Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш баённомаси


Download 0.79 Mb.
bet156/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

171-модда. Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш баённомаси


Эшитиб туриш ва овоз ёзишни амалга оширган шахс ишга алоқадор сўзлашувлар фонограммаси мазмунининг қисқача баённомасини тузади. Фонограмма муҳрланади ва баённомага қўшиб қўйилади, унинг иш учун аҳамиятли бўлмаган қисми ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин йўқ қилинади.
Эшитиб туриш ва овоз ёзиш баённомасида абонент рақами, эшитиб туриш ва овоз ёзиш вақти ва жойи, фойдаланилган техникавий воситалар тури ва модели, бу ишларни амалга оширган шахсларга оид маълумотлар ҳамда иш учун аҳамияти бўлиши мумкин деб ҳисобланган бошқа маълумотлар акс эттирилади.

1. Мазкур моддада кўрсатилганидек, эшитиб туриш ва овоз ёзишни амалга оширган шахс ишга алоқадор сўзлашувлар фонограммасининг мазмунини баённомада ифодалайди. Ама­лиётда тезкор фаолиятни амалга оширган суриштирув органи­дан фонограммани терговчи қабул қилиб олиб, мутахассис ёрдамида ёки бевосита ўзи фонограмманинг мазмунидан далил сифатида фойдаланади.


2. Фонограммалардан овоз бўйича таниб олиш, ҳақиқатни аниқлаш учун маълумотларнинг мазмунини ўрганиш мақсадида фойдаланиш мумкин.
Фонограммадаги овоз айнан кимнинг овозиэканлигини аниқлаш мақсадида тегишли тартибда фоноскопик экспертиза ўтказилиши мумкин.
3. Фонограмма ўралиб, муҳрланади ва баённомага қўшиб қўйилади, унинг иш учун аҳамиятли бўлмаган қисми ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин йўқ қилинади.
4. Баённомада фойдаланилган қурилмалар, воситалар тури ва модели, қандай техника асбобларидан фойдаланилганлиги, қайси абонентга нисбатан қўлланилганлиги, қачон, қаерда, ким томонидан, кимга тегишли овозни ёзиб олинганлиги ва сўзлар нимадан бошланиб, нима билан тугаганлиги ҳамда иш учун аҳамиятли бўлган бошқа маълумотлар ҳамакс эттирилган бўлиши керак.
22-БОБ. ЭКСПЕРТИЗА


172-модда. Экспертиза тайинлаш учун асослар


Иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисидаги маълумот­ларни фан, техника, санъат ёки касб соҳаси бўйича билими бўлган шахс ўтказадиган махсус текшириш орқали олиш мумкин бўлганда экспертиза тайинланади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья, мутахассислар, холисларнинг бундай билимларга эга бўлиши экспертиза тайинлаш заруратидан озод этмайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling