Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet32/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Гол / гол эмас;

  • пенальти / пенальти эмас;

  • тўғридан-тўғри қизил карточка (иккинчи огохлантириш эмас);

  • ўйинчини аниқлашдаги хатолик (ҳакам ўйин қоидасини бузган жамоа ўйинчисини огохлантириш ёки четлатиш пайтида қоидабузарни аниқлашда хатога йўл қўйганда).

    1. Ҳакам ҳамиша қарор қабул қилиши шарт, яъни кейинчалик VARдан фойдаланиш мақсадида ҳакамга қарор қабул килмаслик учун рухсат берилмаган; содир бўлгани тахмин қилинган қоидабузарликдан сўнг ўйинни давом эттириш хақидаги қарор қайта кўриб чиқилиши мумкин.

    2. Ҳакам томонидан қабул қилинган дастлабки қарор «яққол ва очиқ-ойдин хато» бўлганини

    видеотакрор аниқ кўрсатиб бермаса, ўзгартирилмайди.

    1. «Видеокўрик» хақида фақат ҳакам ташаббус кўрсатиши мумкин. VAR (ва учрашувнинг бошқа

    расмий шахслари) ҳакамга «видеокўрик»дан фойдаланиш хақида фақат тавсия бериши мумкин.

    1. Ёки VAR томонидан берилган маълумот асосида, ёки ҳакам «майдондаги видеокўрик»дан фойдаланганидан сўнг якуний қарор фақат ҳакам томонидан қабул қилинади:

    2. Видеокўрик жараёни учун вақт чекланмаган, зеро, аниқлик тезликдан муҳимрок.

    3. Ўйинчилар ва жамоа расмий шахслари ҳакамга яқинлашишлари ёки қабул қилинган қарор кўриб чиқилаётган бўлса, ҳакамга, видеокўрик жараёнига ёхуд якуний қарорга таъсир кўрсатишга ўринишлари мумкин эмас.

    4. Ҳакам шаффофликни таъминлаш мақсадида видеокўрик жараёнида кўринарли ҳудудда қолиши керак.

    5. Агар кейинчалик кўриб чиқиладиган кўнгилсиз ҳодисадан сўнг ўйин давом этаётган бўлса, ҳодисадан кейин қабул қилинадиган / талаб қилинадиган ҳар қандай интизомий чоралар, хаттоки дастлабки қарор ўзгарса ҳам, бекор қилинмайди (истикболли ҳужумни узиб қўйгани учун огохлантириш ёки яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш учун четлатиш бундан мустасно).

    6. Агар ўйин тўхтатилган ва давом эттирилган бўлса, ҳакам «видеокўрик»дан фойдалана олмайди. ўйин қоидасини бузган ўйинчини аниқлашда хатога йўл қуйилган ёки четлатиш билан жазоланадиган тажовўзкорона хатти-ҳаракат, тупуриш, тишлаш ёки хаддан ташқари тахкирлайдиган, хафа қиладиган ва/ёки ахлоқсиз ишора(лар)ни кўрсатиш билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.

    7. Кўриб чиқилиши мумкин бўлган ўйиннинг кўнгилсиз ҳодисагача ва ундан кейинги қисми ўйин қоидалари ва VAR баённомаси билан белгиланади.

    8. VAR ҳар бир вазият/қарорни автоматик равишда «текширгани» боис, мураббийлар ёки ўйинчиларнинг «видеокўрик»ни талаб қилиши керак эмас.

    1. Кўриб чиқилиб, ўзгартириладиган ўйин қарорлари / вазиятлари

    Ҳакам VARдан фақат ўзгариши мумкин бўлган 4 тоифа қарорлар / кўнгилсиз ҳодисалар буйича ёрдам олиши мумкин. Мазкур барча вазиятларда VARдан ҳакам (бошлағич/ дастлабки) қарорни қабўл қилганидан кейин (ўйинни давом эттириш қарорини қўшганда ҳам) ёки учрашувнинг расмий шахслари жиддий кўнгилсиз ҳодисани назардан қочирган / пайкамаган ҳолатлардагина фойдаланади.
    «яққол ва очиқ-ойдин хато» юз бермагунча, ҳакамнинг бошланғич қарори ўзгартирилмайди (бу ҳакам томонидан учрашувнинг бошқа расмий шахси маълумоти асосида қабул қилинган ҳар қандай қарорни ўзи ичига олади, масалан, «ўйиндан ташқари ҳолат (offside)»).
    «яққол ва очиқ-ойдин хато» ёки «жиддий кўнгилсиз ҳодисани назардан қочириш» ҳолатларида кўриб чиқилиши мумкин бўлган қарорлар / вазиятларнинг тоифалари:


    1. Download 1.12 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   80




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling