Йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокараларни ташкил этиш тўғрисида
Download 329 Kb.
|
26-ДМТТлар учун жамоа шартномаси тайёр 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кун тартиби
- Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Эшитилди
- Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Эшитилди
- Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан
БАЁННОМАСИ
Кун тартиби: Пешку тумани 26-ДМТТда меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган ташкилот маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши тўғрисида. Пешку тумани 26-ДМТТ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида. Пешку тумани 26-ДМТТ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси тўғрисида. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Эшитилди: 26-ДМТТ директори Й.Аскарова 2022 йил давомида жамоа шартномасида белгиланган иш берувчининг мажбуриятларининг бажарилиши ҳамда ҳамкорликда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди. Касаба уюшма қўмитаси раиси С.Тешаева касаба уюшмаси қўмитасининг жамоа шартномаси бандларини бажариш бўйича 2022 йилда олиб борган ишлари юзасидан маъруза қилди. Ҳисобот юзасидан музокорага сўзга чиқдилар: Тарбиячи С.Элова маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан жамоа шартномаси бажарилиши бўйича олиб борилган ишлар ҳақида қуйидаги фикрларни билдирдилар Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Эшитилди: жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоси А.Мияссарова 26-ДМТТ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди. Далолатнома юзасидан музокорага сўзга чиқдилар: М.Сайфуллаева, Г.Рахимова далолатномани мукаммал тайёрланганлиги, бажарилмаган бандларни келгуси йилда бажарилишига эътибор кучайтириш лозимлигини таъкидлашди ҳамда далолатномани тасдиқлаш таклифини билдирдилар. Таклиф бир овоздан маъқулланди. Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Пешку тумани 26-ДМТТ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси билан таништирилди. Жамоа шартномаси лойиҳаси касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши томонидан экспертизадан ўтказилганлиги айтиб ўтилди. Жамоа шартномаси лойиҳаси маъқуллансин деган таклиф киритилди. Таклиф овозга қўйилди. Таклиф бир овоздан маъқулланди. Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар бўйича қарор лойиси билан таништирилди. Қарор лойиҳаси қабул қилинсин деган таклиф киритилди. Таклиф овозга қўйилди . Қарор лойиҳаси бир овоздан қабул қилинди ( Қарор илова қилинади). Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар тўлиқ муҳокама қилинди. Йиғилишни олиб бориш бўйича эътирозлар бўлмади. Йиғилиш ёпиқ деб эълон қилинди. Йиғилиш раиси: Й.Аскарова Йиғилиш котиби: С.Тешаева Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган 2023 йил «____»____________ Баён № _______ Download 329 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling