Йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокараларни ташкил этиш тўғрисида
Download 329 Kb.
|
26-ДМТТлар учун жамоа шартномаси тайёр 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
умумий йиғилиши ҚАРОРИ
2023 йил 28 феврал 1-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузилган 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда ижроси бўйича томонлар ҳисоботи тинглаб, йиғилиш жамоа шартномасини бажариш бўйича 2022 йилда бир қатор ишлар амалга оширилганлигини эътироф этади. Шунингдек, 2023 -2025 йиллар учун жамоа шартномаси лойиҳаси қонун талаблари, берилган тавсиялар, таклифларни инобатга олган ҳолда тайёрланганлигини, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси бўлинмаси Пешку туман кенгаши эксперт комиссияси хулосаси олинганлигини маъқуллайди. Томонлар ҳисоботлари, жамоа шартномасини бажарилиши далолатномасини, янги жамоа шартномаси лойиҳасини муҳокама қилиб, меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ҚАРОР ҚИЛАДИ: 2020-2022 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши юзасидан 26-ДМТТ директори Й.Аскарова ва касаба уюшма қўмитаси раиси Ҳ.Эргашеваларнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади). 2020-2022 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши бўйича текширув далолатномаси тасдиқлансин (далолатнома илова қилинади). 2020-2022 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши қониқарли деб ҳисоблансин. 4. 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси юзасидан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши қошидаги эксперт комиссиянинг экспертиза хулосаси инобатга олинсин. 5. Жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия томонидан ишлаб чиқилган 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси мақуллансин ва қабул қилинсин. 6. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги меҳнат кодекси 2023 йил 30 апрелдан кучга кириши муносабати билан ташкилотнинг 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати 2023 йил 30 апрелгача деб, 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг кучга кириш куни 2023 йил 30 апрель деб белгилансин 7. Ташкилотнинг ижтимоий –меҳнат масалалари комиссиясига: - 2023-2025 йиллар учун жамоа шартномаси бажарилишини текшириб бориш; - жамоа шартномаси бандларининг бажарилишида молиявий интизомга, харажатлар сметасига риоя қилинишини назорат қилиш; - жамоа шартномасини барча бандларини ўз вақтида ижтимоий шериклик асосида бажарилишига эришиш; - жамоада юзага келган меҳнат низоларини ҳам келиб тушган мурожаатларни қонунчиликда ҳамда жамоа шартномасида белгиланган тартибда кўриб чиқиш; -Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, Меҳнат қонунчилиги, ходимлар меҳнатини муҳофазаси ҳамда Ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилиниши юзасидан жамоатчилик мониторингини ўрнатиш вазифалари топширилсин. - жамоа шартномасини бажарилишини йил якунида умумий йиғилишда муҳокама қилинишини ташкил қилиш вазифалари топширилсин. 10. Ушбу қарор ижросини таъминлаш 26-ДМТТ директори Й.Аскарова ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Тешаевалар зиммаларига юклатилсин.
Пешку тумани 26-ДМТТ меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш юзасидан ташкилот маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши ҳамда 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини қабул қилиш тўғрисида ўтказиладиган умумий йиғилиш Download 329 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling