Жиноят-процессуал кодексига
Бундан ташқари процессуал мажбуриятларни бузганлик
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- рилган бўлсалар;
- лари, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, халқ мас лаҳатчиларининг келишига тўсқинлик қилганлик, жиноят
- 272-модда. Суд мажлисида тартибни бузганлик учун жавобгарлик
Бундан ташқари процессуал мажбуриятларни бузганликлари учун, хусусан:
жабрланувчилар ва гувоҳлар - суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг гувоҳлантиришдан, экспертизадан ўтиш, эксперт текшируви учун намуналар тақдим этиш тўғрисидаги қонуний талабларини бажаришдан бош тортганлик учун; уйида олиб қўйиш, тинтув ўтказилаётган шахслар, шунингдек, мол-мулки хатланган шахслар (гумон қилинувчи, айбланувчи ва уларнинг яқин қариндошларидан ташқари) - суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг талаби билан изланаётган ашёларни беришдан бош тортганлик учун; алоқа муассасаларининг ходимлари - суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги қарорини бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун; мансабдор шахслар ва фуқаролар - башарти улар ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришга, тергов эксперименти ўтказишга, мурдани эксгумация қилишга, олиб қўйиш ва тинтув ўтказишга тўсқинлик қилсалар; процесс иштирокчилари - суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилганлик учун, агар улар маълумотларни ошкор қилишга йўл қўйилмаслиги ҳақида суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан огоҳлантирилган бўлсалар; корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари - суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ, мутахассис, эксперт, таржимон, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, халқ маслаҳатчиларининг келишига тўсқинлик қилганлик, жиноятнинг сабабларига ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларга барҳам бериш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг тақдимномасини ёки суднинг хусусий ажримини бажармаганлик ёхуд талаб даражасида бажармаганлик учун қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилишлари мумкин. 1. Процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик жиноят процесси иштирокчиларининг дастлабки тергов ва суд муҳокамаси вақтида ўзларининг зиммаларига юклатилган мажбуриятларини тўла, аниқ ва чин кўнгилдан бажаришларини таъминлаш, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолларини бартараф этиш мақсадида қўлланилади. 2. Жиноят процессининг иштирокчилари ЖПКнинг меъёрларида белгиланган ўз мажбуриятларини тўлиқ ва аниқ бажаришлари лозим, акс ҳолда уларнинг ҳаракатлари ЖКнинг 230-241-моддаларида назарда тутилган (айбсиз кишини жавобгарликка тортиш; адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш; суд қарорини бажармаслик; банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш; қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш; кўрсатув беришга мажбур қилиш; тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш; ёлғон хабар бериш; ёлғон гувоҳлик бериш; суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш; жиноят процессини юритиш қатнашчиларининг ўз зиммасидаги вазифани бажаришдан бўйин товлаши; жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) одил судловга қарши қаратилган жиноятлар деб эътироф этилиб, иштирокчилар ЖПК, ЖК ва МЖКнинг умумий қоидаларига биноан жавобгарликка тортиладилар. 3. Жабрланувчи ва гувоҳлар суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг гувоҳлантиришдан, экспертизадан ўтиш, эксперт текшируви учун намуналар тақдим этиш (ЖПК 145, 173 ва 190-моддаларининг шарҳига қаранг) тўғрисидаги қонуний талабларини бажаришдан бош тортганликлари учун жавобгарликка тортиладилар. 4. Уйида олиб қўйиш, тинтув ўтказилаётган шахслар (ЖПК 157 ва 158-моддаларининг шарҳига қаранг), шунингдек, мол-мулки хатланган шахслар (ЖПК 290-моддасининг шарҳига қаранг) суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг талаби билан изланаётган ашёларни беришдан бош тортганлик учун ЖК, МЖК бўйича жавобгарликка тортилади. Мазкур қоида гумон қилинувчи, айбланувчи ва уларнинг яқин қариндошларига татбиқ этилмайди. 5. Суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги қарорини бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик, шунингдек, ЖПК 166-моддасининг олтинчи қисмига биноан почта-телеграф жўнатмаларини ошкор қилганлик учун алоқа муассасаларининг ходимлари ЖК ва МЖК бўйича жавобгарликка тортилишлари мумкин. 6. Мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, тергов эксперименти, мурдани эксгумация қилиш, олиб қўйиш ва тинтув каби тергов ҳаракатларини ўтказишга тўсқинлик қилган мансабдор шахслар ва фуқаролар ЖК ва МЖК бўйича жавобгарликка тортиладилар. 7. Суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан маълумотларни ошкор қилишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирилган процесс иштирокчилари суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилганлик учун ЖКнинг 239-моддасига биноан жавобгарликка тортиладилар. Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини ошкор қилиш деганда мазкур босқичларда тўпланган ва жиноят процесси иштирокчисига аён бўлган маълумотлардан ушбу ишга алоқадор ёки умуман алоқаси бўлмаган шахсларни хабардор қилиш тушунилади. 8. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ, мутахассис, эксперт, таржимон, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, халқ маслаҳатчиларининг келишига тўсқинлик қилиш, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларга барҳам бериш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг тақдимномаси ёки суднинг хусусий ажримини бажармаслик ёхуд талаб даражасида бажармаганлик учун корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилишлари мумкин. 272-модда. Суд мажлисида тартибни бузганлик учун жавобгарлик Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling