Жиноят-процессуал кодексига
-БОБ. НАРСА ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ АШЁВИЙ ВА
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
25-БОБ. НАРСА ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ АШЁВИЙ ВА
ЁЗМА ДАЛИЛ СИФАТИДА ИШГА ҚЎШИБ ҚЎЙИШ 203-модда. Ашёвий далиллар Келиб чиқишини, кимга тегишлилигини, маълум мақсадларда фойдаланилганлигини ёки фойдаланишга яроқлилигини, қўлдан-қўлга ўтганлиги ёки турган жойи ўзгарганлигини, у ёки бу моддалар, нарса, жараён ва ҳодисалар таъсир этганлигини аниқлаш мумкин бўлган физикавий аломатлар ёки белгиларга, шунингдек, иш ҳолатларини аниқлашга хизмат қиладиган ҳар қандай бошқа аломатлар ва белгиларга эга бўлган нарса ашёвий далил ҳисобланади. 1. Бирор нарсани далилий ашё деб ҳисоблаш учун унинг моддий аломатлари ёки белгилари жиноят ишидаги ҳолатларни аниқлашга имкон бериши назарда тутилади. Бундай нарса келиб чиқиши, кимга тегишлилиги, муайян мақсадларда фойдаланилгани ёки фойдаланилиши мумкинлиги, қўлдан-қўлга ўтганлиги, турган жойи ёки хусусиятлари бошқа нарса, жараён ёки ходисалар таъсирида ўзгарганлиги сабабли ишга алоқадор ҳисобланади ва унинг турли ҳолатларини аниқлашга хизмат қилади. 2. Ашёвий далилнинг аломатлари ва белгиларидан фойдаланиб жиноятга тайёргарлик кўрилгани, у содир этилгани, яширилганлиги, уни ким, қандай мақсадда содир этгани каби фактик ҳолатлар аниқланади. 3. Ашёвий далил ҳақиқатни аниқлашга имкон яратади, жиноятнинг моҳияти, тури, зарарли оқибати хавфлилик даражаси, уни содир этган шахс кимлиги, унинг тавсифи, айбини енгиллаштирадиган ва оғирлаштирадиган ҳолатларни таҳлил қилишга ва баҳо беришга имкон беради. 4. Ашёвий далил кўпинча жиноят предмети, содир қилиш воситаси, қуроли сифатида учрайди, шунингдек, ўзида жиноят ва уни содир этувчининг изларини акс эттиради. 5. Жиноят иши бўйича ашёвий далиллар айблов учун ҳам, ҳимояланиш учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади. 6. Ашёвий далилни излаш, олиб қўйиш, ишга қўшиш, сақлаш, баҳо бериш ва исботлов жараёнида фойдаланиш тартиблари ва шартлари ҳақида ЖПК 81-95-моддаларига берилган шарҳларга қаранг. Ашёвий далилларнинг иш бўйича аҳамиятли хусусиятлари далолатномада акс эттирилади, фотосурат, видеотасвирга туширилади, улардан намуна ва қолиплар олинади, макетлар тайёрланади. Шу мақсадда турли тергов ҳаракатлари бажарилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling