Ўйин қоидалари 2022/23 The International Football Association Board
Тўп ўйинга киргунга қадар қуйидагилар содир бўлса
Download 1.12 Mb.
|
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний 71
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пенальти зарбаси берилганидан кейин
Тўп ўйинга киргунга қадар қуйидагилар содир бўлса:
пенальти зарбаси бераётган ўйинчи ёки унинг жамоадоши қоидабузарлик содир этса: о тўп дарвозага кирса, зарба такрорланади; о тўп дарвозага кирмаса, ҳакам ўйинни тўхтатади ва уни эркин зарба билан давом эттиради гол бўлган ёки бўлмаганидан катъи назар, истисно тариқасида қуйидаги ҳолатларда ўйин тўхтатилади ва эркин зарба билан давом эттирилади: о пенальти зарбаси орқага берилганда; о зарба бериш учун ажратилган ўйинчининг жамоадоши зарба берганда; ҳакам зарба берган ўйинчини огохлантиради; о зарба берувчи ўйинчи югуриб келиб зарба беришдан олдин алдамчи ҳаракатларни қилса (югуриш жараёнида алдамчи ҳаракатларга рухсат берилган); ҳакам зарба берган ўйинчини огохлантиради. Дарвозабон ёки унинг жамоадоши қоидабузарлик содир этса: о Тўп дарвозага кирса, гол ҳисобга олинади; о агар тўп дарвозадан ўтиб кетса ёки тўсиндан ёки устун(лар) дан қайтса, зарба фақат дарвозабон томонидан содир этилган қоидабузарлик тепувчига аниқ таъсир қилган тақдирда такрорланади; о агар тўпни дарвозабон қайтарса, тепиш такрорланади. Агар дарвозабон томонидан содир этилган қоидабузарлик зарбанинг қайтарилишига олиб келса, дарвозабон ўйиндаги биринчи қоидабузарлик учун огоҳлантирилади ва ўйиндаги кейинги қоидабузарлик(лар) учун жазоланади. дарвозабоннинг шериги қоидабузарлик қилса: агар тўп дарвозага киритилган бўлса, гол ҳисобланади; агар тўп дарвозага кирмаса, тепиш такрорланади Ҳар иккала жамоа ўйинчилари ўйин қоидаларини бузишса — зарба такрорланади. Бироқ ўйинчи жиддийрок қоидабузарлик содир этган ҳолат (масалан, тақиқланган алдамчи ҳаракатлар) бундан мустасно. Агар дарвозабон ва зарба бераётган ўйинчи бир вақтда қоидабузарлик содир этса: о агар зарба ноаниқ берилган бўлса ёки дарвозабон тўпни қайтарган бўлса, зарба такрорланади ва ҳар иккала ўйинчи огохлантирилади. о гол урилган бўлса, у бекор қилинади; зарба берувчи ўйинчи огохлантирилади, ўйин эса ҳимояланаётган жамоа фойдасига эркин зарба билан давом эттирилади. Пенальти зарбаси берилганидан кейин: зарба берувчи ўйинчи бошқа ўйинчи тўпга теккунга қадар яна бир марта тўпга тегса: о эркин зарба (ёки тўпни қўли билан ўйнаб, қоидабузарликка йўл қўйса, жарима зарбаси) белгиланади; тўп олдинга ҳаракатланганда унга бегона фактор тегса: о зарба такрорланади; тўп дарвозага ҳаракатланган ва аралашув дарвозабонга ёки унинг жамоадошига тўпни ўйнашга тўсқинлик килмаган ҳолат бундан мустасно. Бундай ҳолатда тўп дарвозага кирса (хаттоки тўп билан контакт юз берса ҳам), аралашув ҳужум қилаётган жамоа томонидан содир этилмаган бўлса, гол ҳисобга олинади; тўп дарвозабон, дарвоза тўсини ёки устунларидан майдонга кайтса, сўнгра бегона фактор унга тегса: о ҳакам ўйинни тўхтатади; о бегона фактор тўпга теккан жойдан тўп ташлаб бериш билан ўйин давом эттирилади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling