Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим


Download 0.79 Mb.
bet165/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

180-модда. Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим


Экспертиза тайинлаш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Унда:
экспертиза тайинлаш учун асос бўлган сабаблар;
экспертизага юборилаётган ашёвий далиллар ва бошқа объектлар, уларнинг қачон, қаерда ва қайси ҳолатда топилганлиги ва олинганлиги;
иш материаллари бўйича экспертиза ўтказишда эса эксперт хулосаси асосланиши лозим бўлган маълумотлар;
эксперт олдига қўйилган саволлар;
экспертиза муассасасининг номи ёки экспертиза ўтказиш топширилган шахснинг фамилияси кўрсатилиши лозим.
Зарур ҳолларда экспертиза жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам тайинланиши мумкин.
Экспертиза ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим унга тааллуқли шахслар учун мажбурийдир.

1. Жиноят иши бўйича, шу жумладан у қўзғатилганга қадар экспертиза ўтказиш тўғрисида қарор (ажрим)да дастлаб қандай ҳолатларни аниқлаш, қандай саволларга жавоб бериш учун, қандай турдаги экспертиза тайинлаш зарурлиги эътироф этилади. Унда экспертга тақдим этиладиган объектлар, эксперт эътибор бериши лозим бўлган ҳужжатлар, экспертиза ўтказувчи муассаса ёки эксперт, аниқ ва лўнда баён қилинган саволлар, экспертиза тадқиқотлари ўтказилишида ҳозир бўлиши лозим ёхуд мумкин бўлган шахслар тўғрисида маълумотлар акс этти­рилиши лозим. Қарор (ажрим)га иловалар берилиши мумкин.


Экспертиза тадқиқотларини ўтказиш чоғида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судья бевосита иштирок этишга ҳақли. Ишда манфаатдор тарафлар ва уларнинг вакиллари экспертиза ўтказишда ҳозир бўлишлари учун тегишлича суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд судьядан рухсат олишлари шарт.
2. Экспертиза тайинлаш ҳақида қарор (ажрим) билан таништирилган манфаатдор процесс иштирокчилари томонидан билдирилган илтимослар ва мулоҳазаларни ҳисобга олиб, қўшимча ёки қайта қарор (ажрим) чиқарилса, экспертиза тайин­лаш ҳақидаги илгариги қарор (ажрим) ҳам ишда сақланиши лозим.
3. Экспертиза тайинлаш тўғрисида суриштирувчи ва тергов­чи мустақил қарор қабул қилади. Бу ҳақда прокурорнинг рух­сати ёки розилиги шарт эмас. Терговчилар гуруҳи томонидан тергов юритиш чоғида гуруҳнинг аъзоси бўлган терговчи ҳам экспертиза тайинлаш ҳақида ўзи қарор чиқаришга ҳақли, лекин бу тўғрисида гуруҳнинг раҳбарини хабардор қилиш мақсадга мувофиқ.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling