Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Экспертиза объектлари


Download 0.79 Mb.
bet160/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

175-модда. Экспертиза объектлари


Эксперт томонидан текшириладиган объектлар жумласига:
ашёвий далиллар ва эксперт текшируви учун олинган намуналар;
экспертиза орқали далилий аҳамияти аниқланадиган бошқа моддий объектлар;
тирик одамнинг бадани;
руҳий ҳолати;
мурда;
ҳужжатлар кириши мумкин.
Эксперт текшириши лозим бўлган объектлар, агар уларнинг ҳажми ва хусусиятлари имкон берса, экспертга ўралган ва муҳрланган ҳолда берилиши керак.
Текширишни ўтказиш вақтида экспертиза моддий объекти текширув учун қай даражада зарур бўлса, шу даражада бузилиши ёки ишлатилиши мумкин. Экспертиза ўтказиб бўлингандан кейин ўша текшириш объектлари тўла сарф қилинмай ортиб қолган бўлса, экспертиза тайин­лаган суриштирувчи, терговчи ёки судга қайтарилиши лозим.
Экспертиза объектлари экспертиза муассасаларида, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органларида ва судларда ашёвий далилларни сақлаш қоидаларига риоя қилинган ҳолда сақланади.

1. Экспертиза объектлари текшириладиган ашёвий далиллар ва уларга оид турли фактик маълумотлардан иборат. Уларни текшириш, тадқиқ қилиш учун зарур бўлганда ЖПКнинг 188-197 моддаларига риоя қилиб олинган турли намуналар ҳам экспертиза объектлари ҳисобланади. Намуналар ашёвий далил ва уларга оид фактик маълумотлар билан таққослаш учун хизмат қилади. Экспертиза объектлари сифатида ушбу моддада фақат энг кўп учрайдиганлари кўрсатиб ўтилган. Уларнинг тўла рўйхатини тузиб бўлмайди, чунки ҳар қандай моддий объект ва унинг хусусиятлари, аломатлари ва излари акс эттирилган ёзувлар, шу жумладан видео ва аудиоёзувлар ҳам экспертиза­нинг тадқиқот предмети бўлиши мумкин.


Экспертиза ўтказиш учун зарур бўлса, жиноят ишидаги турли баённомалар ёки бошқа ҳужжатларни, ҳатто жиноят ишини ҳам экспертга тақдим қилиниши мумкин.
2. Экспертга ҳар қандай текшириладиган объект ўзгартирил­маслиги, бузилмаслиги ва нобуд бўлмаслигини таъминлайдиган тарзда ўралиб, муҳрланиб, имзоланиб ва фотосуратга олиниб юборилмоғи шарт. Эксперт тадқиқот объектларини олгани ҳамон уларнинг ҳолатини, юқорида кўрсатилган талабларга риоя қилинганини текшириши ва холислар ҳузурида фотосу­ратга олиб расмийлаштириши лозим. Қоидага биноан ўралма­ган, муҳрланмаган ёхуд ўрами бузилган ҳолдаги объектлар эксперт томонидан тадқиқ этилмаслиги лозим.
3. Экспертиза ўтказиш чоғида тадқиқ қилинган объектлар имкон борича ўзгартирилмай сақланиши, зарур бўлса объект­нинг бир қисми ишлатилиб, ортиб қолгани қайта ўралган, муҳрланган, имзоланган ҳолда фотосуратга олиниб қайтарили­ши лозим. Чунки бу объектларни келгусида манфаатдор про­цесс иштирокчилари кўздан кечириши, зарур бўлса қайта ёхуд қўшимча экспертиза ўтказилиши учун имконият сақланиши муҳим аҳамият касб этади.
4. Экспертиза объектлари тадқиқ қилишгача ва ундан кейин ҳам жиноят ишига илова қилинганлиги сабабли, иш билан бирга ёхуд махсус хоналарда бу ҳақда идоравий қоидаларга риоя қилиб сақланиши лозим. (208-моддага берилган шарҳларга қаранг).



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling