Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Экспертиза ўтказишда мажбурлов чегараси


Download 0.79 Mb.
bet166/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

181-модда. Экспертиза ўтказишда мажбурлов чегараси


Мураккаб тиббий текширув усулларидан, шунингдек, кучли оғриқ бериш билан боғлиқ усуллардан мажбурий фойдаланишга фақат экспертиза ўтказилаётган шахснинг розилиги билан йўл қўйилади. Башарти бундай шахс ўн олти ёшга тўлмаган ёки руҳий касал бўлса, экспертиза унинг қонуний вакили, васий ёки ҳомийсининг розилиги билан амалга оширилади.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-26-мод­даларида ҳар қандай шахснинг дахлсизлиги эътироф этилган. Тиббий текширув ва синовлардан ўтиш, қоидага кўра, шахснинг хоҳишига боғлиқ. Шу жумладан, озми-кўпми оғриқ бериш билан боғлиқ мураккаб тиббий текширув ўтказишга шахснинг розилиги, агарда у ўн олти ёшга тўлмаган ёки руҳий бемор бўлса, унинг ота-онаси, қонуний вакили, васий ёки ҳомийси­нинг розилиги олиниши шарт.


2. Экспертиза ўтказмай ҳақиқатни аниқлашнинг иложи бўлмаса, худди ЖПКнинг145-моддасида кўрсатилган гувоҳлан­тириш тартиби каби, шахс мажбурий равишда эксперт ҳузурига келтирилишига ва оғриқни сездирмайдиган ёхуд камайтиради­ган усуллар билан тиббий текширувдан ўтказилишига қонун йўл қўяди.


182-модда. Экспертиза муассасасида экспертиза ўтказиш


Суриштирувчи, терговчи, суд экспертиза тайинлаш тўғ­рисида ўзи чиқарган қарорни ёки ажримни, текшириладиган объектларни, зарур ҳолларда жиноят ишини ҳам экспертиза муассасасининг раҳбарига юборади. Қарор ёки ажримда муайян эксперт кўрсатилмаган бўлса, экспертиза муассасасининг раҳбари шу муассаса ходимларидан қайси бири экспертиза ўтказиши тўғрисида фармойиш чиқаради. Бу ҳақда у экспертизани тайинлаган суриштирувчи, тергов­чи ёки судга хабар беради.
Экспертиза муассасасининг раҳбари экспертиза ўтказиш­ни ташкил қилади, текшириладиган объектнинг сақлани­шини таъминлайди, экспертизани ўтказиш муддатини белгилайди. Экспертиза муассасасининг раҳбари экспертиза муассасасида ишламайдиган мутахассисларни экспертизани тайинлаган суриштирувчи, терговчи ёки суднинг розилиги билангина экспертиза ўтказиш учун жалб этишга ҳақлидир.

1. Экспертиза муассасасининг ёки экспертиза ўтказиш ҳақида топшириқ олган давлат муассасасининг бошлиғи, уни ўзи ўтказади ёхуд муассаса ходимига топшириб, бу ҳақда экспертиза тайинлаган суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга дархол хабар беради.


2. Муассаса бошлиғи экспертизани ўтказиш муддати ва усулини белгилайди, экспертиза объектларини кўздан кечириб, уларнинг сақланишини таъминлайди ва экспертга керакли шароитларни таъминлайди.
3. Агарда экспертизани ўтказиш учун ушбу муассасада ишловчилардан бошқа мутахассисларнинг иштироки зарур бўлса, бу ҳақда экспертиза ўтказувчининг рухсатини олиб, уларни тадқиқотга жалб қилади.
4. Экспериза ўтказилаётган муассаса бошлиғи экспертиза тадқиқотларининг ҳолатлари ва эришилган дастлабки натижа­лари тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга уларнинг сўровларига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан вақт-вақти билан ёзма хабар бериб туради, экспертиза ниҳоясига етгач экспертнинг хулосаси билан танишиб, уни тегишлича суриш­тирув, тергов ва судда фойдаланиш учун юборади.
5. Экспертиза ўтказилган муассаса бошлиғи эксперт хулоса­лари ҳақиқатни аниқлашга нақадар ёрдам берганини таҳлил қилиш учун суриштирув, тергов органлари ва суддан тегишли маълумотлар олиши, экспертиза ўтказиш усуллари ва восита­ларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар кўриши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling