Жиноят ижроия
-боб: “Бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларининг турлари ва уларни ижро этиш асослари”; 32-боб
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
201-402
31-боб: “Бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларининг турлари ва
уларни ижро этиш асослари”; 32-боб: “Шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назорат”; 33-боб: “Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этиш”; 34-боб: “Вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаш”. Республикамиз Жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларининг қуйидаги турлари мавжуд: - шартли ҳукм қилиш; - тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари; - вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чоралари. Бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларининг турлари ва уларни ижро этиш асоси – суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки ажрими. Бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари Жиноят кодексининг 72, 87, 94-96-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда суд томонидан тайинланади. Шартли ҳукм қилинган шахслар устидан ички ишлар органлари ёки ҳарбий қисм қўмондонлиги белгиланган синов муддати давомида уларнинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширади. Албатта, шартли ҳукмда белгиланган мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш, унга қўшимча мажбуриятлар юклаш тўғрисидаги суднинг ажрими назорат қилувчи органлар тақдимномасига асосланган бўлиши лозим. Шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида ҳукмда унга юкланган мажбуриятларни бажармаса, жамоат тартиби ёки меҳнат интизомини бузганлиги учун унга маъмурий ёки интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, суд унинг устидан назорат олиб борувчи орган тақдимномасига биноан жазонинг шартлилиигини бекор қилиб, ҳукмда тайинланган жазони ижро этиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиноий жазо ҳисобланмайди. Мажбурий даволаниш суд ажрими билан белгиланади ва тугатилади, аммо суд даволаниш муддатини белгиламайди. Шахснинг соғайганлиги ёки руҳий 134 ҳолатида яхшиланиш сезилганда ёки шахс ижтимоий хавфлилиги йўқолганда, мажбурий даволаниш даволаш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига биноан қисқа муддат ичида бўлса ҳам бекор қилиниши мумкин. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган ақли норасо шахсларга нисбатан қўлланиладиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг мақсади – бу уларни даволаш ҳамда бу шахслар томонидан янги жиноятларни содир этилишининг олдини олиш ҳисобланади. Шундай экан, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг вазифаси руҳий касал томонидан содир этилиши мумкин бўлган янги ижтимоий хавфли қилмишларнинг олдини олиш бўлиб, унга бемор руҳий ҳолатидан келиб чиқиб, уни жамиятдан ажратилган ҳолда ёки руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштириш орқали амалга оширилади. Вояга етмаганларга нисбатан қўлланиладиган мажбурлов чоралари ўзининг мазмунига кўра тарбиявий характерга суд жиноят кодекси 87- моддаси 2-қисмида назарда тутилган асослар мавжуд деб топса, вояга етмаган шахсни жиноий жазодан озод қилиб мажбурлов чораларини тайинлаши мумкин. Бу билан вояга етмаган шахсни ахлоқан тузатиш ва жазонинг бошқа мақсадларини амалга оширишда суд ишонтириш методига асосланади. Мажбурлов чорасининг қўлланилиши вояга етмаган шахснинг илгариги хулқ-атворининг ножўялиги ва унга эндиликда йўл қўймасликни англаб етишга олиб келади. Вояга етмаган шахсларга қўлланиладиган мажбурлов чораларининг моҳияти қуйидагилардан иборат: 1. Уларга суд томонидан вояга етмаган шахснинг содир қилган қилмишига ҳуқуқий баҳо бериб, лбатта, салбий чора қўлланилади. 2. Вояга етмаган шахс хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда ижро этилади. 3. Уларнинг ижроси давлат томонидан тайинланади. Жиноят ҳуқуқий таъсир ўтказишнинг ҳар бир чораси кассация шикояти ва ҳукм устидан протест билдириш муддати тугагандан сўнг қонуний кучга киради ва ижро этилади. Шартли ҳукм қилинган шахслар хулқ-атвори устидан назоратни амалга ошириш тартиби: жазоларни ижро этиш тартиби инспекцияси Шартли ҳукм қилинган шахсларни рўйхатга олади ва суд белгилаган синов муддати мобайнида уларнинг зиммасига юкланган мажбуриятлар бажарилишини текшириб боради. Шартли ҳукм қилинган шахслар хулқ-атвори устидан назорат олиб боришда қуйидаги вазифаларни амалга оширишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади: а) маҳбус шахсини, унинг турмуш шароити, атрофидаги муҳитни ўрганиш; б) муайян шахс иш ёки ўқиш жойи ва яшаш жойидан унинг хулқ- атвори тиклангани ҳақидаги маълумотларни йиғиб шартли ҳукмни муддатдан илгари бекор қилиш; маҳбусдан судланганликни олиб ташлаш; 135 синов муддатини қисқартириш ёки узайтириш ёки узайтириш масалаларини ҳал этиш; в) ҳукмда белгиланган синов муддати давомида маҳбус томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда суд томонидан юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик актлари ҳақида ваколатли органларни хабардор қилиб туриш; г) шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан суд белгилаган мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш, ёки қўшимча мажбуриятлар юклаш ҳақида; синов муддатини узайтириш ҳақида судга тақдимнома тайёрлаш каби вазифаларни амалга оширилади. Шартли ҳукм қилинган шахс ҳарбий хизматга чақирилган тақдирда жазоларни ижро этиш инспекцияси суд ҳукми (ажрими) нусхасини ҳамда ҳарбий хизмат ўташ жойида унинг хулқ-атвори устидан назорат қилиш учун керакли бошқа ҳужжатларни мудофаа ишлари бўйича тегишли бўлимга юборади. Ҳарбий қисм (муассаса) қўмондонлиги ўн кунлик муддат ичида маҳкум рўйхатга олинганлиги тўғрисида, хизматни тугатганидан кейин эса, жўнаб кетрганлиги тўғрисида жазоларни ижро этиш инспекциясига хабар қилиши шарт. Шартли ҳукм қилинган вояга етган шахслар устидан назоарт ички ишлар органи таркибидан жазони ижро этиш инспекцияси томонидан олиб борилади. Шартли ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар устидан назорат эса, уларнинг ҳарбий қисми ёки муассаса қўмондонлиги томонидан олиб борилади. Бу назорат Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Жазони ижро этиш инспекцияси шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назорат ўрнатилишида қуйидаги вазифаларни амалга оширади: а) синов муддати давомида маҳбуснинг шахсий ҳисоб рўйхатини олиб бориш; б) маҳбусни тартиб-интизмога риоя этишини кузатиш; в) суд томонидан маҳбусга юклатилган мажбуриятларни бажарилаётганлигини назорат қилиш; г) маҳбусга тайинланган қўшимча жазолар ижросини таъминлаш; д) маҳкум устидан назорат қилувчи бошқа органлар, масалан, ҳарбий қисм қўмондонлиги билан доимий мулоқотда бўлиш; е) шартли ҳукм қилган суд билан муносабатда бўлиш ва бошқалар. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling