Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Намуналар олиш баённомаси
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 24-БОБ. НАРСАЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ҚИЛИШ
- Иш учун аҳамиятли бўлмаган ва муомаладан чиқарилмаган нарсалар тақдим қилинган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи ёки суд уларни кўздан кечириб бўлганидан кейин эгаларига дарҳол қайтариб беради.
197-модда. Намуналар олиш баённомаси
Эксперт текшируви учун намуналар олинганлиги тўғрисида ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи ёки терговчи баённома тузади, суд эса, ўзига келган намуналарни суд мажлиси баённомасида акс эттиради. 1. Эксперт тадқиқоти учун олинган намуналар, уларни олиш жараёни, услуби ва воситалари баённомада имкон борича муайян ва батафсил баён этилиши лозим. 2. Баённома тузилмагани ёки унда намуна ҳамда уни олиш жараёни тўғри ва тўла акс эттирилмагани намунадан фойдаланиш имкониятини йўққа чиқаради. 24-БОБ. НАРСАЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ҚИЛИШ 198-модда. Нарсаларни уларнинг эгаси бўлмиш шахслар ташаббусибилан суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилиш Фуқаролар, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз фикрларига кўра иш учун аҳамиятга молик бўлган нарсаларни суриштирувчи, терговчи ёки судга тақдим қилишга ҳақлидир. Суриштирувчи, терговчи ёки суд тақдим қилинган нарсани ушбу Кодекснинг 136,137,139 ва 140-моддаларида баён қилинган қоидаларга асосан кўздан кечириши, агар тақдим қилинган нарсани иш учун аҳамиятли деб топса ёки келгусида аҳамияти бўлиши мумкин деб ҳисобласа, уни қабул қилиши шарт. Шунингдек, ушбу иш учун аҳамиятли бўлмаган, лекин муомаладан чиқарилган нарсалар (қуроллар, гиёвандлик воситалари, порнография нашрлари ва бошқалар) ҳам қабул қилиб олиниши лозим. Иш учун аҳамиятли бўлмаган ва муомаладан чиқарилмаган нарсалар тақдим қилинган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи ёки суд уларни кўздан кечириб бўлганидан кейин эгаларига дарҳол қайтариб беради. 1. Ҳар қандай шахс, корхона, муассаса, ташкилот раҳбари ва мансабдор шахслар бирор нарсани жиноят иши бўйича аҳамиятга эга деб ҳисобласалар, уни суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга бевосита ўзлари тақдим этишлари, шунингдек, бирор шахс ёки почта орқали юборишлари мумкин. 2. Тақдим қилинган нарсалар суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан кўздан кечирилиши ва баённома тузилиши шарт. Агар улар ишга тааллуқли ҳамда ишга доир ҳолатларни аниқлаш учун аҳамиятли деб ҳисобланса, қабул қилиниши ва бу ҳақда баённома тузилиб, унинг бир нусхаси нарсани тақдим этган шахсга берилишилозим. 3. Отиш қуроллари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва заҳарли моддалар, порнографик суратлар, видеотасмалар, ва бошқа муомаладан чиқарилган нарсалар, жиноят ишига алоқадорлигидан қатъи назар, мажбурий тортиб олиниши ва бу ҳақда баённома тузилиши керак. 4. Тақдим қилинган нарсалар ишга алоқаси бўлмаса, қабул қилинмайди. Лекин бу ҳақда келгусида низо ва англашувсизликлар юз беришини эътиборга олиб, тақдим этилган нарса кўздан кечирилиши, унинг моҳияти ва хусусиятлари тўғрисида баённома тузилиши мақсадга мувофиқ. Бундай нарсалар, ушбу моддада кўрсатилганидек, уларни тақдим этган шахсларга қайтарилиши лозим. 5. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд тақдим қилинган нарсаларни қабул қилиб олгач, уларни ушбу Кодекснинг 207-моддасига мувофиқ ашёвий далил сифатида эътироф этиш ва ишга қўшиш тўғрисида қарор чиқаради ҳамда бу ҳақда нарсаларни тақдим этган шахсга хабар беради. 6. Қабул қилиб олинган ва далил сифатида ишда сақланган нарсалар жиноят ишини юритиш тамом бўлганидан сўнг, яъни иш тугатилган ёхуд судда кўрилиб, иш бўйича суднинг ҳукми, қарори, ажрими қонуний кучга кирганидан сўнг, эгасига ёхуд уларни тақдим этган шахсга қайтарилиши мумкин (бу ҳақда ЖПК 211-моддасига берилган шарҳларга қаранг). Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling