52
Тилини тишлаб олган холдан ажратиш учун шпателъ билан оғиз четидан
озиқ тишлар тамондан жағни очиш
керак
2.
2,5 % ли аминазин 2 мл 40 % ли 20 мл глюкоза эритмаси билан вена ичига ѐки
галоперидол 2 мл венага юборилади.
3.
Юрак фаолиятини яхшилаш учун 0,05 % ли - 0,5 мл строфантин 0,9 % ли 10 мл
натрий хлор билан кушилиб венага юборилади.
4.
Мия шишини олдини олиш учун диуретиклар лазикс ѐки урегит 1 – 2 мл 0,9 %
ли 10 мл натрий хлор билан венага юборилади.
2. Тана ҳароратини ўлчаш 14.11.2022
Ҳаракат алгоритми:
Қўл ювилади ва қуритилади.
Тайѐрланади:
тиббий термометр, сочиқ, ҳарорат дафтари,
зарарсизлантирувчи эритма
солинган идиш (1% ли хлорамин эритмаси)
Беморга муолажа ҳақида ма‘лумот берилади.
Бемор қулай вазиятда ѐтқизилади.
Термометр олинади ва симоб устуни силкитиб туширилади.
Термометр қўйиладиган соҳа кўздан кечирилади ва сочиқ билан қуруқ қилиб артилади.
Термометр тери бурмасига қўйилади. Бунда термометрдаги симоб
резервуари баданга
тегиб туриши керак.
10 дақиқадан сўнг термометр олинади.
Термометрдаги кўрсатгич аниқланади.
Термометр кўрсатгичи ҳарорат дафтарига қайт қилинади.
Термометр симоб устуни пастга тушгунча силкитилади.
Термометр зарарсизлантирилади.
Ҳарорат варақасига қайд қилинади.
Термометрни зарарсизлантириш: термометр зарарсизлантирувчи эритмаларидан
бирига
солиб қўйилади (2% ли хлорамин эритмасига 30 дақиқага, 3% перикис водородли
эритмасига 80 дақиқага, 0,5% ли дизоксан эритмасига 20 дақиқага) оқар
сувда чайилади ва
қуруқ қилиб артилади.
Термометр қуруқ жойда, тагига пахта солинган идишда сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: