Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


Download 1.12 Mb.
bet22/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

ҚОИДА

Ўйиндан ташқари ҳолат

  1. Ўйиндан ташқари ҳолат (ўйиндан ташқари ҳолат (offside))

Ўйиндан ташқари ҳолатда бўлиш ўз-ўзидан қоидабузарлик ҳисобланмайди.
Ўйинчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлади, агар:

  • унинг боши, танаси ёки оёғининг ҳар қандай қисми рақиб ярим майдонида бўлса (ўрта чизиқ бундан мустасно) ва

  • унинг боши, танаси ёки оёғининг ҳар қандай қисми рақибнинг охиргидан олдин ўйинчиси ва тўпга нисбатан рақиб дарвоза чизиғига яқин бўлса.

Барча ўйинчилар, жумладан, дарвозабонларнинг қўллари ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда инобатга олинмайди. "Ўйиндан ташқари" ҳолатни аниқлашда қўлнинг юқори чегараси қўлтиқ ости чегарасига тўғри келади.
Агар ўйинчи қуйидагилар билан бир чизиқда бўлса, ўйиндан ташқари ҳолат (offside)да ҳисобланмайди:

  • охиргидан олдинги рақиб билан ёки

  • охирги иккита рақиб билан.

  1. Ўйиндан ташқари ҳолатда қоидабузарлик

Агар ўйиндан ташқари ҳолатдаги ўйинчининг жамоадоши тўпга ўйнаган ёки тўпга тегинган вақтда у ўйин вазиятларига аралашсагина бунинг учун жазоланади, хусусан:
(* "ўйинга қўшилиш” ёки "тўп тегиш” биринчи нуқтаси инобатга олиниши керак)

  • жамоадоши ўзатма берганидан ёки тўпга текканидан сўнг, тўпга ўйнаб ёки унга тегиб ўйинга аралашса

ёки

  • қуйидаги ҳолатларда рақибга халакит қилса:

о Рақибнинг кўриш чизиғини яққол ёпиб, рақибнинг тўпга ўйнашига ёки ўйнаш имкониятига тўсқинлик қилса, ёки
о Рақиб билан тўп учун курашга киришса, ёки
о яқиндаги тўпга яққол ўйнашга ўриниб, рақибнинг ҳаракатига халал берса, ёки;
о Яққол ҳаракат қилиш орқали рақибнинг тўпга ўйнаш имкониятига таъсир қилса;
ёки

  • тўпга ўйнаб ёки рақибга халакит қилиб, устунликка эга бўлади. Агар тўп:

о дарвоза устуни, тўсини, учрашувнинг расмий шахси ёки рақибга тегиб, йўналишини ўзгартирса ёки урилиб кайтса;
о дарвозани голдан кўткараётган рақибнинг ҳар қандай ўйинчисидан кайтган бўлса.
Ўйиндан ташқари ҳолатда турган ўйинчи тўпга атайин ўйнаган рақибдан (дарвозани голдан кўткариш учун тўпга атайин ўйналган вазият бундан мустасно) тўпни олса, шу жумладан қасддан қўл билан ўйнаса ҳам устунликка эга бўлган деб ҳисобланмайди.
“Дарвозани кўткариш" — ўйинчи дарвозага ёки дарвозанинг жуда яқинига йўналтирилган тўпни қўлидан бошқа (жарима майдони ичидаги дарвозабон бундан мустасно) танасининг ҳар қандай қисми билан қайтарган ёки тўхтатишга ўринган ҳаракат.
Қуйидаги вазиятларда:

  • ўйиндан ташқари ҳолатда турган ёки ундан чиқаётган ўйинчи, рақибнинг йўлида турган бўлса ва унинг тўпга ҳаракатланишига халакит қилиб, рақибнинг тўпга ўйнаш имконияти ёки тўп учун кураш олиб боришига таъсир қилса, бу ўйиндан ташқари ҳолат (offside) қоидабузарлиги ҳисобланади. Агар ўйинчи рақиб йўлида турса ва унинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилса (масалан, рақибни тўсиб қўйса), у ҳолда қоидабузарлик 12-Қоидага мувофиқ жазоланиши керак.

  • ўйиндан ташқари ҳолатда турган ўйинчи тўпга ўйнашни кўзлаб ҳаракатланса ва у тўпга ўйнашдан ёки ўйнашга ўринишдан ёхуд рақиб билан тўп учун курашга киришишдан олдин унга карши қоидабузарлик ишлатилса, бундай ҳолатда у ушбу қоидабузарлик учун ўйиндан ташқари ҳолат (offside)дан аввал юз берган қоидабузарлик учун жазоланади.

  • Тўпга ўйнаган ёки ўйнашга ҳаракат килган ёхуд рақиб билан тўп учун курашга киришган ўйиндан ташқари ҳолатдаги ўйинчига карши қоидабузарлик ишлатилса, у ҳолда бу ўйинчига нисбатан ишлатилган қоидабузарликгача юзага келган ўйиндан ташқари ҳолат (offside) сифатида кайд этилади.

  1. Қоидабузарлик мавжуд эмас

Ўйинчи тўпни бевосита қуйидаги ҳолатдан қабул қилса, ўйиндан ташқари ҳолат қоидабузарлиги йўқ ҳисобланади:

  • дарвоза майдонидан зарба берилганида;

  • ён чизиқдан тўп ташлаб берилганида;

  • бурчак зарбаси амалга оширилганда.

  1. Қоидабузарлик ва жазо

Агар ўйиндан ташқари ҳолат қоидабузарлиги содир этилса, бу ҳолат ўйинчиларнинг ўз ярим майдонида рўй берган такдирда ҳам, ҳакам қоидабузарлик юз берган жойдан эркин зарба белгилайди.
Ҳакам рухсатисиз майдонни тарк этган ҳимояланувчи ўйинчи, ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш пайтида дарвоза чизиғида ёки ён чизиқда жойлашган деб ҳисобланади, токи:

  • ўйин тўхтатилмагунча;

  • ҳимояланаётган жамоа тўпни майдоннинг марказий чизиғи томон йўналтирмагунча;

  • тўп жарима майдони ташқарисига чиқмагунча.

Агар ўйинчи майдонни атайин тарк этса, у кейинги сафар ўйин тўхтаганда огохлантирилиши керак.
Ҳужум қилаётган жамоа ўйинчиси ўйинга аралашмасдан майдондан чиқиши ёки майдондан ташқарида қолиши мумкин. Агар ўйинчи дарвоза чизиғидан кайтган бўлса ва ўйин кейинги сафар тўхтамагунча ёки ҳимояланаётган жамоа тўпни майдоннинг марказий чизиғи томон тепиб юбормагунча ва бу ҳолат уларнинг жарима майдони ташқарисида содир бўлса, ўйинга аралашган бўлса, ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш учун ўйинчи дарвоза чизиғида жойлашган деб ҳисобланади. Майдондан атайин чиқиб кетиб ҳакам рухсатисиз кайтиб кирган, ўйиндан ташқари ҳолат учун жазоланмаган ва устунликка эга бўлган ўйинчи огохлантирилиши керак.
Агар ҳужум қилаётган ўйинчи устунлар орасидаги дарвоза ичида қимирламай турса ва тўп дарвозадан ўрин олса, гол ҳисобга олиниши керак. Ушбу ҳолатида ўйинчи " Ўйиндан ташқари ҳолатда " қоидасини ёки 12-қоидани бузган бўлса, бундай ҳолатда ўйин эркин зарба ёки жарима зарбаси билан қайта давом эттирилади.


  1. Download 1.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling