Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


ҚОИДА ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАР ВА ИНТИЗОМСИЗЛИК


Download 1.12 Mb.
bet23/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

ҚОИДА

ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАР ВА ИНТИЗОМСИЗЛИК
Жарима зарбаси, эркин зарба ва пенальти фақатгина тўп ўйинда бўлган пайтда содир бўлган қоидабузарлик учун белгиланиши мумкин.

  1. Жарима зарбаси

Ўйинчи рақибга нисбатан қуйидаги қоидабузарликлардан исталган бирини содир этса ва ҳакам уни эхтиётсизлиқ калтис ҳаракат ёки хаддан ортиқ куч ишлатиш сифатида баҳоласа, жарима зарбаси белгиланади:

  • ҳужум қилса;

  • сакраса;

  • оёк билан тепса ёки шунга ўринса;

  • туртса;

  • нима биландир (жумладан, бош билан ҳам) зарба бериш ёки зарба беришга ўриниш;

  • подкатни амалга оширса ёки ташланса;

  • оёғидан чалса ёки чалишга ўринса.

Агар қоидабузарлик жисмоний контакт орқали юзага келса, у жарима зарбаси ёки пенальти билан жазоланади.

  • Эхтиётсизлик — яккакураш пайтида ўйинчи эътиборсизлик ёки мулжални аниқ олмаслик ёхуд кўр-кўрона ҳаракат қилиши. Унга интизомий чора талаб этилмайди.

  • Қалтис ҳаракат — ўйинчи ўз ҳаракатларининг хавфини ёки рақибга етказиш мумкин бўлган оқибатни инобатга олмаслиги. У огохлантирилиши керак.

  • Хаддан ортиқ куч ишлатиш — агар ўйинчи керакли кучдан ошиб кетса ва рақиб хавфсизлигига таҳдид солса, у майдондан четлатилиши шарт.

Ўйинчи қуйидаги қоидабузарликлардан бирини содир этса, жарима зарбаси белгиланади:

  • тўпни қўли билан ўйнагани учун қоидабузарлик (дарвозабоннинг жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнаши бундан мустасно);

  • Рақибни ушлаб қолса;

  • жисмоний контакт орқали рақибнинг ҳаракатига халал берса;

  • қайдномага киритилганлар ёки ўйин расмий шахсларни тишласа ёки уларга тупурса;

  • тўп, рақиб ёки учрашувнинг расмий шахсига бирор буюм отса; ёки ушланадиган буюм ёрдамида тўп билан контактга киришса.

Шунингдек 3-қоидадаги қоидабузарликларга ҳам қаранг.
Тўпни қўл билан ўйнаш
Қўл билан тўпни ўйнашда қоида бузилишни аниқлашда қўлнинг юқори чегараси қўлтиқнинг пастки чегараси бўйлаб ўтадиган чизиқга эътибор берилади. Тўпга тегган ҳар бир қўл қоидабузарлик емас.
Ўйинчи қуйидаги ҳаракатларни қилса, бу қоидабузарлик ҳисобланади:

  • тўп томон қўл ўзатиб, атайлаб тўпни қўли билан ўйнаса;

  • қўли билан тўпга тегиши унинг танасини ғайритабиий даражада катталаштирганда. Агар ўйинчининг қўл ҳолати ушбу вазиятда ўйинчи танаси ҳаракатининг натижаси бўлмаса ёки уни оқламаса, ўйинчи танасининг ҳажмини ғайритабиий равишда оширган деб ҳисобланади.

  • тўп қўлга текканидан кейин ўйинчи тўпга эгалик қилса ёки уни ўз назоратига олса ҳамда шундан сўнг:

о рақиб дарвозасига гол урса;
о гол уриш имкониятини юзага келтирса.

  • рақиб дарвозасига бевосита қўл ёрдамида гол урса, хаттоки бу тасодифан юз берса ҳам, (жумладан, бу дарвозабонга ҳам тегишли).

Одатда бу ҳолат қоидабузарлик ҳисобланади, агар:

  • тўп ўйинчининг қўлига қуйидаги вазиятда тегса:

о қўллари елкасидан баландда бўлса (ўйинчи онгли равишда тўпни ўйнашга ҳаракат қилиши натижасида тўпнинг қўлга тегиши бундан мустасно).
Тўп ўйинчининг яқинида турган бошқа ўйинчининг бевосита боши ёки танаси (оёғи ҳам)дан қўлга тегса ҳам, юқоридаги қоидабузарликлар қўлланилади.
Юқорида санаб ўтилган қоидабузарликлардан бошқа ҳолатда тўп қўлга тегса, қуйидагилар одатда қоидабузарлик ҳисобланмайди:

  • бевосита ўзининг боши ёки танасидан (оёғидан ҳам);

  • яқинда турган бошқа ўйинчининг бевосита боши ёки танасидан (оёFидан ҳам);

  • қўл танага яқин турган бўлса ва бу танани нотабиий равишда катта қилмаган бўлса;

  • ўйинчи йиқилаётганда қўл таянч сифатида тана ва ер оралиғида бўлса, аммо қўллар ёнга ёки танадан юқорига кўтарилмаган бўлса.

Дарвозабон жарима майдонидан ташқарида тўпни қўл билан ўйнашда бошқа ўйинчилар каби чекловларга эга. Дарвозабонга ўз жарима майдони ичида қўл билан ўйнаш тақиқланган ҳолларда тўпни қўли билан ўйнаса, эркин зарба белгиланади, аммо интизомий чора қўлланилмайди. Бироқ, агар қоидабузарлик ўйин давом етгандан сўнг ва тўп бошқа ўйинчига тегмасдан олдин тўпни қайта ўйнаш (қўл билан ёки қўлсиз) бўлса, агар қоидабузарлик истиқболли ҳужумни ёки рақибни аниқ гол уриш имкониятидан маҳрум қилса, дарвозабон интизомий жазога тортилади.


  1. Download 1.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling