Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet18/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Йўқотилган вақтни ҳисобга олиш

Ҳар бир бўлим сўнгида ҳакам қуйидаги вазиятларда йўқотилган вақт ўрнини коплаш учун қўшимча вақт белгилайди:

  • ўйинчи алмаштириш;

  • жароҳат олган ўйинчини кўрикдан ўтказиш ёки уни майдондан олиб чиқиб кетиш;

  • учрашув вақтининг чўзилиши;

  • интизомий чоралар;

  • регламентда кўзда тутилган тиббий мақсадлар асосида юзага келган тўхталишлар, масалан, "ичимлик ичиш учун танаффус" (бир дақиқадан ошмаслиги керак) ва "салқинланиш учун танаффус" (бир ярим дақиқадан - уч дақиқагача);

  • VAR вазиятларни "текшириш" ва "қайта кўриш" билан боғлиқ тўхталишлар;

  • ўйин давом эттирилишини сезиларли ортга сурувчи ҳар қандай бошқа сабаблар (масалан, голни нишонлаш).

Захирадаги ҳакам ҳар бир бўлим сўнгги дақиқасининг охирида ҳакам томонидан қўшиб берилган энг кам вақт миқдорини кўрсатади. Қўшилган вақтни ҳакам ошириши мумкин, аммо камайтириши мумкин эмас.
Ҳакам биринчи бўлим вақтини белгилашда йўл қўйган хатони иккинчи бўлимнинг давомийлигини ўзгартириш эвазига тўғрилаши мумкин эмас.

  1. Пенальти зарбаси

Агар пенальти зарбаси тепилиши ёки қайта тепилиши керак бўлса, у ҳолда бўлим вақти зарба якунлангунга қадар ўзайтирилади.

  1. Якунланмай қолган ўйин

Агар регламент ёки мусобақа ташкилотчиси бошқа шартни белгилаб қўймаган бўлса, якунига етмай қолган ўйин қайтадан ўтказилади.
08-ҚОИДА
ЎЙИННИНГ БОШЛАНИШИ ВА ДАВОМ ЭТТИРИЛИШИ
Ҳар бир бўлим, қўшимча вақтларнинг иккала ярми ва гол урилганидан сўнг ўйиннинг қайта бошланишида биринчи зарба берилади. Ҳар бир голдан кейин эса биринчи зарба билан ўйин қайта давом эттирилади. Жарима / эркин зарбалари, пенальти зарбаси, тўпни ён чизиқдан ташлаш, дарвоза майдонидан зарба, бурчак зарбаси ўйинни қайта давом эттириш услублари ҳисобланади (каранг: Қоиданинг 13-бандидан 17-бандигача). Ҳакам томонидан тўхтатилган ўйинни қоидаларнинг юқорида кўрсатилган услублари билан қайта давом эттириш кўзда тутилмаган ҳолатларда, ўйин "тўпни ташлаш" услуби билан давом эттирилади.
Қоидабузарлик тўп ўйинда бўлмаганда юз берса, ўйинни давом эттириш услуби ўзгармайди.


  1. Download 1.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling