Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board


-ҚОИДА УЧРАШУВНИНГ БОШҚА РАСМИЙ ШАХСЛАРИ


Download 1.12 Mb.
bet16/80
Sana27.12.2022
Hajmi1.12 Mb.
#1068984
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   80
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71

06-ҚОИДА
УЧРАШУВНИНГ БОШҚА РАСМИЙ ШАХСЛАРИ
Учрашувнинг бошқа расмий шахслари (икки ёрдамчи ҳакам, захирадаги ҳакам, икки қўшимча ёрдамчи ҳакам, захирадаги ёрдамчи ҳакам, видео ёрдамчи ҳакам ва видео ёрдамчи ҳакамнинг камида бир нафар ассистенти) ўйинга тайинланиши мумкин. Улар ҳакамга учрашувни ўйин қоидаларига мувофиқ бошқаришда ёрдам беришади, аммо якуний қарорни доим ҳакам қабул қилади.
Ҳакам, ёрдамчи ҳакамлар, захирадаги ҳакам, қўшимча ёрдамчи ҳакамлар ва захирадаги ёрдамчи
Ҳакам учрашувнинг "майдондаги" расмий шахслари ҳисобланади.
Видео ёрдамчи ҳакам(VAR) ва видео ёрдамчи ҳакам ассистент(AVAR) учрашувнинг "видео" расмий шахслари ҳисобланади. Улар IFAB томонидан тасдиқланган VAR баённомаси ва ўйин қоидаларига мувофиқ равишда ҳакамга ёрдам беришади.
Учрашувнинг расмий шахслари ҳакамнинг кўрсатмаси буйича ҳаракат қилишади. Хаддан ташқари ноўрин аралашишганда ёки ўзини номуносиб тутишганда ҳакам уларни бажариб турган вазифасидан четлатади ва бу ҳақда тегишли ташкилотларга хабар беради.
Учрашувнинг "майдондаги" расмий шахслари (захирадаги ёрдамчи ҳакамдан ташқари) содир бўлган қоидабузарликни ҳакамга нисбатан аниқрок кўрсалар, қарор қабул қилишда ҳакамга ёрдам берадилар. Шунингдек улар содир бўлган, аммо ҳакам ва учрашувнинг бошқа расмий шахсларининг эътиборидан четда қолган интизомсизлик ёки бошқа кўнгилсиз ҳодисалар юзасидан тегишли ташкилотларга хабар беришлари керак. Бу ҳақда билдирги тузишда улар ҳакам ва учрашувнинг бошқа расмий шахслари билин ҳолат юзасидан маслахатлашишади.
Учрашувнинг "майдондаги" расмий шахслари ўйиндан олдин майдонни, тўпларни ва ўйинчиларнинг экипировкасини текширишда (муаммолар аниқланса, уларни хал қилишда), ўйиннинг вақти, голлар, юзага келадиган интизомсизлик ва бошқа вокеаларни ёзиб боришда ҳакамга ёрдам беришади.
Мусобақалар регламентида учрашувни бошқара олмайдиган, давом эттира олмайдиган расмий шахсларнинг ўрнини ким эгаллаши ва бу билан боғлиқ ҳар қандай ўзгаришлар аниқ ёзиб қуйилган бўлиши керак. Жумладан, ўйинни давом эттира олмайдиган ҳакамнинг ўрнини кайси ҳакам, яъни захирадаги ҳакам, биринчи ёрдамчи ҳакам ёки биринчи қўшимча ҳакам эгаллаши аниқ белгилаб қуйилган бўлиши керак.

  1. Ёрдамчи ҳакамлар

Улар қуйидаги ҳолатларда ҳакамга хабар беришади:

  • тўп майдонни тўлиқ тарк этганида кайси жамоа бурчак зарбасини амалга ошириши, дарвоза майдонидан эркин зарбани амалга ошириши ёки тўпни ён чизиқдан ўйинга киритиши хақида;

  • ўйиндан ташқари (offside) ҳолатни аниқлаш/ўйиндан ташқари (offside) ҳолатда қолган ўйинчи жазога тортилиши мумкинлиги хақида;

  • ўйинчи алмаштириш кераклиги хақида;

  • пенальти зарбаси пайтида дарвозабон муддатидан аввал дарвоза чизиғини тарк этса; тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтса. Ўйинга қўшимча ёрдамчи ҳакамлар тайинланган бўлса, ёрдамчи ҳакамлар 11 метрли нуқта чизиғидан ўрин олишади.

Ёрдамчи ҳакам, шунингдек ўйинчи алмаштириш жараёнини назорат қилади.
Ёрдамчи ҳакам 9,15 метр (10 ярд) масофада ўйинни назорат қилишда ёрдамлашиш учун майдонга чиқиши мумкин.
Захирадаги ҳакам
Захирадаги ҳакам кўмаги, шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ўйинчи алмаштириш жараёни назорати;

  • ўйинчилар/захира ўйинчиларнинг экипировкасини текшириш;

  • ҳакам ишора/рухсат берганидан кейин ўйинчининг майдонга қайтишини назорат қилиш;

  • тўпларнинг алмаштирилиш назорати;

  • ҳар бир бўлим (қўшимча вақтларни қўшганда) охирида ҳакам қўшиб берган энг кам ўйналадиган вақт миқдорини кўрсатиш;

  • техник ҳудуддаги ҳар қандай шахснинг масъулиятсиз хулқ-атвори хақида ҳакамга хабар бериш.

  1. Ҳакамнинг қўшимча ёрдамчилари

Қўшимча ёрдамчилар қуйидагилар хақида ҳакамга маълумот етказишади:

  • тўп дарвоза чизиғини тўла кесиб ўтганда, жумладан, гол урилганда;

  • кайси жамоа бурчак зарбаси ёки дарвоза майдонидан зарбани амалга ошириши;

  • пенальти пайтида зарба берилгунча дарвозабон дарвоза чизиғини тарк этганми ёки йўқлиги ва тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтгани.

  1. Захирадаги ёрдамчи ҳакам

Захирадаги ёрдамчи ҳакамнинг ягона вазифаси — ўз вазифасини бажаришга қодир бўлмаган ёрдамчи ҳакамлар ёки захирадаги ҳакам ўрнини эгаллаш.

  1. Учрашувнинг “видео” расмий шахслари

Видео ёрдамчи ҳакам (VAR) учрашувнинг расмий шахси ҳисобланиб, у видеотакрорлардан фойдаланган ҳолда фақат "Яққол ва очиқ-ойдин хато", "жиддий кўнгилсиз ҳодисани назардан қочириш", “гол / гол эмас”, “пенальти / пенальти эмас”, "тўғридан-тўғри қизил карточка" (иккинчи огохлантириш эмас) ёки қоидабузарни аниқлашда хатога йўл қуйиб, ҳакам ушбу жамоанинг бошқа ўйинчисини огохлантириш ёки четлатиш билан боғлиқ вазиятларда ҳакамга қарор қабул қилишда ёрдам бериши мумкин.
Видео ёрдамчи ҳакам ассистенти(AVAR) учрашувнинг расмий шахси ҳисобланиб, у видео ёрдамчи ҳакамга биринчи навбатда қуйидаги ҳолларда ёрдам беради:

  • VAR вазиятларни "текшириш" ва "қайта кўриш" билан банд бўлганида учрашув видеотрансляциясини кўзатади;

  • VAR билан боғлиқ вазиятлар ҳамда алока ва техника билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни ёзиб боради;

  • VARнинг ҳакам билан мулоқот жараёнига, айникса, VAR вазиятни "текшириш" ва "қайта кўриш"ни амалга ошираётганида унга ёрдам беради. Масалан: ҳакамга ўйинни тўхтатиш ёки уни давом эттиришга шошмаслик ва хоказолар хақида хабар беради;

  • "текшириш" ва "қайта кўриш" учун ўйин тўхтатиб турилганда йўқотилган вақт ҳисобини олиб боради;

  • VARга тааллуқли қарор хақидаги ахборотни тегишли ташкилотларга етказади.

  1. Ёрдамчи ҳакам ишоралари


Ўйинчи алмаштириш




Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling