Йиғма шиналарни реле ҳимояси
Download 463.5 Kb.
|
Shina Ximoyasi 1395313651
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шиналарнинг дифференциал ҳимояси.
Йиғма шиналарни реле ҳимояси Тақсимлаш қурилмаларининг элементи - шиналарда ҳам авариялар ва хар хил нормал бщлмаган режимлар учраб туради. Буларга шина изоляторларини ва ўчиргичларнинг киришларини қопланиб қолиши, кучланиш трансформаторини, шина ва ўчиргич орасига ўрнатилган ток трансформаторини шикастланиши, ўзгичларнинг изоляторини ва ҳаво ўчиргичларини иш мобайнида изоляцияларини ишдан чиқиши, тақсимлаш қурилмаларида ишлаётган хизмат кўрсатувчи шахснинг нотўғри ишлашлари сабаб бўлади. Турғунлик нуқтаи назаридан шиналардаги авариялар сақланиш вақтсиз ўчирилиши талаб қилинади. Бу ҳолларда аварияни бартараф этувчи махсус шина ҳимоялари талаб қилинади. Баъзи ҳолларда линия, трансформатор ва генераторларнинг ҳимоялари шиналардаги аварияларни селективликни таъминлаган холда ўчира олмайди. Бунга мисоллардан бири сифатида ҳар бир уланишда икки ўчиргичли пасайтириш станциясини айтиш мумкин (1 расм). Расм 1 Ҳар бир уланишда икки ўчиргичли пасайтириш станциясининг схемаси. (I шиналар системасида қисқа туташув юз берганда ҳимоя томонидан ўчирилган ўчиргичлар штрихланган).
Шундай қилиб айтиш мумкинки, махсус шина ҳимоялари, уланишлар ҳимоялари етарли тезликни ва селективликни таъминлаб бера олмаганда қўлланилади. Шинадаги қисқа туташувни тўхтатиш учун ҳимоя барча шинани таъминловчи уланишларни ўчириши керак. Шунинг учун махсус ишончлиги юқори, оператив шинани химоялашга мўлжалланган химоялардан фойдаланиш мақсадга муофиқ. Шиналарни химоялашда тез ва танлаб учирувчи ҳимоя сифатида дифференциал ҳимоялар кенг қўлланилади. Шиналарни таъминловчи трансформатор ва секция ўчиргичларида махсус шина ҳимоялари: токли узиш ва масофавий химоя ишлатилади. Шиналардаги қисқа туташув ҳимояси АҚУ (АПВ) билан бирга хам ишлатилади. Шиналарнинг дифференциал ҳимояси. Шиналарнинг дифференциал ҳимоялари ҳимояланувчи элементдан ўтувчи токни катталигини ва фазасини солиштиришга асосланган (2расм). Расм 2 Ташқи қисқа туташувда (а) ва шинада қисқа туташув (б) юз берганда дифференциал ҳимоянинг иккиламчи занжирида ток тарқалиши. Ҳимояни таъминлаш учун барча уланишларнинг ҳар хил қувватли бўлишига қарамасдан бир хил nT трансформация коэффициентли ток трансформаторлари қўлланилади. Дифференциал реле КА1 барча уланишлар ток трансформаторларига шундай уланадики, бунда бирламчи ток шинага йўналганда, ундан (реледан) барча уланишлар токи йиғиндисига пропорционал ток ўтади, яъни Iр= Iулан. У холда ташқи қисқа туташувларда Iр=Iулан =0 ва реле ишламайди, зонада (шинада) қисқа туташув бўлганда реле токи уланишлар токлари йиғиндисига тенг ва ҳимоя ишлайди. Ташқи қисқа туташувларда (2а-расм К нуқта) қисқа туташув токи I4и, шинадан шикастланган жойга оқаётган ток ва бу ток манбадан шинага келаётган токлар йиғиндисига тенг. Iк = I1 + I2 + I3 (1) Ток тарқалиш схемасига (2а-расм) асосан, иккиламчи токлар I1и, I2и ва I3и шинага йўналган бирламчи токларга мос, реле чулғамида бирламчи токи шинадан оқувчи, I4и токка нисбатан тескари йўналган. Реледаги ток Iр=(I1и+I2и+I3и)-I4и (2) Иккиламчи токларни бирламчи токлар орқали ифодалаб (2) тенгликда Ip ни топамиз: Download 463.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling