57
Асептика - жароҳат ва у билан боғлиқ ҳаводаги,
асбоб-ускуналардаги, боғламлардаги
микроорганизмларни олдиндан йўқотиш учун қўлланиладиган
чора-тадбирлар мажмуасидан
иборат. Ушбу мақсадда микробларни йўқотиш учун физик усуллардан кенг фойдаланилади.
Бу усулларга қайнатиш, автоклавда буғ ѐрдамида
босим остида стериллаш,
куйдириш,
ультрабинафша нурлари ҳамда стерилланган ҳаводан фойдаланиш киради.
17. Антисептика нима?
Антисептика - жароҳатга ва организмга турли йўллар билан тушган микробларни йўқотиш
учун қўлланиладиган тадбирлардан иборат.
Антисептиканинг асосий - мақсади тери, шиллиқ қават, жароҳатлардаги микробларни
йўқотиш, некрозга учраган тўқималарни кесиб
олиб ташлаш, жароҳатни тушган ѐт
жисмлардан тозалаш ҳисобланади.
Антисептиканинг - физик, механик, кимѐвий, биологик турлари мавжуд.
18. Физик антисептикагатаъриф беринг?
Физик антисептикага стерил, гигроскопик ҳусусиятга эга бўлган тампонларни қўллаш,
қиздирувчи лампалар, дренажлар, резина чиқаргичлардан фойдаланиш каби тадбирлар киради.
Ушбу усулларнинг қўлланилиши жароҳатда тўпланган йирингни, заҳарли моддаларни,
некрозга учраган тўқима парчаларини ташқарига чиқариб ташлашда муҳим аҳамият касб
этади.
19. Механик антисептикага таъриф беринг?
Механик антисептикага жароҳатга бирламчи жарроҳлик ишлови бериш киради. Жароҳатга
бирламчи жарроҳлик ишлови беришнинг асосий тамойили бўлиб, бу жароҳатнинг
чеккаларини тубигача кесиб олиб ташлаш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: