Йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокараларни ташкил этиш тўғрисида


Шартнома 2023 йил 30 апрелдан кучга киради ва 2026 йил 30 апрелгача амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, Шартнома


Download 329 Kb.
bet8/26
Sana01.03.2023
Hajmi329 Kb.
#1242584
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
26-ДМТТлар учун жамоа шартномаси тайёр 2023

Шартнома 2023 йил 30 апрелдан кучга киради ва 2026 йил 30 апрелгача амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, Шартнома тарафлар янги Шартнома тузгунча ёки амалдаги Шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади.

  • Мазкур Шартнома Иш берувчига ва ДМТТнинг меҳнат шартномаси асосида ишлаётган барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган ҳамда ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга ҳам татбиқ этилади.

  • Мазкур Шартномада назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:

    ходимнинг оила аъзоларига;
    ушбу ташкилотда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, айни пайтда пенсияда бўлган шахсларга;
    мазкур ДМТТда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етказилиши оқибатида жабрланган собиқ ходимларга;
    меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ходим карамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;
    фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишларни бажараётган шахсларга;
    касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида фақатгина касаба уюшмаси аъзоларига.
    6. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро келишувига асосан Меҳнат кодексида уни тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

    1. Иш берувчи барча ходимларни, шу жумладан ишга янги қабул қилинган ходимларни, жамоа шартномаси, шунингдек Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилинган ДМТТнинг бошқа локал ҳужжатлари билан таништириш, жамоа шартномасининг мазмунига ва бажарилиши шартларига оид маълумотлар ошкоралигини (мажлислар, масъул ходимлар ҳисоботлари, ахборот стендлари ва ҳоказо орқали) таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

    2. МТТга янги ишга қабул қилинган ходимларни дастлаб касаба уюшмаси қўмитасида танишув суҳбатидан ўтиши йўлга қўйилади.

    3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 540-моддасига мувофиқ, касаба уюшма ташкилотлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.

    4. Иш берувчи ходимларни қайси касаба уюшмасига аъзо бўлишига ёки қайси туман касаба уюшмаси бўлинмаси ҳизматига ўтишини белгиламайди. Мазкур ҳолат Касаба уюшмаси картасига мувофиқ меҳнат жамоасида муҳокама қилиниб, Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги барча ташкилотлар таълим ва фан ходимлари касаба уюшма туман (шаҳар) бўлинмаси ҳизматига олинади (КУ устави, 28 банд).

    5. Ушбу жамоа шартномаси 2022 йил 28 октябрда тасдиқланган янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси асосида ишлаб чиқилган.




    Download 329 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling