Йиғма шиналарни реле ҳимояси
Шиналарнинг тез тўйинувчи
Download 463.5 Kb.
|
Shina Ximoyasi 1395313651
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шинанинг дифференциал ҳимоясининг тавсифи
- Токли узиш ва масофали ҳимоялар ёрдамида шиналарни ҳимоялаш.
- Шиналарнинг масофали ҳимояларининг тузилиши.
Шиналарнинг тез тўйинувчи ток трансформатори (ТТТ) орқали уланган релели дифференциал ҳимояларини ишлаш токлари Ишлаш токлари икки шартдан танланади: Ҳимоя нормал режимда иккиламчи занжир узилганда ишламаслиги керак. Iҳи=Кэхт*Iюмакс (6) бу ерда Кэҳт 1.2-1.25 эҳтиёт (захира) коэффициенти, Iю.max энг кўп юкланган боғланишнинг максимал юк токи. Ҳимоя ташқи қисқа туташувда мувозанатлашмаган токка ишламаслиги керак. Iхи=Кэҳт+Iнбмакс (7) Реле тўйинувчи ТТ орқали уланганда унинг ишлаш токи нормал турғун режимда мувозанатлашмаган токка мосланади. Турғун Iнбмакс нинг қиймати тақрибан ҳисобланади Iнбмак = I=Iмаг=0,1* Iктmax (8) бу ерда Iктmax - ташқи ҚТдаги энг катта қисқа туташув токи. Ҳимояни сезгирлик коэффициенти: (9) Шинанинг дифференциал ҳимоясининг тавсифи Шинанинг дифференциал ҳимоясининг энг асосий афзаллиги тезкорлиги, танловчанлиги ва юқори сезгирлиги ҳисобланади. Шу билан бирга дифференциал ҳимоя тебраниш ва ўта юкланиш токига ишга тушмайди. Шиналарнинг дифференциал ҳимояси кучланиш 110кВ дан юқори бўлган тақимлаш қурилмаларида кенг қўлланилади. K3
Расм 5 6-10 кВ га мўлжалланган шиналарнинг тўлиқ бўлмаган дифференциал ҳимоялари.
Расм 6 Шиналарнинг токли кесим (а) ва масофали ҳимоялари. Шиналарнинг тўлиқ бўлмаган дифференциал ҳимоялари. Реакторли линияли ва бир неча манбаси бўлган тарқатув пунктларида 5 расмда кўрсатилган тўлиқ бўлмаган дифференциал ҳимоя схемаси қўлланилади. Схемадаги дифференциал реле барча манба токлари йиғиндисига уланади. Чиқиб кетувчи Л линияда (К1 нуқта) ҚТ бўлса, реледан ўтадиган ҚТ ва юк токи мувозанатлашмайди. Шунинг учун реледан авария токлари йиғиндиси ∑Iк =Ik1, линиянинг токи Iюк.л, Iюк.л ўтади. Бу токка химоя ишламаслиги учун релени ишга тушиш токи: Ixu=Kэҳт (Iк1max+ Iюк.л) (10)
Химоя зонасидан ташқарида ҚТ бўлганда: ён секцияда (К2 нуқта), трансформаторда (К3 нуқтада), генераторда (К4 нуқтада) авария токи реледан ўтади ва токларнинг йўналиши хар хил бўлганлиги (ТТ ларини дифференциал принципи асосида уланиши) хисобига токлар мувозанатлашади . Химоя ишга тушмайди. Нормал режимда ток реледан ўтади. Бу ток мувозанатлашмайди. Бу ток релени ишга тушиш токидан кичик бўлганлиги учун химоя ишга тушмайди. Химоя зонаси ҚТ бўлса (К5 нуқта) реледан авария токлари йиғиндиси (∑Iк =Ik5) ўтади. Агар Ik5> Iхит бўлса, химоя ишга тушади. Шина сақланиш вақтсиз барча манбаларидан узилади. Токли узиш ва масофали ҳимоялар ёрдамида шиналарни ҳимоялаш. Кучланиши 6-10 кВ ли, истемолчиларни реактор ва кабел линиялари орқали таъминлашга мўлжалланган шиналарни химоясини таъминот подстанциясига уланган ТТ орқали таъминланаётган токли узиш химояси орқали амалга ошриш мумкин. Химоя фазаларга уланган иккита реле ёки икки фаза токи фарқига уланган битта реле орқали амалга оширилиши мумкин. Токли узиш химоясини ишга тушиш токи реактордан кейинги чиқиш линиясидаги максимал ҚТ токига мўлжалланади: Бу ерда кзап=1,3. схема Кучланиши 6-10 кВ бўлган шиналарни химоялашда масофали химоядан хам фойдаланиш мумкин. Химоя куч трансформаторида ўрнатилади. Химоя ток релеси - ишга тушириш органи (1) ва қаршилик релеси – масофавий орган (2) дан иборат бўлади. Химояни ишга тушиш қаршилиги линия реактори ва трансформатор қаршиликларидан кичик қилиб олинади. Химоя реактор ортида (К1) ёки трансформатор ортида (К2) ҚТ бўлса ишламайди, чунки бу ҚТ нуқтасигача бўлган қаршиликлар химоянинг масофавий органига ўрнатилган қаршиликдан катта. Химояланадиган шинада (К3 нуқта) ҚТ юз берса химоя ишга тушади.
Ҳимоянинг ишлаш токи қуйидаги формула асосида топилади Ixu=Kэҳт Iк1ктmax Расм 5 Конденсатор қурилмаси (АС) линиясини ҳимояси: Q – ўчиргич; ТА1, ТА2 – ток трансформаторлари; KV – РН-58 типидаги кучланиш релеси; КТ1, КТ2 – вақт релелари; KL – оралиқ реле; КН1, КН2 – кўрсаткич релелар; KQC – ўчиргич Q ни ўчириш контактини «уланган» лигини кўрсатувчи контакт. Ҳимоя K1 нуқтадаги қисқа туташув токидан созланиши керак. tкесим=0.5с. Шиналарнинг масофали ҳимояларининг тузилиши. 12-6 расмда кўрсатилган ҳимояни ишлаш қаршилиги қуйидаги шартлардан аниқланади: Zрельс >Zх.и, Zтр>Zх.и. Бу шартда реактор ва трансформатор орқасидаги қ.т. да ҳимоя ишламайди. tм.х. қ 0.5 Қ 0.6 с 02.03.2009
Download 463.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling