Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Комиссиявий экспертиза


Download 0.79 Mb.
bet162/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

177-модда. Комиссиявий экспертиза


Мураккаб экспертизалар бир ихтисосдаги экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши мумкин. Экспертлар ўзаро маслаҳатлашиб, умумий фикрга келганларидан кейин хулосани имзолайдилар. Экспертлар ўртасида келишмовчи­лик рўй берганда ҳар бир эксперт келишмовчилик чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.
Суриштирувчи, терговчи ёки суднинг комиссиявий экспертиза ўтказиш тўғрисидаги талаби экспертиза муассасасининг раҳбари учун мажбурийдир.
Агар экспертиза ўтказиш экспертиза муассасасига топ­ширилган бўлса, унинг бошлиғи комиссиявий экспертизани ўтказишни ўзи ташкил қилишга ҳақлидир.
Эксперт текширувини тўла ёки қисман ўтказишни экспертлар комиссияси таркибига киритилмаган шахслар бажаришига йўл қўйилмайди.

1. Комиссиявий экспертиза бир фан ихтисослиги бўйича уч нафар ундан кўп экспертлар томонидан ўтказилади. Бундай экспертиза воситасида мураккаб ҳолатлар ёхуд кўп ҳажмли саволлар бўйича тадқиқотлар юритилади. Агар экспертиза махсус муассасада ўтказилмаётган бўлса, экспертларга одатда экспертиза муассасасининг бошлиғи ёки бош мутахассиси раҳбарлик қилади. Экспертлардан бири комиссия аъзоларининг розилигига кўра, ташкилий раҳбарлик қилиши мумкин. Экс­пертиза хулосаси комиссия таркибидагиларнинг барчаси томо­нидан имзоланади. Айрим масалалар бўйича ўзгача фикрда бўлган эксперт алоҳида хулоса беради.


2. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд экспертизани комиссиявий таркибда ўтказишни таъкидлаган бўлмаса-да, экспертиза муассасасининг бошлиғи уни бир неча экспертларга топширишга ҳақли. Муассаса бошлиғи тегишлича суришти­рувни, терговчи, прокурор ёки судга экспертлар таркибининг рўйхатини юбориши лозим.
3. Экспертлар комиссияси таркибига киритилмаган шахс унинг ишида қисман бўлса-да, иштирок этиши учун суриш­тирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг рухсати бўлиши шарт.


178-модда. Комплекс экспертиза


Агар жиноят иши учун аҳамиятга молик бирор ҳолатни турли илм соҳаларидан фойдаланиб, бир неча текширув ўтказиш орқалигина аниқлаш мумкин бўлса, комплекс экспертиза тайинланиши лозим.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling