Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet10/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

Ўзгаришлар сони

Расмий мусобақалар
Исталган расмий мусобақалардаги ўйинда амалга ошириладиган ўзгаришлар сони максимум бештагача бўлиши мумкин. Бу FIFA, конфедерациялар, миллий футбол ассоциациялари томонидан аниқлаб олинади. Максимум учта ўзгариш қилиш мумкин бўлган олий дивизион клубларининг 1- жамоалари ёки “А” тоифадаги миллий терма жамоалар иштирокидаги эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақалар бундан мустасно.
Мусобақалар регламенти қуйидагиларни белгилаб қуйиши керак:

  • кайдномага нечта захира ўйинчилари киритилиши мумкинлиги (3 нафардан 12 нафаргача);

  • учрашув қўшимча вақтга ўтганда (жамоа ўзгаришлар лимитидан фойдаланган ёки фойдаланмаганидан катъи назар) қўшимча битта ўзгаришни амалга ошириш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги.

Бошқа учрашувлар
“А” тоифадаги миллий терма жамоалар иштирокидаги учрашувларда максимум 12 нафаргача захира ўйинчиси кайдномадан жой олиши ва улардан максимум 6 нафаридан фойдаланиш мумкин.
Бошқа барча учрашувларда ундан кўпрок ўзгаришни амалга ошириш мумкин, агар:

  • жамоалар максимал ўзгариш сони буйича келишувга эришган бўлишса;

  • ўйиндан олдин ҳакам бу ҳақда огохлантирилган бўлса.

Агар ҳакам бу ҳақда хабардор этилмаган бўлса ёки жамоалар учрашув бошланишига қадар келишувга эришмаган бўлсалар, иккала жамоа сафида максимум олти нафаргадан ўзгартиришни амалга оширишга рухсат берилади.
Қайта алмаштириш
Қайта алмаштиришлар миллий футбол ассоциацияси, конфедерация ёки FIFA қарори асосида фақат ёшлар, фахрийлар, имконияти чекланганлар иштирокидаги ва оммавий футболда амалга оширилишига ижозат берилади.

  1. Ўзгаришларни амалга ошириш тартиби

Захирадаги ўйинчиларнинг исм-шарифи учрашув бошлангунига қадар ҳакамга тақдим этилиши шарт. Бу вақтга қадар исм-шарифи ҳакамга тақдим этилмаган захирадаги ҳар қандай ўйинчи учрашувда иштирок эта олмайди.
Асосий таркиб ўйинчисининг ўрнига захирадан ўйинчи майдонга тўшаётганда қуйидаги шартлар бажарилиши зарур:

  • ҳар қандай ўзгариш олдидан ҳакам бу ҳақда хабардор этилиши керак;

  • захирага олинаётган ўйинчи:

o агар бунгача майдонни тарк этмаган бўлса, ҳакамдан майдонни тарк этиш учун рухсат олади ва майдон четини белгиловчи чизиқка энг яқин нуқтадан тарк этиши керак. Ҳакам ўйинчига тўғридан-тўғри ва дарҳол ўрта чизиқдан ёки бошқа нуқтададан (масалан, хавфсизлик ёки жароҳат сабабли) майдонни тарк этишини кўрсатган ҳоллар бундан мустасно;
о дарҳол техник ҳудуд ёки кийим алмаштириш хонасига ўтиши керак ва у ўйинда бошқа иштирок этмайди. Қайта алмаштиришлар рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно;

  • агар ўзгартирилаётган ўйинчи майдонни тарк этишдан бош тортса, ўйин давом эттирилади.

Захирадаги ўйинчи майдонга фақат қуйидаги ҳолларда тушади:

  • ўйин тўхтаган пайтда;

  • майдоннинг марказий чизиғидан;

  • захирага олинаётган ўйинчи майдонни тарк этганидан сўнг;

  • ҳакамдан ижозат олганидан сўнг.

Захирадаги ўйинчи майдонга тушганидан сўнг алмаштириш амалга оширилган деб ҳисобланади. Шу вақтдан бошлаб алмаштирилаётган ўйинчи алмаштирилган, захирадан тўшаётган ўйинчи эса асосий таркиб ўйинчисига айланади ва бундан буён учрашувда иштирок эта олади.
Барча алмаштирилган ва захирадаги ўйинчилар учрашувда иштирок этиш ёки этмаслигидан катьи назар ҳакам назорати остида бўлади.

  1. Дарвозабонни алмаштириш

Исталган ўйинчи дарвозабон билан қуйидаги шартлар бажарилганда ўрин алмашиши мумкин:

  • алмаштириш хақида ҳакам аввалдан хабардор қилинганда;

  • ўзгариш ўйин тўхтаган пайтда амалга оширилади.

  1. Қоидабузарлик ва жазо

Агар кайдномадан ўрин олган захирадаги ўйинчи асосий таркибда кайд этилган ўйинчининг ўрнига учрашувни бошлаган ва ҳакам бу ҳақда хабардор этилмаган бўлса:

  • ҳакам кайдномадан ўрин олган захирадаги ўйинчига учрашувни давом эттиришга рухсат беради;

  • захирада кайд этилган ўйинчига нисбатан интизомий чоралар қўлланилмайди;

  • асосий таркиб ўйинчиси захирадаги ўйинчига айланиши мумкин;

  • ўзгаришлар сони камаймайди;

  • ҳакам бу ҳодиса хақида тегишли ташкилотга хабар беради.

Агар ўзгариш танаффус вақтида ёки қўшимча вақт бошланишидан олдин амалга оширилса, жараён ўйин давом эттирилгунга қадар тугатилиши лозим. Агар ҳакам бу ҳақда хабардор этилмаган бўлса, кайдномадан ўрин олган захирадаги ўйинчи учрашувни давом эттириши мумкин, унга нисбатан интизомий чора қўлланилмайди ва бу ҳодиса хақида тегишли ташкилотларга хабар берилади.
Агар ўйинчи дарвозабон билан рухсатсиз ўрин алмашиб олса, ҳакам:

  • ўйинни давом эттиради;

  • тўп навбатдаги сафар ўйиндан чиқганидан сўнг иккала ўйинчини огохлантиради. Ўзгариш танаффус вақтида (қўшимча вақтлар орасидаги танаффус ҳам инобатга олинади), ёки асосий вақт тугаши ҳамда қўшимча вақт ва/ёки пенальтилар серияси бошланиши оралиғида амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно.

Ушбу қоидани бошқа ҳар қандай кўринишда бузишда:

  • ўйинчилар огохлантирилади;

  • ўйин тўхтатилган пайтда тўп каерда бўлса, ўша жойдан эркин зарба билан давом эттирилади.

  1. Асосий таркиб ва захирадаги ўйинчиларни четлатиш

Четлатилган ўйинчи:

  • жамоа рўйхати тақдим етилгунча, уни ҳар қандай ҳолатда ўйин кайдномасига киритиб бўлмайди;

  • ўйин қайдномасига киритилганидан сўнг ва биринчи зарба берилгунига қадар четлатилса, захирадаги ўйинчи билан жой алмашиши мумкин ва захирадан ўйинга қўшила олмайди; жамоанинг рухсат этилган ўзгаришлари сони камаймайди;

  • биринчи зарбадан кейин четлатилса, унинг ўрнига захирадан ўйинчи тўша олмайди.

Қайдномадан жой олган захирадаги ўйинчи биринчи зарбадан олдин ёки кейин четлатилса, уни алмаштириш мумкин эмас.

  1. Майдондаги ортиқча одамлар

Қайдномага киритилган мураббий ва бошқа расмий шахслар (асосий ўйинчилар ва захирадагилардан ташқари) жамоанинг расмий шахслари ҳисобланади. Учрашув қайдномасидаги ўйинчилар, захирадаги ўйинчилар ёки жамоанинг расмий шахслари сифатида киритилмаган ҳар қандай шахс бегона фактор ҳисобланади.
Агар жамоанинг расмий шахси, захирадаги ўйинчи, захирага олинган, четлатилган ўйинчи ёки бегона фактор майдонда пайдо бўлишса, ҳакам:

  • ўйинга аралашилганда ўйинни тўхтатиши;

  • ўйин тўхтаган пайтда бегоналарни майдондан чиқариб юбориши;

  • тегишли интизомий чораларни қўллаши керак.

Агар ўйин тўхтатилса ва:

  • аралашув жамоанинг расмий шахси, захирадаги ўйинчи, захирага олинган ёки четлатилган ўйинчи томонидан содир етилса, ўйин жарима зарбаси ёки пенальти тўпи билан давом эттирилади.

  • бегона фактор ўйинга аралашса, ўйин тўп ташлаб бериш билан давом эттирилади.

Агар тўп дарвоза томон ҳаракатланаётган бўлса ва ўйинга аралашув ҳимояланаётган жамоага тўпни ўйнашга халал бермаса ва тўп дарвозага кирса (хатто тўп билан контакт бўлса ҳам) гол инобатга олинади. Ўйинга аралашув ҳужум қилинаётган жамоа томонидан бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

  1. Майдон ташқарисидаги ўйинчи

Агар майдонга қайтиши учун ҳакамнинг рухсати керак бўлган ўйинчи унинг рухсатисиз майдонга тушса, ҳакам:

  • ўйинни тўхтатиши керак (агар ўйинчи ўйинга ёки расмий шахсларнинг ҳаракатига аралашмаса ёки устунлик принципи қўлланилиши мумкин бўлган ҳолатларда, ўйин дарҳол тўхтатилиши шарт эмас);

  • майдонга рухсатсиз тушгани учун ўйинчини огохлантириши керак.

Ҳакам ўйинни тўхтатган ҳолда, у қуйидагича давом эттирилиши керак:

  • аралашув юз берган жойдан жарима зарбаси билан;

  • аралашув юз бермаган такдирда ўйин тўхтатилган пайтда тўп бўлган жойдан эркин зарба билан.

Ўйинчи ўйиндаги ҳаракатлар натижасида чегараланган чизиқни кесиб ўтса, қоидани бузган деб ҳисобланмайди.

  1. Майдонда бегоналар борлигида урилган гол

Агар гол урилганидан сўнг ўйин давом эттирилгунига қадар ҳакам гол урилган пайтда майдонда ортиқча шахс бўлганини билиб қолса:

  • ҳакам голни бекор қилади, агар бегоналар:

o гол урган жамоанинг ўйинчиси, захирадаги ўйинчиси, захирага олинган ўйинчиси, четлатилган ўйинчиси ёки расмий шахси бўлса; ўйин ортиқча шахс бўлган жойдан жарима зарбаси билан давом эттирилади;
o бегона фактор ўйинга таъсир кўрсатган бўлса, ўйин тўп ташлаб бериш билан давом эттирилади. “Майдондаги бегона факторлар” бўлимида ёзилган вазиятларда урилган гол бундан мустасно.

  • ҳакам қуйидаги ҳолатда голни инобатга олиши керак:

o ўздарвозасига тўп ўтказиб юборган жамоанинг ўйинчиси, захирадаги ўйинчиси, захирага олинган ўйинчиси, четлатилган ўйинчиси ёки расмий шахси бўлса;
o бегона фактор ўйинга таъсир кўрсатмаган бўлса.
Ҳар қандай ҳолатда ҳакам бегоналарни майдондан ташқарига чиқариши шарт.
Агар майдонда бегоналар бор пайтда гол урилган бўлса ва ҳакам буни ўйин давом эттирилганидан сўнг сезиб қолса, гол бекор қилинмайди.
Агар бегоналар ҳамон майдонда бўлса, ҳакам:

  • ўйинни тўхтатиши;

  • бегоналарни майдондан чиқариб юбориши;

  • ўйинни мос равишда тўп ташлаб бериш, жарима зарбаси ёки эркин зарба билан давом эттириши керак.

Ҳакам бу ҳодиса хақида тегишли ташкилотларга хабар бериши керак.

  1. Жамоа сардори

Жамоа сардори ҳеч қандай маком ёки имтиёзларга эга эмас, бирок жамоасининг ўзини тутишига масъул ҳисобланади.
04-ҚОИДА
ЎЙИНЧИЛАР ЭКИПИРОВКАСИ

  1. Хавфсизлик

Ўйинчи хавф туғдирадиган экипировкадан фойдаланмаслиги ва бундай кийимларни киймаслиги керак.
Ҳар қандай қимматбахо буюмлар (тақинчоқ, ўзуқ, билагўзуқ, зирақ, чарм ёки резина тасмалар ва хоказо) тақиқланган ва улар ечилиши шарт. Уларни ёпиш учун тасмалардан фойдаланишга рухсат берилмайди.
Ўйинчилар учрашув бошлангунига қадар текширилиши керак. Захирадагилар эса майдонга тушишдан олдин текширилади. Агар ўйинчи рухсат этилмаган/хавфли экипировка ёки заргарлик буюмларидан фойдаланса, ҳакам ўйинчига қуйидаги кўрсатмани бериши керак:

  • бу буюмни ечиш;

  • агар талабни бажара олмаса ёки бажаришни хохламаса, ўйиндаги навбатдаги тўхталиш вақтида майдонни тарк этиш.

Талабни бажаришга қарши чиқган ёки ўша нарсадан қайта фойдаланган ўйинчи огохлантирилиши керак.

  1. Мажбурий экипировка

Ўйинчилар учун мажбурий экипировка қуйидаги алоҳида предметлардан иборат:

  • енги бор футболка;

  • шортик;

  • гетралар (узун пайпоқ) - унинг устидан боғланадиган лента ёки бошда материаллар гетра ўша жойининг ранги билан бир хил бўлиши шарт;

  • шиткалар (суяк калкончаси) - етарли даражада ҳимояни таъминлаб берувчи материалдан тайёрланган бўлиши ва гетралар билан бутунлай ёпилиши керак;

  • пойабзал;

Дарвозабонлар машғулот шимларидан фойдаланишлари мумкин.
Пойабзални ёки суяк калкончасини кўтилмаганда йўқотиб қўйган ўйинчи уларни имкон қадар тезроқ тўп майдонни кейинги тарк этгунига қадар кийиши керак; агар бунгача ўйинчи тўп билан ўйнаса ва/ёки гол урса, гол ҳисобга олинади.

  1. Ранглар

  • икки жамоа бир-биридан ва учрашувнинг расмий шахсларидан фарқланиб турадиган ранглардан фойдаланиши керак;

  • ҳар бир дарвозабон бошқа ўйинчилардан ва учрашувнинг расмий шахсларидан фарқланиб турадиган рангдаги кийимни кийиши керак;

  • агар иккала дарвозабон футболкасининг ранги бир хил бўлса ва бошқа футболка бўлмаса, ҳакам ўйинни бошлашга рухсат беради.

Футболканинг ичидан кийиладиган майкалар қуйидагича бўлиши керак:

  • футболка енгининг асосий ранги билан бир хил фақат битта рангда

ёки

  • футболка енгини аниқ такрорловчи ранг / накшли.

Шортикнинг тагидан кийиладиган кийим/трико шортикнинг асосий ранги ёки қуйи қисми ранги билан бир хил бўлиши керак ва битта жамоа ўйинчилари бир хил рангдан фойдаланишлари зарур.

  1. Бошқа экипировка

Юмшоқ енгил тикилган материалдан тайёрланган хавфсиз ҳимоя экипировкалар масалан, бош кийим, ниқоб, тизза ва тирсакни тутиб турувчилар, дарвозабон кепкаси ва спорт кўзойнаклари ҳам рухсат этилган.
Бош кийимлар
Агар бош кийимлардан фойдалақилса (дарвозабон кепкаси бундан мустасно), улар қуйидагича бўлиши керак:

  • қора рангда ёки футболканинг асосий ранги билан бир хил бўлиши (битта жамоа ўйинчилари бир хил рангдан фойдаланишлари шарти билан);

  • ўйинчилар экипировкаси профессионал ташки кўринишига мос тушиши;

  • футболкага бириктирилмаган бўлиши;

  • уни кийган ва бошқа ўйинчиларга ҳеч қандай хавф туғдирмаслиги (масалан, бўйин атрофидаги тақиладиган/ечиладиган механизмга эга бўлмаслиги);

  • ҳеч қандай бўртиб чиқган қисмлари (чиқиб турган элементлар) бўлмаслиги.

Электрон алоқа воситалари
Ўйинчиларга (захирадаги/алмаштирилган ва четлатилган ўйинчиларга ҳам) ҳар қандай турдаги электрон ёки коммуникацион воситаларни тақиш ва фойдаланиш тақиқланади (самарадорликни элeктрон кўзатиш тизимларига рухсат бeрилган ҳоллар бундан мустасно (Electronic performance and tracking systems - EPTS)). Ўйинчининг соғлиги ва хавфсизлиги ёки тактик/мураббийлик сабаблари билан боғлиқ бўлган вазиятларда жамоанинг расмий шахсларига ҳар қандай электрон алока воситасидан фойдаланишга рухсат этилади. Бирок бунда фақат катта бўлмаган мобил воситалари (масалан, микрофон, қулоқчинлар, мобил телефон/смартфон, смарт соат, планшет, ноутбук)дан фойдаланиш мумкин. Мумкин бўлмаган воситадан фойдаланаётган ёки электрон/коммуникацион воситадан фойдаланиш натижасида ўзини ёмон тутган жамоанинг расмий шахси четлатилади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling