Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet30/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Қоидабузарлик ва жазо

Тўп ўйинга кирганидан кейин ён чизиқдан тўпни ташлаб берган ўйинчи бошқа ўйинчи тўпга теккунча яна тўпга тегса, эркин зарба белгиланади. Агар тўпни ташлаб берган ўйинчи тўпни қўл билан ўйнаб қоидабузарлик содир этса:

  • Жарима зарбаси белгиланади;

  • Қоидабузарлик тўпни ташлаб берган ўйинчи жарима майдони ичида юз берган бўлса, пенальти белгиланади. Ҳимояланаётган жамоа дарвозабони тўпни қўли билан ўйнаган вазият бундан мустасно — бундай ҳолатда эркин зарба белгиланади.

Ён чизиқдан тўпни ташлаб бераётган ўйинчини ғирром услуб билан чалғитган ёки унга халал берган рақиб (тўп ташлаб бераётган жойга 2 метр (2 ярд) масофадан яқинроққа ҳаракатланишини ҳам қўшганда), спортчига хос бўлмаган хулқ-атвори учун огохлантирилади ва ён чизиқдан тўп ташлаб берилган бўлса, эркин зарба белгиланади.
Ушбу қоиданинг бошқа ҳар қандай бузилиши учун ён чизиқдан тўпни ташлаб бериш рақиб жамоа ўйинчиси томонидан қайта амалга оширилади.

  1. ҚОИДА

ДАРВОЗА МАЙДОНИДАН ЗАРБА
Ҳужум қилаётган жамоа ўйинчисига сўнгги марта теккан тўп дарвоза чизиғини ер ёки хаводан тўлиқ кесиб ўтганида ва гол бўлмаганида дарвозабон майдонидан зарба белгиланади.
Бевосита дарвоза майдонидан зарба орқали фақат қарама-карши жамоа дарвозасига гол урилиши мумкин. Агар тўп бевосита дарвоза майдонидан зарбани амалга оширган жамоа ўйинчиси дарвозасига кирса, бурчак зарбаси белгиланади.

  1. Тартиби

Тўп қимирламасдан туриши керак. Зарба ҳимояланаётган жамоа ўйинчиси томонидан дарвоза майдонининг исталган нуқтасидан оёк билан амалга оширилади.
Тўпга оёк билан зарба берилган ва у яққол ҳаракатда бўлса, тўп ўйинда ҳисобланади.
Тўп ўйинга кирмагунча рақиблар жарима майдон ташқарисида бўлишлари керак.

  1. Қоидабузарлик ва жазо

Тўп ўйинга кирганидан кейин зарба берган ўйинчи бошқа ўйинчи тўпга теккунга қадар яна тўпга тегса, эркин зарба белгиланади. Агар зарба берган ўйинчи тўпни қўл билан ўйнаб қоидабузарлик содир этса:

  • Жарима зарбаси белгиланади;

  • Қоидабузарлик зарба берган ўйинчи жарима майдони ичида юз берган бўлса, пенальти белгиланади. Зарбани дарвозабон амалга оширган ҳолат бундан мустасно бўлиб, бундай вазиятда эркин зарба белгиланади.

Дарвоза майдонидан зарбани амалга ошириш пайтида рақибнинг кайсидир ўйинчиси жарима майдонини тарк этиш учун вақти бўлмагани боис ичкарида қолган бўлса, ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат беради. Дарвоза майдонидан зарба амалга оширилаётган пайтда жарима майдони ичида турган ёки тўп ўйинга киргунга қадар жарима майдонига кирган рақиб тўпга тегса ёхуд тўп учун курашга қўшилса, зарба такрорланади.
Ўйинчи тўп ўйинга киргунга қадар жарима майдонига кирса ва қоидабузарлик содир этса ёки унга нисбатан рақиб томонидан қоидабузарлик содир этилса, дарвоза майдонидан зарба такрорланади, қоидабузар эса қоидабузарликка боғлиқ равишда огохлантирилади ёки четлатилади.
Ушбу Қоиданинг бошқа ҳар қандай бузилишида зарба такрорланади.


  1. Download 1.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling