Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги ҳужжат


Download 0.79 Mb.
bet169/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

185-модда. Хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги ҳужжат


Экспертга тақдим қилинган объектлар экспертиза ўтка­зиш учун етарли бўлмаса, эксперт қўшимча материаллар берилишини сўрайди, бундай материаллар бўлмаса, шунинг­дек, эксперт олдига қўйилган саволларни унинг махсус билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаса, хулоса бериш имконияти йўқлиги тўғрисида асослантирилган ҳужжат тузади ва уни экспертиза муассасасининг раҳбарига ва экспертиза тайинлаган суриштирувчи, терговчи ёки судга юборади.

1. Эксперт унга тақдим қилинган объектлар экспертиза ўтка­зиш учун яроқли ва етарли эмас деб ҳисобласа, экспертизани тайинловчидан бошқа, етарли материаллар берилишини талаб қилишга ҳақли. Қўшимча материаллар юборилмаса, шунингдек, қўйилган саволларни махсус билимлар асосида ҳал қилиб бўлмаса ёки ўзининг ихтисоси ва қобилияти етишмаса, бу ҳақда ҳужжат тузиб, экспертиза ўтказилаётган муассаса бошлиғига ёки уни тайинлаган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьяга юборади.


2. Экспертиза ўтказиш рад этилгани ҳақида ҳужжатни олгач, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья, бу ҳақда тегишли бошқа мутахассислар билан маслаҳатлашиб, экспертиза ўтка­зиш ҳақида ўз топшириғини юқори экспертиза муассасасига ёхуд юқори малакали экспертларга юбориши ёхуд ўз қароридан воз кечиб, иш бўйича аниқланиши лозим бўлган ҳолатларни бошқа тергов ҳаракатлари ёрдамида, бошқа далиллар асосида ҳал этади.
186-модда. Экспертни сўроқ қилиш


Экспертнинг хулосаси етарли даражада аниқ бўлмай, камчиликларини тўлдириш учун қўшимча текшириш ўтка­зишга зарурат бўлмаса ёки эксперт фойдаланган усулларга аниқлик киритиш зарур бўлиб қолса, суриштирувчи, тер­говчи ёки суд экспертни ушбу Кодекснинг 98-108-модда­ларида назарда тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда сўроқ қилиш ҳуқуқига эга.

1. Эксперт, одатда хулоса берганидан сўнг, унинг хулоса­сидаги ноаниқликларнинг сабаблари, уларни бартараф этиш имкониятларини излаш, шунингдек, хулосани тўғри талқин қилиш ва тўлдириш мақсадида сўроқ қилинади.


2. Эксперт ўз ташаббуси билан қўшимча ҳолатларни текширгани ва тавсиялар бергани ҳамда хулоса беришни рад этганига оид масалалар бўйича ҳам сўроқ қилиниши мумкин.
3. Экспертнинг кўрсатувлари айниқса қайта ўтказилган, комиссиявий ёки комплекс экспертиза натижаларига тўғри баҳо бериш, бошқа экспертларнинг фикр-мулоҳазалари ва шахсий ҳиссаларини аниқлашга ҳам ёрдам беради.
4. Экспертни сўроқ қилишда гувоҳни сўроқ қилишга оид процессуал қоидаларга тўла риоя этилмоғи шарт.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling