Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


ҚОИДА ЖАРИМА / ЭРКИН ЗАРБАЛАРИ


Download 1.12 Mb.
bet26/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

ҚОИДА

ЖАРИМА / ЭРКИН ЗАРБАЛАРИ

  1. Зарбалар тури

Жарима ва эркин зарбалари қоидабузарлик содир этган ўйинчи, захирадаги, алмаштирилган ва четлатилган ўйинчи ёки жамоанинг расмий шахсининг рақиб жамоаси фойдасига белгиланади.
«Эркин зарба» ишораси
Ҳакам қўлини бошидан юқорига кўтарган ҳолда эркин зарба ҳақида хабар беради. У мазкур ишорани зарба берилмагунча ва тўп бошқа ўйинчига тегмагунча, тўп ўйиндан чиқмагунча ёки тўғридан-тўғри зарба билан гол урилмаслиги аниқ бўлмагунча сақлаб туриши керак.
Агар ҳакам эркин зарба хақида ишора бермаган бўлса ва тўп эса тўғридан-тўғри зарба билан дарвозага киритилса, эркин зарба такрорланиши керак.
Тўп дарвозага кирса

  • жарима зарбасидан тўп бевосита дарвозага кирса, гол ҳисобга олинади.

  • эркин зарбадан тўп бевосита дарвозага кирса, дарвоза майдонидан зарба белгиланади.

  • жарима/эркин зарбаларидан тўп бевосита жамоанинг ўз дарвозасига кирса, бурчак зарбаси белгиланади.

  1. Тартиби

Қуйидагиларни истисно килганда барча зарбалар қоидабузарлик юз берган жойдан белгиланади:

  • Рақиб дарвоза майдонидаги қоидабузарлик учун ҳужум қилаётган жамоа фойдасига белгиланган эркин зарбалар дарвозага параллел бўлган дарвоза майдони чизиғига энг яқин нуқтадан амалга оширилади.

  • дарвоза майдони ичида ҳимояланаётган жамоа фойдасига белгиланган жарима / эркин зарбалар дарвоза майдонининг исталган жойдан амалга оширилади.

  • Ўйинчининг рухсатсиз майдонга чиқиши, қайтиши ёки майдонни тарк этиши каби қоидабузарлик учун белгиланадиган жарима/эркин зарбалари ўйин тўхтатилган пайтда тўп бўлган жойдан бажарилади. Аммо ўйинчи майдондан ташқарида қоидабузарлик содир этган бўлса, ўйин қоидабузарлик содир этилган жойдаги майдонни чегараловчи чизиқка энг яқин жойдан жарима /эркин зарбалар билан давом эттирилади; жарима зарбаси билан жазоланадиган қоидабузарлик қоидабузар ўйинчи жарима майдони черагалари ичида содир этилган такдирда, пенальти белгиланади.

  • Қоидалар бошқа вазиятларга аниқлик киритган ҳолатларда (каранг: 3, 11, 12-Қоидалар).

Тўп:

  • қимирламай туриши керак ва зарба берган ўйинчи тўпга бошқа ўйинчи тегмагунча яна тегиши мумкин эмас;

  • унга оёк билан зарба берилган ва у яққол ҳаракатда бўлса, ўйинда ҳисобланади.

Тўп ўйинга киргунга қадар барча рақиблар:

  • тўпдан камида 9,15 метр (10 ярд) масофада жойлашишлари керак. Уларнинг дарвоза устунлари орасидаги чизиқда туриши бундан мустасно;

  • рақиб жарима майдони ҳудудидан жарима / эркин зарбалари амалга оширилаётганда жарима майдони ташқарисида жойлашишлари керак.

Агар ҳимояланаётган жамоанинг уч ёки ундан кўп ўйинчиси “жонли девор” хосил қилса, ҳужум қилаётган жамоанинг барча ўйинчилари тўп ўйинга киргунга қадар “жонли девор”дан камида 1 метр (1 ярд) масофада жойлашишлари керак.
Жарима / эркин зарбалари бир вақтда бир ёки икки оёц билан тўпни ташлаб бериш билан бажаралиши мумкин.
Жарима / эркин зарбаларини амалга оширишда рақибни чалғитиш учун алдамчи ҳаракатлар қилишга рухсат берилган, зеро, бу футболнинг бир қисми ҳисобланади.
Агар жарима / эркин зарбаларини бераётган ўйинчи тўпни яна қайта ўйнаш мацсадида рақибга атайин тепса ва бу ишни эхтиётсизлик ёки бепарволик билан ёхуд хаддан ортиқ куч билан қилмаса, ҳакам ўйинни давом эттиришга имкон беради.

  1. Қоидабузарлик ва жазо

Жарима / эркин зарбаларини амалга ошириш пайтида рақиб тўпга талаб қилинганига нисбатан яқин жойлашган бўлса, зарба такроран амалга оширилади. Устунлик тақдим этилган вазият бундан мустасно. Лекин ўйинчи жарима/эркин зарбаларини тезда амалга оширган бўлса ва тўпга нисбатан 9,15 метр (10 ярд)дан кам масофада жойлашган рақиб тўпни эгаллаб олса, ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат беради. Бироқ, жарима/эркин зарбаларини тезда бажарилишига атайлаб халал берган рақиб ўйиннинг давом эттирилишини чўзгани учун огохлантирилиши керак.
Жарима / эркин зарбалари амалга оширилаётган пайтда ҳужум қилаётган жамоа ўйинчиси ҳимояланаётган жамоанинг уч ёки ундан кўпроқ ўйинчисидан ташкил топган “жонли девор”га нисбатан 1 метр (1 ярд)дан камроқ масофада жойлашган бўлса, эркин зарба белгиланади.
Жарима / эркин зарбалар ҳимояланаётган жамоа жарима майдонида амалга оширилаётганида рақиб жамоа ўйинчисида жарима майдонини тарк этиш учун вақт бўлмагани боис жарима майдонида қолган бўлса, ҳакам ўйинни давом эттиради. Рақиб жарима / эркин зарбаларни амалга оширилаётганида рақиб жарима майдони ичида бўлса ёки тўп ўйинга киргунча жарима майдонига кирса, тўпга тегса ёхуд тўп ўйинга киргунга қадар тўп учун курашга қўшилса, жарима / эркин зарбалари такрорланади.
Тўпга ўйинга кирганидан кейин зарбани амалга оширган ўйинчи бошқа ўйинчи тўпга тегмагунича тўпга яна бир марта тегса, эркин зарба белгиланади. Агар зарбани амалга оширган ўйинчи тўпни қўли билан ўйнаб, қоидабузарлик содир этса:

  • жарима зарбаси белгиланади;

  • қоидабузарлик зарба бераётган ўйинчи жарима майдони ичида рўй берган бўлса, пенальти белгиланади. Дарвозабон зарба берган ҳолат бундан мустасно. Бундай ҳолатда эркин зарба белгиланади.


  1. Download 1.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling