Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board
Download 1.12 Mb.
|
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қоидабузарлик ва жазо
- "Ташлаб бериладиган" тўп Тартиби
Биринчи зарба
Тартиби куръада ғолиб чиқган жамоа биринчи бўлимда кайси дарвозага ҳужум қилиш ёки биринчи зарба беришни танлайди. юқоридаги кайд этилгандан келиб чиқиб, рақиб жамоа биринчи зарбани беради ёки биринчи бўлимда кайси дарвозага ҳужум қилишни танлайди. биринчи бўлимда кайси дарвозага ҳужум қилишни танлаган жамоа, иккинчи бўлимда биринчи зарбани беради. иккинчи бўлимда жамоалар майдон томонларини алмашишади ва қарама-карши дарвозага ҳужум уюштиришади. гол урилганидан кейин биринчи зарбани рақиб жамоа беради. Ҳар бир биринчи зарба пайтида: зарба бераётган футболчидан бошқа барча ўйинчилар майдоннинг ўз томонида бўлиши шарт. биринчи зарбани амалга ошираётган жамоанинг рақиблари тўп ўйинга киритилгунга қадар тўпдан камида 9,15 метр (10 ярд) масофада жойлашишлари керак. тўп марказий нуқтада қимирламасдан туриши керак. ҳакам ишора беради. оёк билан зарба берилганидан кейин тўп сезиларли ҳаракатланганида ўйинда ҳисобланади. бевосита биринчи зарбадан Рақиб дарвозасига гол уриши мумкин; агар тўп биринчи зарбани берган жамоа дарвозасидан тўғридан-тўғри ўрин олса, бурчак зарбаси белгиланади. Қоидабузарлик ва жазо Агар ўйинчи биринчи зарбани берганидан сўнг бошқа ўйинчи тўпга теккунга қадар унинг ўзи тўпга яна бир марта тегса, эркин зарба белгиланади, ёки тўпга қўли билан тегса, жарима зарбаси белгиланади. "Ташлаб бериладиган" тўп Тартиби Тўп ҳимояланаётган жамоанинг дарвозабонига, яъни унинг жарима майдонига агар ўйин тўхтатилган вақтда: тўп жарима майдони ичида бўлса; тўпга сўнгги тегиниш жарима майдони ичида рўй берган бўлса ташлаб берилади. Бошқа барча ҳолатларда тўп ўйинчи, бегона фактор ёки қоидаларнинг 9.1-бандида белгиланганидек учрашувнинг расмий шахсига сўнгги бор теккан жойда тўпга сўнгги марта тегинган жамоа аъзоларидан бирига ҳакам томонидан ташлаб берилади. Ҳар иккала жамоанинг қолган барча ўйинчилари тўп ўйинга киргунга қадар камида 4 метр (4,5 ярд) масофада жойлашишлари керак. Тўп ерга тушиши билан у ўйинда ҳисобланади. Қоидабузарлик ва жазо "Ташлаб бериладиган" тўп қайтадиган ўйинга киритилади, агар: Тўп ерга тушмасидан аввал ўйинчи унга тегса; тўп ерга тушганидан кейин хали бирорта ўйинчи унга тегинмасидан олдин майдонни тарк этса. "Ташлаб бериладиган" тўп камида иккита ўйинчига тегмасдан олдин дарвозадан ўрин олса, ўйин қуйидагича давом эттирилади: агар тўп рақиб дарвозасидан ўрин олган бўлса, дарвоза майдонидан зарба билан; агар тўп ўз дарвозасидан ўрин олган бўлса, бурчак зарбаси билан. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling