Ўйин давом эттирилганидан кейин видеокўрик
Агар ўйин тўхтатилиб, қайта давом эттирилган бўлса ҳам, ҳакам фақат ўйин қоидасини бузган ўйинчига нисбатан интизомий чорани қўллашда жамоанинг қоидабузар ўйинчисини аниқлашда хатога йўл қўйса, ёки тажовўзкор хулқ тупуриш, тишлаш ва хаддан ортиқ хақоратли, хафа қиладиган ва/ёки одобсиз хатти-ҳаракат каби четлатишга сабаб бўладиган қоидабузарликни аниқлаш учун “видеотакрор”га мурожаат қилиши мумкин.
Ҳакамнинг эпикировкаси
Мажбурий экипировка
Ҳакамлар қуйидаги экипировкага эга бўлишлари шарт:
ҳуштак (ҳуштаклар);
соат (соатлар);
қизил ва сариқ карточкалар;
блокнот (ёки учрашувдаги вокеаларни кайд этиб бориш учун бошқа воситалар).
Бошқа экипировка
Ҳакамларга қуйидагилардан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин:
учрашувнинг бошқа расмий шахслари билан алока учун экипировка — бип-тизимли байроқлар, алока воситалари ва бошқалар.
EPTS ёки ҳолатни назорат қилувчи бошқа тизимлари.
Ҳакамлар ёки учрашувнинг майдондаги бошқа расмий шахсларига безаклардан ёки бошқа электрон ускуналар, жумладан, видеокамералардан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳакамнинг ишоралари
Ҳакамнинг тасдиқланган ишоралари суръатларига каранг.
Пенальти зарбаси
Эркин зарба
Жарима зарбаси
Устунлик (1)
Устунлик (2)
Бурчак зарбаси
Дарвоза майдонидан зарба
Қизил ва сариқ карточка
Do'stlaringiz bilan baham: |