Жигар раки –С22 : этиопатогенез, диагностика ва даволаш усуллари
Жигар раки
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жигарнинг холангиоцеллюляр раки (22.1). Эпидемиология
- *Описторхоз инвазияси.
- Кароли касаллиги (жигар ичи ўт йўлларининг туғма кенгайиши)
Полихимиотерапия
|
Гемцитабин 1000 мг/м2, 1 ва 8 кун Цисплатин 25 мг/м2 , 1 ва 8 кун. Интервал 3 ҳафта Гемцитабин 1000 мг/м2, 1 ва 15 кун Оксалиплатин 85 мг/м2 в/в 1 ва 15 день. Интервал 2 ҳафта Капецитабин 1000 мг/м2 х 2 маҳал per os, 1-14 кунлар Оксалиплатин 120 мг/м2 , 1 кун. Интервал 3 ҳафта |
Жигарнинг холангиоцеллюляр раки (22.1).
Эпидемиология.Холангиокарцинома (ХК) ёки холангиоцеллюляр рак – жуда кам учрайди,АҚШда 100 минг аҳолига 1-2 тага тўғри келади,аммо ер шарини ўт йўлларида паразитлик қиладиган эндемик гельминтозлар кенг тарқалган регионларида кўп учрайди.Ушбу гельминтлар (Opisthorchis felineus, Opisthorchis Viverrini, Clonorchis sinensis) Россия Федерацияси, Қозоғистон,Хитой, Таиланд каби давлатларнинг дарё бўйи регионларида кенг тарқалган. Таиландда, 7 млн.атрофидаги одамлар описторхия юқтирган бўлиб холангиоцеллюляр рак 100 минг аҳолига 87 га тенг бўлади (P.Watanapa, 1996).
*Описторхоз инвазияси.Описторхоз Днепр, Кама, Волга, Дон, Шимолий Двина, Печора, Нева, Сибирдаги — Обь, Иртыш дарёлари бассейнида кенг тарқалган.Паразит хом ёки музлатилган балиқ (строганин) ва етарли термик ишлов берилмаган карп балиқларини истеъмол қилишда юқади.Ушбу паразит одамнинг ўт йўллари ва ўт пуфагида узоқ йиллар яшайди ва ўт суюқлигини оқишини бузади,бунинг натижасида сурункали яллиғланиш фонида эпителий дисплазияси ва кейинчалик холангиокарцинома келиб чиқади.
*Бошқа омиллар аҳамияти жуда кам бўлсада учраб туради ва ХК хавф омили ҳисобланади.Улар ичида нисбатан кўпроқ Ғарбий Европа ва АҚШда учрайдиган бирламчи склерозирловчи холангит (ПСХ) ҳисобланади.Бу аутоиммун касаллиги бўлиб,перидуктал тўқимани яллиғланиши ва натижада жигар ичи ва жигар ташқарисидаги ўт йўлларини мультифокал стриктурасига олиб келади.
Кароли касаллиги (жигар ичи ўт йўлларининг туғма кенгайиши) ХК хавф омили сифатида маълум (P.Hewitt et al., 1995 ва б.қ.). M.Dayton et al., (1983) маълумотларига кўра Кароли касаллигида 7% пациентларда ХК келиб чиқади.Эрта ёшларда холедохеал кисталарда хавфли трансформация деярли учрамайди.Аммо 20 ёшгача даволанмаган беморларда ХК частотаси сезиларли ортади (ўртача 15 – 20%) ҳамда кисталарни дренарлаш йўли билан даволанган беморларда ҳам ушбу кўрсаткич частотаси ортади (P.Lipsett et al., 1994 ва б.қ.).
ХК келтириб чиқариши мумкин бўлган яна бир касаллик бу- гепатолитиаз бўлиб,чет эл адабиётларида қайтувчи пиоген холангиогепатит ёки шарқ холангиогепатити номлари билан маълум.Ушбу касаллик сурункали портал бактериемия ва портал флебит оқибатида келиб чиқади,бу жигар ичи ўт йўлларида пигментли тошлар ҳосил бўлишига олиб келади.Жигар ичи ўт йўллари тиқилиб қолиши сурункали қайталанувчи холангитга ва стриктуралар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ушбу касалликда ҳаёт учун энг катта хавф сепсис бўлсада, 10% беморларда ХК ривожланади (S.Kubo et al., 1995 ва б.қ.).
Download 1.29 Mb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling