлганида 
учраши мумкин ва кам холларда бош мия шикастларининг ўткир даврида 
кузатилади.Оғир ўтадиган делирийлардан икки турини тафовут этамиз. Буларга 
мусситирланган ѐки валдировчи ва касб делирийси киради.Валдировчи делирийда 
ташки таъсиротга реакция бўлмайди, тўшакнинг ўзида кўзғалиш билан чекланади. 
Бемор тушунарсиз нималарнидир валдирайди, маъносиз ва бир хилда қўллари билан 
харакатлар қилади. Валдировчи делирий баъзи холларда сопор ва комага ўтиши 
мумкин.Касб делирийси шу билан фарққилдики, бунда иллюзиялар ва 
галлюцинацияларга қараганда харакат кўзғалишлари кўпроқўрин тутади. Мўлжалга 
олишнинг бузилиши жуда чуқур бўлади. Кўзғалиш асосан беморнинг касби билан 
алоқадор бўлган одатий харакатлар тарзида кечади. Масалан, ошпаз пичоқлар билан 
ишлаѐтгандек, дурадгор болға ѐки арра билан ишлаѐтгандек, хайдовчи машинани 
бошқараѐтгандек харакатларни бажаради. Кўзғалиш баъзи холларда касб билан боғлиқ 
бўлган айрим сўзларини такрорлаш билан ѐки унсиз харакатлар билан давом этиши 
мумкин. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling