Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Тартиби Пенальтилар серияси бажарилишидан аввал


Download 1.12 Mb.
bet21/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Тартиби
Пенальтилар серияси бажарилишидан аввал

  • Агар бошқа ҳеч қандай сабаблар бўлмаса (масалан, майдоннинг ҳолати, хавфсизлик ва хоказо), кайси дарвозага зарбалар тепилишини аниқлаш учун ҳакам куръа ўтказади. Ўйин копламаси ёки дарвоза яроқсиз ҳолатга келса ёхуд хавфсизлик сабабларига кўра дарвозани алмаштириш мумкин.

  • Ҳакам яна куръа ўтказади ва куръада ютган жамоа биринчи ёки иккинчи бўлиб зарба беришни танлайди.

  • Учрашув якунланган пайтда фақат майдонда бўлган ўйинчилар ёки вақтинча майдонда бўлмаган ўйинчилар (жароҳатланган, экипировкасини тўғирилаётган ва хоказо) зарба бериш ҳуқуқига эга бўлади. Ўйинни давом эттира олишга қодир бўлмаган дарвозабонни алмаштирган ўйинчи бундан мустасно.

  • Ҳар бир жамоа зарба бериш ҳуқуқига эга бўлган ўйинчилар кайси тартибда зарбани амалга ошириши учун жавоб беради. Зарбалар кетма-кетлиги ҳакамга маълум қилинмайди.

  • Агар ўйин якунланган пайтда ҳамда зарбалар берилишидан олдин ёки зарбалар вақтида бир жамоанинг ўйинчилари рақибга нисбатан кўпрок бўлса, ўйинчилар сонини тенглаштириш учун жамоа ўз ўйинчилари сонини камайтириши шарт. Зарба берувчилар рўйхатидан чиқарилган ҳар бир ўйинчининг исми ва рақами ҳакамга етказилиши керак. Рўйхатдан чиқарилган ҳар қандай ўйинчи зарбалар беришда иштирок эта олмайди (қуйидагилардан ташқари).

  • Зарбалар бериладиган вақтда ёки ундан олдин дарвозабон ўйинни давом эттира олишга қодир бўлмаса, ўйинчилар сонини тенглаштириш учун рўйхатдан чиқарилган ўйинчи билан алмаштирилиши ёки унинг жамоаси рухсат берилган максимал алмаштирувдан фойдаланмаган бўлса, кайдномага киритилган захира ўйинчиси билан алмаштирилиши мумкин. Аммо алмашган/алмаштирилган дарвозабон ўйин давомида иштирок этмайди ва зарба бера олмайди.

  • Агар дарвозабон зарбани берган бўлса, у ҳолда у билан алмашган/ алмаштирган ўйинчи, кейинги зарбалар серияси бошланмагунча зарба бера олмайди.

Пенальтилар ижро этиш вақтида

  • Фақат зарба бериш ҳуқуқига эга бўлган ўйинчилар ва учрашувнинг расмий шахсларига майдонда бўлишларига рухсат берилади;

  • Зарба берувчи ўйинчи ва икки дарвозабондан ташқари, зарбани бажариш ҳуқуқига эга бўлган барча ўйинчилар, марказдаги айлана ичида туришлари керак;

  • Зарба бераётган жамоа дарвозабони, майдонда — дарвоза чизиғи ва жарима майдонини чегараловчи чизиқ кесишган жойнинг жарима майдони ташқарисида туриши керак;

  • Зарба бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳар қандай ўйинчи дарвозабон билан жой алмашиши мумкин;

  • Тўп ҳаракатдан тўхтаганда, ўйиндан чиқганда ёки ҳар қандай қоидабузарлик сабаб ҳакам ўйинни тўхтатганда, зарба якунланган ҳисобланади. Ўйинчи тўпга такроран тега олмайди;

  • Ҳакам зарбалар ҳисобини олиб боради;

  • Дарвозабон қоидаларни бузса ва бунинг оқибатида зарба такрорланса, дарвозабон огохлантирилиши керак;

  • Агар зарба бериш учун ҳакам ҳуштаги чалингандан сўнг, зарба берувчи ўйинчи қоидани бузгани учун жазоланса, зарба берилган деб ҳисобланади, зарба берувчи ўйинчи эса огохлантирилади;

  • Агар дарвозабон ва зарба берувчи ўйинчи қоидаларни бир вақтда бузишса:

о агар тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетса ёки дарвозабон томонидан қайтарилган бўлса, зарба такрорланади, иккала ўйинчи эса огохлантирилади;
о агар гол урилса, у бекор қилинади, зарба йўқотилган деб ҳисобланади, зарба берган ўйинчи эса огохлантирилади.
Иккала жамоа қуйидаги шартларга мувофиқ бештадан зарба берадилар

  • Жамоалар навбатма-навбат зарба берадилар.

  • Ҳар бир зарбани бошқа ўйинчи беради. Ҳар қайси ўйинчи такрорий зарба бергунга қадар бу хуқуқца эга бўлган барча ўйинчилар ўз зарбасини бажариши шарт.

  • Иккала жамоа бештадан зарба бергунга қадар, улардан бири рақиб жамоа барча бешта зарбани берганда ҳам урилиши мумкин бўлганидан ҳам кўпроқ гол урса, зарба бериш тўхтатилади.

  • Агар иккала жамоа бештадан зарба берганидан сўнг ҳисоб тенг бўлса ва берилган зарбалар сони бир хил бўлса, у ҳолда жамоалардан бири бошқасига нисбатан битта гол кўпроқ урмагунча, зарбалар берилиши давом эттирилади.

  • Юқорида кўрсатилган принцип ҳар қандай кейинги зарбалар серияси учун амал қилади, аммо жамоа зарба берувчи ўйинчиларнинг тартибини ўзгартириши мумкин.

  • Майдонни тарк этган ўйинчи туфайли, пенальтилар серияси кечиктирилиши керак эмас. Агар ўйинчи зарба бериш вақтигача қайтмаса, ўйинчининг зарбаси йўқотилади (урилмаган деб ҳисобланади).

Пенальтилар серияси вақтида алмаштиришлар ва четлатишлар

  • Ўйинчи, захирадаги ёки алмаштирилган ўйинчи огохлантирилиши ёки четлатилиши мумкин;

  • Дарвозабон четлатилганда, зарба бериш хуқуқига эга бўлган ҳар қандай ўйинчи билан алмаштирилиши керак;

  • Дарвозабон бўлмаган ҳар қандай ўйинчи ўйинни давом эттира олмаса, уни алмаштириш мумкин эмас;

  • Агар жамоада еттита нафардан камроқ ўйинчи қолса, ҳакам учрашувни тўхтатиши керак эмас.


  1. Download 1.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling