Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Эксперт этиб тайинланадиган шахслар


Download 0.79 Mb.
bet159/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

174-модда. Эксперт этиб тайинланадиган шахслар


Экспертизани экспертиза муассасаларининг, бошқа давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг мутахассислари ёки суриштирувчи, терговчи ёхуд суд тайинлаган бошқа билимдон шахслар ўтказади.
Суд-тиббиёт, суд-психиатрия, суд-психология, суд-авто­техника, суд-бухгалтерия, криминалистика экспертизалари­ни фақат экспертиза муассасаларининг мутахассислари, алоҳида ҳолларда эса, давлатга қарашли бошқа муассаса­ларнинг мутахассислари ўтказадилар. Алоҳида ҳоллар экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда асослантирилиши лозим.
Суриштирувчи, терговчи, суднинг эксперт этиб тайин­ланган шахсни чақириш ва унинг экспертиза ўтказиши тўғрисидаги талаби шу шахс ишлаётган корхона, муассаса ёки ташкилот раҳбари учун мажбурийдир.

1. Эксперт – фан, техника, санъат ёки касб-ҳунар соҳасида малакали мутахассисдир. Ҳар бир иш бўйича эксперт сифатида ихтисоси ва қобилияти жиҳатидан лойиқ шахс танланади. У махсус экспертиза муассасаларида экспертлик лавозимида ишлаётган, шунингдек, экспертиза муассасасининг раҳбари ёки судья томонидан эксперт сифатида таклиф этилган бўлиши мумкин.


2. Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган экспер­тиза турларини ўтказиш махсус экспертиза муассасаси ёки давлат муассасасида ишлаётган мутахассислардан бошқа шахс­ларга топширилиши мумкин эмас. Экспертиза ўтказишни бунга ихтисослашмаган давлат муассасаси зиммасига юклашнинг сабаблари суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорида, суднинг ажримида асослантирилиб баён этилиши лозим.
3. Экспертнинг мақоми, унинг вазифаси, ваколати, масъу­лияти ва жавобгарлиги ЖПКнинг 67, 68 ва 75 моддаларида баён этилган. Улар ҳақида экспертга тушунтириш тегишлича экспертни танлаган ёки таклиф қилган суриштирувчи, терговчи, прокурор, судьянинг ёхуд эксперт муассасаси бошлиғининг вазифасидир.
4. Мутахассисни эксперт тарзида таклиф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ва прокурорнинг қарорини ҳамда суднинг ажримини мутахассис ва ишлаётган муассаса раҳбари бажаришга мажбур. Экспертнинг хулоса беришни рад этиши ёки бу ишдан бўйин товлаши ЖКнинг 240-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling