7 савол Бош мияда буладиган узгаришларни айтинг
Касаллик этиологиясидан маълумки, бош мия катта ярим шарларининг биоэлектрик
фаоллигини кескин ўзгартирувчи ҳар қандай омиллар эпилептик хуружларни юзага
келтириши мумкин. Бундай омиллар таъсири остида пўстлоқда эпилептоген ўчоқ
шаклланади. Эпилептоген ўчоқ – бош мия катта ярим шарлари пўстлоғида жойлашган
юқори даражада қўзғалувчан нейронлар гуруҳи.
8 савол Идиопатик яъни наслий тури хакида гапиринг
Идиопатик, яъни наслий хусусиятга эга эпилепсияларда эпилептоген ўчоқ
нейронларида турли функционал ва метаболик ўзгаришлар аниқланади. Морфологик
ўзгаришлар (атрофия, дегенерация), одатда, кейинчалик вужудга келади. Абсанслар
билан намоѐн бўлувчи идиопатик эпилепсияларда бош мияда морфологик ўзгаришлар
деярли аниқланмайди. Идиопатик эпилепсияларда эпилептоген ўчоқ бош миянинг
онтогенетик ривожланиш даврида шаклланади деб фараз қилинади. Демак, наслий
хусусиятга эга эпилепсиялар ривожланишига ҳам ташқи омиллар катта туртки бўлиши
мумкин. Чунки ота-онасида эпилепсия аниқланганларда ҳар доим ҳам ушбу касаллик
ривожланавермайди. Бироқ уларда эпилепсияга мойиллик сақланиб қолади, яъни
бундай беморларда бош мия жароҳати рўй берса, эпилептик хуружлар ривожланиш
хавфи юқоридир.
9 савол Симптоматик эпилепсияни сабабларини айтинг
Эпилептик хуружлар сабаби аниқланганда (бош мия жароҳатлари, аномалиялари,
инфекциялар, цереброваскуляр ва метаболик бузилишлар, интоксикациялар, ўсмалар)
симптоматик эпилепсия ташхиси қўйилади. Аммо бош миядаги мавжуд патологиялар
билан эпилептик хуружлар орасидаги узвий боғлиқликни, албатта топиш керак.
Масалан, энса соҳасидаги арахноидал кистанинг пешона соҳасидаги фокал эпилептик
хуружга алоқаси йўқ. Демак, бош миядаги ҳар қандай ўчоқни эпилепсия сабаби қилиб
кўрсатавериш ҳақиқатга зид. Шунингдек, пўстлоғости тузилмаларидаги ўчоқлар ҳам
ҳар доим пўстлоқда эпилептоген ўчоқларни ҳосил қила олмайди. Асосан, пўстлоқ
зарарланишлари эпилептоген ўчоқни юзага келтиради
Do'stlaringiz bilan baham: |