Йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокараларни ташкил этиш тўғрисида
Download 329 Kb.
|
26-ДМТТлар учун жамоа шартномаси тайёр 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Раислик қилувчи
- ПЕШКУ тумани 26-ДМТТ жамоаси
Раислик қилувчи: Маърузачига саволлар борми ? Саволлар бўлса ёзма равишда беришингиз ҳам мумкин.
Навбатдаги маъруза учун сўз 26-ДМТТ касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Тешаева берилади. Марҳамат Маъруза тингланди Раислик қилувчи: маърузалар юзасидан кимда қандай саволлар, фикр ва мулоҳазалар бўлса марҳамат. Сўз С.Элова Сўз Ш.Саидовага Музокарадан сўнг. Раислик қилувчи: йиғилиш кун тартибидаги 2-масала ташкилот маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида. Далолатнома билан таништириш учун сўзни комиссия аъзоси А.Мияссаровага берамиз, марҳамат (далолатнома ўқиб эшиттирилди). Раислик қилувчи: Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари! Томонлар ҳисоботи ва комиссия далолатномасини эшитдингиз, сўзга чиққанлар далолатнома тасдиқлансин деган таклиф киритишди. Ушбу таклифни маъқуллаганлар овоз беришларини сўрайман. Қаршилар? Бетарафлар? Йўқ Раислик қилувчи: йиғилиш кун тартибидаги 3-масала ташкилот маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа лойиҳаси бўйича сўз комиссия аъзоси С.Эловага берилади (комиссия хулосаси ва жамоа шартномаси лойиҳаси таништирилади) Раислик қилувчи: Жамоа шартномаси лойиҳаси бўйича муҳокамаларга ўтамиз . Кимда яна қанақа таклифлар ва қўшимчалар бор ? Жамоа шартномаси лойиҳаси маъқуллансин, деган таклиф киритилди. Ушбу таклифни маъқуллаганлар овоз беришларини сўрайман. Қаршилар? Бетарафлар? Йўқ Раислик қилувчи: Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари! Энди рухсатингиз билан муҳокама этилган масалалар юзасидан тайёрланган йиғилиш қарори лойиҳаси билан танишсак. Уни ўқиб бериш учун сўз комиссия аъзоси А.Мияссаровага. Марҳамат. Раислик қилувчи: Ушбу қарор лойиҳасига қўшимача ва ўзгартиришлар бўладими? Қарор қабул қилинсин деган таклиф киритилди. Ушбу таклифга қўшилган йиғилиш иштирокчиларини овоз беришларини сўрайман. Қаршилар? Бетарафлар? Йўқ. Йиғилиш қарори бир овоздан қабул қилинди. Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар муҳокама этилди. Йиғилиш ишида иштирок этганларингиз учун сизларга миннатдорчилик билдириб, ишларингизга омадлар тилаймиз. Эътиборларингиз учун рахмат!
Download 329 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling