Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board
Download 1.12 Mb.
|
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71
- Bu sahifa navigatsiya:
- Яроқсиз тўпни алмаштириш
- Қўшимча тўплар
- 03-ҚОИДА ЎЙИНЧИЛАР Ўйинчилар сони
02-ҚОИДА
ТЎП Хусусиятлари ва параметрлари Барча тўплар: сфера (шар) шаклда бўлиши; мос келадиган материалдан тайёрланган бўлиши; айланасининг узунлиги 68 см (27 дюйм)дан 70 см (28 дюйм)гача бўлиши; учрашув бошланишида 410 г (14 унция)дан 450 г (16 унция)гача вазнга эга бўлиши; денгиз сатхидан (8,5 фунт/дюйм2-15,6 фунт/дюйм2) 0,6-1,1 атм (600 -1100 г/см2) босимга эга бўлиши керак. FIFA ёки конфедерациялар шафелиги остида ўтадиган расмий мусобақаларда фойдаланиладиган барча тўплар қуйидаги маркировкалардан бирига эга бўлиши шарт: Ҳар бир белги 2-қоидада келтирилган минимал талабларни тўлдирувчи ва IFAB томонидан тасдиқланиши лозим бўлган алоҳида техник талабларга мослиги ва расман текширилганини билдиради. Текширув ўтказувчи ташкилотлар FIFA томонидан тасдиқланади. Гол чизиғи технологияси (GLT) ишлатилганда бу технология ўрнатилган тўп юқорида кўрсатиб ўтилган маркировкалардан бирига эга бўлиши лозим. Миллий ассоциацияларнинг мусобақалари учун ушбу белгилардан бири бўлган тўплардан фойдаланиш талаби ўрнатилиши мумкин. FIFA, конфедерациялар ёки миллий футбол ассоциациялари шафелиги остида ўтказиладиган расмий мусобақаларда тўпда мусобақа, мусобақа ташкилотчиси ва тўп ишлаб чиқарувчининг рухсат этилган савдо белгиси логотипи/эмблемасидан ташқари бошқа тижорий рекламадан фойдаланиш тақиқланади. Мусобақалар регламенти бундай эмблемаларнинг ўлчами ва сонини чеклаши мумкин. Яроқсиз тўпни алмаштириш Агар тўп ўйин вақтида яроқсиз ҳолга келиб қолса: ўйин тўхтатилади ва тўп яроқсиз ҳолга келиб қолган жойдан тўп ташлаб бериш билан давом эттирилади. Агар тўп дастлабки зарба, дарвоза майдонидан зарба, бурчак зарбаси, жарима/эркин зарбаларда, пенальтида ёки тўпни ён чизиқдан ўйинга ташлашда яроқсиз ҳолга келиб қолса, ўйин худди шу йусинда қайта давом эттирилади. Агар тўп пенальти нуқтасидан (ўйин вақтида) зарба беришда ёки (ўйиндан сўнг) зарбалар беришда олдинга ҳаракатланаётган чоғда ва ўйинчи, дарвоза устуни ва тўсинига тегишдан аввал яроқсиз ҳолатга келиб қолса, пенальти зарбаси такрорланади. Тўп учрашув давомида ҳакам рухсатисиз алмаштирилиши мумкин эмас. Қўшимча тўплар Қўшимча тўплар 2-қоида талабларига жавоб бериши лозим ва майдон атрофига жойлаштирилиши мумкин. Улардан фойдаланиш ҳакамнинг назоратида бўлади. 03-ҚОИДА ЎЙИНЧИЛАР Ўйинчилар сони Ўйин ҳар бирида максимум 11 нафар ўйинчи бўлган,иккита жамоа иштирокида ўтказилади. Бунда ўйинчилардан бири дарвозабон бўлади. Исталган жамоа сафида 7 нафардан кам ўйинчи бўлса, учрашув бошланиши ёки давом эттирилиши мумкин эмас. Агар бир ёки бир неча ўйинчи майдонни атайин тарк этгани боис жамоа таркибида 7 нафардан кам ўйинчи қолган бўлса, ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур эмас ҳамда устунлик принципидан фойдаланиши мумкин, аммо жамоа таркибида камида 7 нафар ўйинчи бўлмаса, тўп майдонни тарк этганидан кейин ўйин давом эттирилиши мумкин эмас. Агар мусобақалар регламентида барча ўйинчилар ва захирадагилар дастлабки зарбага қадар ўйин кайдномасига киритилиши белгиланган бўлсаю, жамоа баҳсни 11 нафардан кам ўйинчи билан бошласа, фақат кайдномага киритилган ўйинчилар ва захирадагилар стадионга етиб келганидан сўнг ўйинда иштирок эта олади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling