Видеокўрик: "ТВ-монитор" ишораси
Текшириш: бармоқ қулоққа қуйилади,
иккинчи қўл ёнга ўзатилади
Учрашув расмий шахсларининг масъулияти
Ҳакам ёки учрашувнинг бошқа расмий шахслари қуйидаги ҳолатлар учун масъул эмас:
ўйинчи, расмий шахс ёки томошабин олган жароҳат учун;
ҳар қандай мулкка етказилган ҳар қандай кўринишдаги зарар учун;
бошқа ҳар қандай — шахсий, клуб, компания, ассоциация ёки бошқа ташкилотнинг йўқотишлари учун. Бў йўқотишлар ўйин қоидаси асосида қабул қилинган қарорлар ёки ўйинни ўтказиш ва учрашувни назорат қилиш тадбирлари натижасида бўлиши мумкин.
Бундай қарорлар учун мисоллар:
ўйин майдонининг ёки унга қўшни ҳудудларнинг ҳолати ёки об-ҳаво шароити ўйинни ўтказишга имкон беради ёки бермайди;
қандайдир сабабга кўра учрашувни бекор қилиш;
майдон жихозлари ва учрашув давомида фойдалақиладиган тўпларнинг яроқлилиги;
томошабиннинг аралашуви ёки томошабинлар ҳудудидаги қандайдир муаммо туфайли учрашувни тўхтатиш ёки давом эттириш;
жароҳат олган ўйинчи тиббий ёрдам олиш учун майдонни тарк этишига имкон яратиш мақсадида ўйинни тўхтатиш ёки тўхтатмаслик;
жароҳат олган ўйинчининг тиббий ёрдам олиши учун майдонни тарк этишини талаб қилиш;
ўйинчига қандайдир кийим ёки экипировка кийишига имкон бериш ёки имкон бермаслик;
ҳакам ваколатга эга бўлган худудда ҳар қандай шахс (стадион техник ходимлари ёки жамоанинг расмий шахслари, хавфсизлик ходими, фотограф ёки матбуотнинг бошқа вакиллари)нинг майдон яқинида бўлишига рухсат бериш ёки тақиқлаш;
Ўйин қоидалари ёки FIFA, конфедерациялар, миллий футбол ассоциациялари йўриқномалари ҳамда мусобақа регламенти ва учрашувни ўтказиш баённомаси буйича ўз вазифаларига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай қарорлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |