Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board
Download 1.12 Mb.
|
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вақтинчалик четлатиш пайтидаги қоидабузарлик
- Кейинги интизомий чоралар
- Вақтинчалик четлатиш тизимлари
- А тизим — барча огохлантиришлар учун вақтинчалик четлатиш
- B тизим — барча эмас, баъзи огохлантиришлар учун вақтинчалик четлатиш *
- Қайта алмаштириш буйича тавсиялар
- 3-қоида - Ўйинчилар (алмаштиришлар сони)
Вақтинчалик четлатиш ҳудуди
Вақтинчалик четлатилган ўйинчи техник ҳудуд (у мавжуд бўлса) чегарасида ёки жамоа мураббийи / техник ходимлар ёнида қолиши керак, аммо захира ўйинчилари каби чигилёзди машқини бажармаслиги керак. Вақтинчалик четлатиш пайтидаги қоидабузарлик вақтинчалик четлатилган ўйинчи вақтинчалик четлатиш муддатини ўтаётган пайтда огохлантириш (СК) ёки четлатиш (ҚК)га лойик қоидабузарликка йўл қўйса, ўйинда бошқа иштирок этмайди ва унинг ўрнига бошқа ўйинчи туширилмайди. Кейинги интизомий чоралар Вақтинчалик четлатишлар хақида тегишли ташкилотларга хабар бериш кераклиги ва уларга нисбатан кейинчалик интизомий чоралар қўллаш, масалан, бир нечта вақтинчалик четлатишлар учун огохлантиришлар(СК)да бўлгани каби дисквалификация қилиш хақидаги қарорни мусобақалар ташкилотчилари / миллий футбол ассоциациялари хал қилади. Вақтинчалик четлатиш тизимлари Мусобақаларда қуйидаги вақтинчалик четлатиш тизимларидан бири қўлланилиши мумкин: А тизим — барча огохлантиришлар учун(СК); B тизим — баъзи огохлантиришлар учун, аммо барчаси учун эмас. А тизим — барча огохлантиришлар учун вақтинчалик четлатиш Барча огохлантиришлар(СК) вақтинчалик четлатиш билан жазоланади. Битта ўйинда иккинчи огохлантиришни олган ўйинчи: o Иккинчи вақтинчалик четлатиш билан жазоланади ва ўйинда бошқа иштирок этмайди; o Иккинчи вақтинчалик четлатиш муддати тугагандан кейин унинг ўрнига бошқа ўйинчи туширилиши мумкин, агар унинг жамоаси барча алмаштиришлар имкониятидан фойдаланиб бўлмаган бўлса (жамоа икки марта вақтинчалик четлатиш пайтида мазкур ўйинчисиз ўйнаш билан жазолангани сабабли). B тизим — барча эмас, баъзи огохлантиришлар учун вақтинчалик четлатиш * Олдиндан белгилаб қуйилган рўйхатдаги қоидабузарликлар учун огохлантириш вақтинчалик четлатиш билан жазоланади. Бошқа барча қоидабузарлик учун огохлантириш сариқ карточка билан жазоланади. Бир марта вақтинчалик четлатилган ва вақтинчалик четлатишга лойик бўлмаган қоидабузарлик учун огохлантириш олган ўйинчи, ўйинни давом эттиради. Вақтинчалик четлатишга сабаб бўлмайдиган огохлантириш олган ўйинчи, кейинчалик вақтинчалик четлатилса, вақтинчалик четлатиш муддатини ўтагандан сўнг ўйинни давом эттириши мумкин. Бир учрашувнинг ўзида иккинчи марта вақтинчалик четлатиш билан жазоланган ўйинчи, вақтинчалик четлатиш муддатини ўтайди ва учрашувда бошқа иштирок этмайди. Агар жамоа ўйинчи алмаштириш имкониятидан тўлиқ фойдаланиб бўлмаган бўлса, иккинчи вақтинчалик четлатиш муддати тугагандан кейин унинг ўрнига бошқа ўйинчини тушириши мумкин. Лекин ўйинчи, шунингдек вақтинчалик четлатишга сабаб бўлмайдиган огохлантириш ҳам олган бўлса, унинг ўрнига бошқа ўйинчи туширилиши мумкин эмас. Бир учрашувда вақтинчалик четлатишга лойик бўлмаган, аммо иккита сариқ карточка олган ўйинчи майдондан четлатилади ва у учрашувда бошқа иштирок эта олмайди, унинг ўрнига бошқа ўйинчи туширилмайди. * Баъзи мусобақаларда фақат "номақбул" хулқ билан боғлиқ қоидабузарликка бериладиган огохлантириш (СК) учун вақтинчалик четлатиш жазосини қўллаш фойдали бўлиши мумкин, масалан: Симуляция; Ўйин вақтини атайлаб чўзиш; Ҳакамнинг қарорига сўз ёки ишоралар билан эътироз билдириш; Рақибни ушлаб қолиш, қучоқлаб олиш, итариб юбориш ёки тўпни қўл билан ўйнаш орқали юзага келаётган истиқболли ҳужумни тўхтатиш; Пенальти тепаётган ўйинчи томонидан тақиқланган алдамчи ҳаракатларни амалга ошириш. Қайта алмаштириш буйича тавсиялар 2017 йилнинг 3 март куни Лондонда бўлиб ўтган IFАВнинг 131-йиллик бош мажлиси ёшлар, фахрийлар, имконияти чекланган инсонлар ўртасидаги ва оммавий футболда қайта алмаштиришдан фойдаланишни маъқуллади. Бунда мусобақа учун мазкур қоида миллий футбол ассоциациялари, конфедерациялар ёки FIFA томонидан маъқулланган бўлиши керак. Қайта алмаштириш қоидасига ҳавола: 3-қоида - Ўйинчилар (алмаштиришлар сони): Қайта алмаштиришлар миллий футбол ассоциациялари, конфедерация ёки FIFA томонидан маъқулланган ҳолатда фақат ёшлар, фахрийлар, имконияти чекланган инсонлар ўртасидаги ва оммавий футболда қайта алмаштиришдан фойдаланишга рухсат этилади. “Қайта алмаштириш” — учрашувда иштирок этиб, захирага олинган ўйинчининг кейинчалик бошқа ўйинчининг ўрнига майдонга туширилиши. Захирага олинган ўйинчининг майдонга қайтишига рухсат берилишидан катъи назар, 3-қоиданинг қолган барча бандлари ва ўйин қоидалари қайта алмаштиришга татбиқ қилинади. Жумладан, 3-қоидада ёзилган ўйинчи алмаштириш тартибига риоя қилиниши керак. 01-ҚОИДА Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling