Жиноят-процессуал кодексига


Жамоат бирлашмаси ёки жамоа ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган шахсни кафилликка олиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир


Download 0.79 Mb.
bet215/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Жамоат бирлашмаси ёки жамоа ишда айбланувчи, судланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган шахсни кафилликка олиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Жамоат бирлашмаси ёки жамоа ўз қарорини айбланув­чининг, судланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишига кафил эканлиги тўғрисидаги ёзма мажбурият тарзида баён қилади. Бу мажбурият суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга тақдим қилинади, улар жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг қарорига рози бўлсалар, шундай эҳтиёт чорасини танлаб, бу ҳақда қарор ёки ажрим чиқарадилар. Айни вақтда жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилига ушбу эҳтиёт чораси қўлланилишига сабаб бўлган айбловнинг моҳияти, айбланувчига, судланувчига эса, башарти хулқ-атвори номуносиб бўлса, эҳтиёт чораси жиддийроғи билан алмаштирилиши мумкинлиги тушунтирилгани тўғрисида баённома тузилади.
Айбланувчи, судланувчи бошқа ишга ўтган ёхуд истиқо­мат жойини ўзгартирган тақдирда жамоат бирлашмаси ёки жамоа бу ҳақда эҳтиёт чорасини танлаган суришти­рувчи, терговчи, прокурор ёки судга дарҳол хабар бериши шарт. Бундай ҳолларда жамоа кафиллиги бекор қилинади ва бошқа эҳтиёт чораси билан алмаштирилиши мумкин.
Айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атвори номуносиб бўлган тақдирда жамоат бирлашмаси ёки жамоа кафил­ликдан воз кечишга ҳақлидир.

1. Жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги дейилган­да, айбланувчи, судланувчининг истиқомат жойи, ўқийдиган ёхуд меҳнат қиладиган жамоа ёки у аъзо бўлганкасаба уюш­маси ва бошқа бирлашмаларнинг тегишли шахсни кафилликка олиш тўғрисидаги қарори тушунилади. Мазкур эҳтиёт чораси танланганда, айбланувчи, судланувчижамоага панд бермаслик, ўзига билдирилган ишончни оқлаш мақсадида тегишли хулқ-атворда бўлишга интилади.


2. Кафиллик масаласини жамоат бирлашмаси ёхуд жамоа раҳбарижамоа аъзолари билан маслаҳатлашмаган ҳолда ҳал этиши одил судлов манфаатларигамос келмайди. Шу сабабли суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд кафиллик ёки ундан воз кечиш масаласини қайта кўриб чиқиш учун жамоат бир­лашмаси ёки жамоанинг умумий йиғилишини чақирилишини талаб қилишга ҳақлидир. Кафилликка берилаётган шахс жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг йиғилишида қатнашиши мақсадга мувофиқ. Агар кафиллик тўғрисида асосланган қарор чиқариш учун зарур бўлса, жамоат бирлашмаси ёкижамоа ўз вакили орқали терговчининг розилигини олиб, иш материаллари билан танишиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга умумий йиғилиш ўтказилгани, унда иштирок этганлар сони, сўзга чиққанларнинг мулоҳазалари ва овоз бериш натижа­лари кўрсатилган ҳолда йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланган қарор ва шахснинг тегишлича хулқ-атворига кафиллиги тўғрисида жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг ёзма мажбурияти юборилиши лозим. Улар жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг қарорига рози бўлсалар, шундай эҳтиёт чорасини танлаб, бу ҳақда қарор ёки ажрим чиқарадилар. Айни вақтда жамоат бирлашмаси ёки жамоа вакилига ушбу эҳтиёт чораси қўлланилишига сабаб бўлган айбловнинг моҳияти, айбланув­чига, судланувчига эса, башарти хулқ-атвори номуносиб бўлса, эҳтиёт чораси жиддийроғи билан алмаштирилиши мумкинлиги тушунтирилгани тўғрисида баённома тузилади.
3. Жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг қарорини бажариш суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд учун мажбурий эмас, яъни кафилликка бериш тўғрисидаги қарор рад қилиниши мумкин. Шунингдек, ўзининг аъзоси учун кафил бўлишни хоҳламаган жамоат бирлашмаси ёки жамоага кафилликни зўрлаб ўтказиш мумкин эмас.
Жамоат бирлашмаси ёки жамоа фақат ўз аъзолари учун кафил бўлиши мумкин, ўзи билмайдиган ва хулқ-атворини назорат қила олмайдиган айбланувчи, судланувчиларга кафил бўла олмайди.
4. Айбланувчи, судланувчи бошқа ишга ўтган ёхуд истиқо­мат жойини ўзгартирган тақдирда жамоат бирлашмаси ёки жамоа бу ҳақда эҳтиёт чорасини танлаган суриштирувчи, тер­говчи, прокурор ёки судга дарҳол хабар бериши шарт. Бундай ҳолларда жамоа кафиллиги бекор қилиниб, бошқа эҳтиёт чораси билан алмаштирилиши мумкин.
5. Айбланувчининг, судланувчининг хулқ-атвори номуносиб бўлган тақдирда жамоат бирлашмаси ёки жамоа кафилликдан воз кечишга ҳақлидир (ЖПК 251-моддасининг шарҳига қаранг).

253-модда. Вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling