Javoblar савол. Психиатрия нима?


савол.Абсансларни аниқлаб олиш учун бериладиган саволларни айтинг


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/108
Sana13.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1355442
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   108
20 савол.Абсансларни аниқлаб олиш учун бериладиган саволларни айтинг. 
• Бемор бир нуқтага тикилиб қараб қоладими? • Хуруж пайтида кўзлари қай ҳолатда 
бўлади? • Боши, танаси ва оѐқ-қўллари-чи? • Хуруж тахминан неча сония давом этади? 
• Беморнинг хуруждан кейинги аҳволи қандай? • У ўзида хуруж бўлганини сезадими? • 
Хуружлар бир кунда (ҳафта ѐки ойда) неча марта такрорланади? 
Амалий куникма 
1. ГИПЕРТОНИК КРИЗДА ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ВА ХАМШИРА 
ПАРВАРИШИ. 
Бу холатда беморга ѐтоқ режими яратиш, уни тинчлантириш, зудлик билан врачга 
мурожаат қилиш ва врач кўрсатмаларини бажариш лозим. 
Парваришлаш ва даволаш. 
1.Тўлиқ жисмоний ва рухий осойишталик яратиш. 
2.Бемор боши юқори кўтарган холда, тоза хаво билан таъминлаш. 
3.Чалғитувчи терапия (энса сохасига ханталма, оѐқларга ванналар) 
4.Врач кўрсатмаларига биноан дори воситалари, сийдик хайдовчи воситалар(лазикс, 
фурасемид, гипотиазид, урегит ва ҳ.к.), тил остига нифедепин, гипотензив дорилар 
(инъекцияда-магнезия сульфат, дибазол, бензогексоний, таблеткада-энам, берлипирил, 
нормадипин, диратон, Тенокс ва ҳ.к.), юрак иш фаолиятини яхшиловчи дорилар 
(рибоксин, милдронат, рипронат ва ҳ.к.), симптоматик даво, иммунитетни оширувчи 
дорилар ва ҳ.к.
2. КАРДИОГЕН ШОКДА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ 
Керакли жиҳозлар:штатив, резина жгут, тонометр, фонендоскоп.
Керакли хом-ашѐлар : система, пахта, лейкопластир, этил спирт 70 %-30 мл, стерил 
резина қўлқоп, шприцлар: 5,0; 10,0, 1 % промедол 1 Намланган кислород ингаляцияси 
ўтказилади, 0,01 % нитроглицерин, 0,85 % натрий хлорид эритмаси, 0,05 % 
строфантин 0,5 мл, 0,9 % ли натрий хлор эритмаси, гидрокортизон 150 – 300 мг дан 


49 
1000 – 1500 мг, 10 % ли новокаинамид 5 – 10 мл, 1 % ли лидокаин 5 – 10 мл, гепарин 
10 – 25 минг бирликда. 
Бажариш алгоритми: 
Дастлаб беморнинг аҳволига кўра кислород билан нафас бериш учун бурунга катетер 
қўйиш билан бир вақтда кардиоскоп ва электрокардиограф аппаратларига ҳам 
уланади.
Иккинчи асосий даволаш муолажаларидан бири ўмров ости венасига катетер қўйиш.
Беморга қуйидаги тартибда врач кўрсатмасига биноан биринчи ѐрдам кўрсатилади: 
1. 1 % промедол 1 мл мушак орасига юбориб, оғриқ белгисини камайтирилади. 
2. Намланган кислород ингаляцияси ўтказилади.
3. 0,01 % нитроглицерин 0,85 % натрий хлорид эритмаси билан вена ичига
томчилатиб юборилади. 
4. Юрак мушакларининг қисқариши фаолиятини кўтариш ва қоннинг етиб боришини 
оширишучун 0,5 мл 0,05 % строфантин эритмаси, натрий хлорнинг 0,9 % ли эритмаси 
билан вена ичига аста-секин томчилаб юборилади.
5. Қон босими ўзгарувчан бўлганида ва ўпка шиши ривожланган ҳолатда кардиоген 
шока қарши курашиш учун глюкокортикоидлар (гидрокартизон 150 – 300 мг дан 1000 
– 1500 мг) ѐки преднизолон 500 мг миқдорда сутка давомида юборилади. Қон босими 
паст бўлган ҳолатда инфузия учун полигиюкин, реополиглюкин эритмаларидан 1 
литргача қуйилади.
6. Қоринчалар экстрасистолиясини даволаш мақсадида 1 % ли лидокаин 5 – 10 мл 
вена ичига тез юборилади, 10 % ли новокаинамид 5–10 мл вена ичига, 0,1- 0,2 г 
ичишгаберилади.
7. Тромбоэмболия асоратларининг олдини олиш учун антикоагулянтлардан дастлаб 
гепариндан 10 – 25 минг бирликда вена ичига, сўнгра 5 – 10 минг бирликда 4 – 6 соат 
давомида тери остига юбориб турилади. Шу билан бирга фибринопластин 30.000 
Бѐкистрептокиназа, 25.000 – 70.000 Б бериб борилади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling