Жиноят-процессуал кодексига
Ички ишлар органи шахснинг қочиб кетганлиги, таътил
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 31-БОБ. ШАХСНИ ТИББИЙ МУАССАСАГА
Ички ишлар органи шахснинг қочиб кетганлиги, таътилда, хизмат сафарида эканлиги, оғир касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра йўқлиги оқибатида мажбурий келтиришга имкон бўлмаганлигини аниқласа, бу ҳақда маълумотнома тузади ҳамда қарорни ёки ажримни чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурорга ёхуд судга хабар беради.
1. Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ёки ажрим ижро этиш учун иш юритилаётган жойдаги ички ишлар органига топширилади. Ички ишлар органининг раҳбари тегишли ходимга ушбу қарор ёки ажримни ижро этиш тўғрисида топшириқ беради. 2. Мажбурий келтириш тўғрисида қарор ёки ажримни ижро этиш топширилган ички ишлар органининг ходими мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахсни қидириб топади. Сўнгра уни қарор ёки ажрим билан таништириб, тилхат олади ҳамда шахсни мазкур қарор ёки ажримни чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ҳузурига олиб келади. Шахсни тегишли жойга келтиргандан кейин, ички ишлар органи ходими маълумотнома тузади. Ушбу маълумотномада шахс топилган вақт ва жой,уни олиб келиб топширилган вақт қайд этилиб, мажбурий келтирилган шахснинг ариза, шикоят, илтимослариилова қилинади. 3. Мажбурий келтириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораси кўп ҳолларда инсонга жисмоний таъсир кўрсатиш билан боғлиқ. Қонунда мажбурий келтиришни амалга оширишда жисмоний таъсир кўрсатиш ҳақида кўрсатмалар бўлмаса ҳам, унинг мажбурийлиги қарор ёки ажримни ижро этаётган шахсларнинг итоат этишни истамаган шахсларни куч билан келтириш ҳуқуқини назарда тутади. ЖКнинг 40-моддасига биноан шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек, мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли зарар етказилган бўлса, у жиноят деб топилмайди. Демак, ички ишлар органи ходимлари томонидан мажбурий келтириш тўғрисидаги қарорни ижро этиш чоғида шахсга зарар (моддий, маънавий ёки жисмоний) етказилса, бу ҳаракат жиноят ҳисобланмайди. Мажбурий келтириш чорасининг ижро этилиши ЖПК ва ички ишлар органларининг ташкилий норматив ҳужжатлари орқали тартибга солинади. 4. Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ёки ажримни ижро этиш топширилган ички ишлар органининг ходими томонидан шахснинг қочиб кетганлиги, таътилда, хизмат сафарида эканлиги, оғир касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра йўқлиги оқибатида мажбурий келтиришга имкон бўлмаганлиги аниқланса, бу ҳақда маълумотнома тузиб, қарор ёки ажрим чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд судга хабар беради. 31-БОБ. ШАХСНИ ТИББИЙ МУАССАСАГА ЖОЙЛАШТИРИШ Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling