Жиноят-процессуал кодексига
Жиноят ишини юритиш муносабати билан
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- Узрсиз сабабларга кўра келмаганлари тақдирда улар мажбурий келтириладилар.
- 262-модда. Мажбурий келтириш лозим бўлган шахслар
Жиноят ишини юритиш муносабати билан суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан белгиланган тартибда чақирилган шахслар айнан кўрсатилган вақтда ҳозир бўлишлари шарт.
Узрсиз сабабларга кўра келмаганлари тақдирда улар мажбурий келтириладилар. 1. Мажбурий келтириш суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд томонидан белгиланган тартибда чақирилган шахсларнинг процессуал ҳаракатлар ёки суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун, фақатгина бир ҳолатда - башарти улар узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортганлиги аниқланган тақдирда қўлланилади. 2. Чақирувга биноан ҳозир бўлиш мажбурияти чақирув қоғозида кўрсатилган вақтдан кечикмай суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ҳузурига етиб келишдан иборат. Чақирув қоғозида шахс ким сифатида, қайси манзилга ва кимнинг ҳузурига (чақирган шахснинг мансаби, унвони, фамилияси, исми, отасининг исми) чақирилаётганлиги, қайси кун ва соатда етиб келиши кераклиги, шунингдек, узрсиз сабабларга кўра келмай қолган тақдирда қандай оқибатлар рўй бериши кўрсатилган бўлиши лозимлиги қайд этилади.Чақирув қоғози тегишли мансабдор шахснинг имзоси ва чақираётган идоранинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши шари. 3. Чақирув қоғози чақирилувчига топширилиб, ундан тилхат олинади. Чақирув қоғози олиб борилганда чақирилувчи вақтинча йўқ бўлса, унга бериб қўйиш учун чақирув қоғози у билан бирга яшовчи вояга етган оила аъзоларидан бирига, ётоқхона маъмуриятига, уй эгасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакилига топширилиб, тилхат олинади. Айнан шу тилхат чақирувга биноан келмаган шахс процессуал мажбуриятларини бажармаганлигидан далолат беради ва унга нисбатан мажбурий келтириш тарзидаги чора қўлланилишига асос бўлади. 4. Қуйидаги ҳолатлар чақирув бўйича етиб келмасликнинг узрли сабаблари сифатида эътироф этилиши мумкин: а) чақирилган шахснинг вафот этганлиги (бу тўғрисида гувоҳнома чақирилувчининг қариндошлари томонидан суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга тақдим этилади); б) унинг юқумли ёки оғир касалликка чалинганлиги (бу ҳолат соғлиқни сақлаш муассасасининг шифокори томонидан берилган маълумотномага кўра аниқланиб, унда касалликнинг ташхиси, беморни бир жойдан иккинчи жойга олиб боришнинг имконияти йўқлиги, касаликнинг оғирлик даражаси кўрсатилади ҳамда шифокорнинг имзоси, соғлиқни сақлаш муассасасининг муҳри билан тасдиқланади); в) бошқа жиноят иши бўйича шахснинг ҳибсга олиниши; г) Ватан манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳарбий хизматга сафарбар қилиниши (ҳарбий комиссариатнинг тегишли маълумотномаси тақдим этилиши лозим); д) ота-онаси, эри (хотини) ёки фарзандларининг дафн маросимида қатнашгани (вафот этган шахснинг ўлими тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилади). Бундан ташқари чақирувга биноан келмасликнинг бошқа сабаблари ҳам суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан узрли сабаб сифатида эътироф этилиши мумкин. 262-модда. Мажбурий келтириш лозим бўлган шахслар Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling