Жиноят-процессуал кодексига


Дипломатия вакили ёки унинг оила аъзоларининг олиб қўйишга ёки тинтув ўтказишга розилиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали сўралади


Download 0.79 Mb.
bet151/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Дипломатия вакили ёки унинг оила аъзоларининг олиб қўйишга ёки тинтув ўтказишга розилиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали сўралади.
Дипломатия ваколатхоналари ва дипломатия дахлсиз­лигидан фойдаланадиган вакиллар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари жойлашган биноларда тинтув ёки олиб қўйиш ўтказиш чоғида прокурор ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг вакили ҳозир бўлиши шарт.

1. Дипломатия ходимлари ва уларнинг оила аъзолари турар-жой дахлсизлиги билан таъминланади.


2. Дипломатия ваколатхонаси ходимларининг ёки уларнинг вояга етган оила аъзоларининг истиқомат жойларида ёхуд улар эгаллаб турган бошқа биноларда олиб қўйиш ва тинтув улар­нинг илтимосларига кўра ёки розиликлари билан ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолатларда қандай ҳаракат қилиниши керак­лиги Ўзбекистон давлати билан ўша давлат ўртасида тузилган шартномаларда қайд этилган бўлиши ва шу қоидаларга риоя қилиниши керак.
3. Дипломатик ваколатхона биноси ҳорижий давлат ҳудуди ҳисобланади. Шунинг учун ҳам умумэътироф этилган халқаро нормаларга мувофиқ улардаги нарса ва ҳужжатларни олиб қўйиш учун рухсат фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали олинади.
Ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш чоғида прокурор ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг вакили ҳозир бўлиши шарт. Қонунда айнан қайси прокурорнинг вако­латига тегишли эканлиги кўрсатилмаган. Одатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ваколат берган прокурор иштирок этиши мумкин.
4. Олиб қўйиш ва тинтув ўтказишнинг умумий қоидаларига мувофиқ бу тергов ҳаракати тинтув ўтказилаётган шахснинг розилигисиз ҳам мажбурий тарзда ўтказилиши мумкин. Лекин, бу қоида дипломатия ваколатхонаси биноси ва унинг ходим­лари ҳамда оила аъзоларининг турар жойларига тааллуқли эмас.
5. Юқорида қайд этилган дипломатик ваколатхона вакил­лари, ходимлари ва уларнинг оилалари учун белгиланган им­тиёзлар Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинмаган бўлса-да, дипломатия дахлсизлигига эга бўлган ажнабий давлат ва халқаро ташкилот вакилларига ва уларнинг оила аъзоларига ҳам берилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling