Javoblar савол. Психиатрия нима?


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/108
Sana13.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1355442
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   108
13 савол.Абсанс нима? 
(франц. аbsеnсe – йўқ бўлмоқ, йўқолмоқ) – ҳушнинг жуда қисқа вақт (2 – 30 сония) 
йўқолиши билан намоѐн бўлувчи эпилептик хуруж. Абсанслар кўп такрорланадиган 
эпилептик хуружлар сирасига киради. Масалан, БАЭда бир кунда 50 ѐки 100 дан ортиқ 
абсанс хуружлари рўй беради. Абсанслар учун ЭЭГда симметрик тарзда намоѐн 
бўлувчи частотаси 3 Гц бўлган пик-тўлқинли фаоллик жуда хос. Бундай эпилептик 
фаоллик абсанслар билан кечувчи турли эпилептик синдромларда кузатилади. Бундай 
эпилепсия болалар ва ўсмирларда жуда кўп учрайди. Абсансларда аура кузатилмайди 


47 
14 савол Оддий абсансда бемор куриниши кандай булади? 
бемор бир нуқтага қараб қотиб қолади. Бу пайтда унинг қорачиқлари кенгаяди, 
ѐруғликка таъсирланмайди, юзи оқариб 23 кетади. Бемор нима иш қилаѐтган бўлса, шу 
ҳолатда қотиб қолади, яъни гапираѐтган бўлса гапиришдан, ѐзаѐтган бўлса ѐзишдан, 
расм чизаѐтган бўлса расм чизишдан тўхтайди ва ҳ.к. Бироқ у мувозанатини 
йўқотмайди, йиқилиб тушмайди. Хуруж пайтида бемор қандай вазиятда бўлса, шу 
ҳолатда ҳайкалдек қотиб қолади. Бу ҳолат қисқа муддат, яъни 5 – 15 сония давом 
этади. Абсанс хуружи ўтиб кетгач, бемор яна ўз ишини давом эттираверади. Оддий 
абсанслар қандай тезликда пайдо бўлган бўлса, худди шундай тезликда ўтиб кетади. 
Бемор ҳозиргина ўзида нима бўлганини билмайди ѐки атрофдагилардан билиб олади. 
Оддий абсанслар пайтида кўз олмаси бир-икки айланиб олиши ѐки бош орқага 
қимирлаб кетиши мумкин. Оддий абсанслардан сўнг беморнинг тоби қочмайди, иш 
фаолияти сусаймайди, у худди соғлом одамдек ўз фаолиятини яна давом эттираверади.
15 савол.Мураккаб абсансларда клиник куринишини таърифлаб беринг. 
ҳушнинг йўқолиши турли хил, яъни миоклоник, тоник, атоник ва вегетатив 
компонентлар билан биргаликда намоѐн бўлади. Мураккаб абсанслар оддий 
абсансларга қараганда бироз мураккаб кечади, ҳушни йўқотиш узоқроқ (20 – 30 сония) 
давом этади, йиқилиб тушишлар кўп бўлади. Ҳеч қандай аурасиз намоѐн бўлувчи 
бундай хуружлар сабабли бемор кўп тан жароҳатлари олади. Шунингдек, мураккаб 
абсанслар турли хил автоматизмлар билан намоѐн бўлади, яъни бемор ўзича 
нималарнидир гапиради, мимик мускуллари билан қандайдир имо-ишоралар қилади, 
қўл-оѐқлари билан турли ҳаракатларни бажаради. Автоматизмлар пайтида беморнинг 
ҳуши карахт ҳолатда бўлади, нималар қилаѐтганини ўзи билмайди ва эслаб ҳам 
қолмайди. Мураккаб абсанслар ичида энг кўп учрайдигани миоклоник ва тоник 
абсанслардир. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling