48
– сабаби ноаниқ эпилепсия. Худди идиопатик ва симптоматик эпилепсияларнинг
фокал ва тарқалган турлари бўлгани каби, криптоген эпилепсиянинг ҳам фокал ва
тарқалган турлари фарқланади. Сабаби ноаниқ бўлган ҳар қандай фокал эпилепсияни
криптоген фокал эпилепсияга киритиш мумкин. Ҳозирда
аксарият фокал
эпилепсияларнинг сабаби аниқланган. Шу боис фокал эпилепсиянинг аксарият
турлари
симптоматик эпилепсия, баъзилари эса идиопатик эпилепсиялар гуруҳига
ўтказилган.
19 савол.Эпилептик хуружларни аниқлаб олиш учун бериладиган саволларни
айтинг.
• Бемор ҳушини йўқотдими? • Хириллаб нафас олдими? • Нафаси тўхтаб қолдими? •
Хуруж пайтида бақириб юбордими? • Хуруж хабарчилари (ауралар) кузатилдими? •
Оғзидан қон аралаш кўпик чиқдими? • Кўзи кетиб қолдими, боши титраб орқа ѐки ѐн
томонларга қайрилдими? 68 • Қўл-оѐқларида титроқлар кузатилдими? • Хуружлар
қачон рўй берди: уйқуда, саҳарда, кундузи ѐки кечасими? • Хуружлар тахминан қанча
вақт давом этди? • Бемор ҳушига келгач қаттиқ уйқуга кетдими? • Авваллари ҳам шу
ҳолатлар бўлганми?
Do'stlaringiz bilan baham: